Ўзбекистонда 4 йилда хориждаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш бўйича 338 та жиноят иши қўзғатилди
Сўнгра Жиноят кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) бўйича қўзғатилган жиноят ишлари йилдан йилга кўпайиб бораётгани айтилади. Хусусан, маълумотларга кўра, 2022 йилда 19 марта, 2023 йилда 68 марта, 2024 йилда 112 марта ва 2025 йилда 139 марта ушбу модда бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Узоқдан изланган "бахт"» ҳужжатли фильмида маълум қилинди.
Ўзбекистон
18.11.2025, 11:14
Улашиш:

Ўзбекистонда 2022 йилдан бери хориждаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш бўйича 338 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Узоқдан изланган "бахт"» ҳужжатли фильмида маълум қилинди.
Кўрсатувда қайд этилишича, бугунги кунда 1,8 миллиондан ортиқ фуқароларимиз хорижий мамлакатларда самарали фаолият олиб бормоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳар йили халқаро диний-экстремистик ташкилотлар, шунингдек, чет эл ҳарбий тузилмалари сафида ёлланма аскар сифатида иштирок этаётган юзлаб фуқаролар аниқланмоқда.
Муаллифлар нима учун бизнинг (Ўзбекистоннинг) фуқаролар чет эллардаги қандайдир ҳаракатларда иштирок этмоқда, деган саволни ўртага ташлади. Бу каби саволлар аслида ўша ҳаракатларда қатнашаётган шахсларни ўйлантириши керак эмасми, деган яна бир савол берилади.
Таҳлилларда уларнинг аксарияти алдов йўллари билан ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишга мажбурланган бўлса, айримлари эса жиноий тузилмаларга қўшилиб қолганлиги туфайли низоли ҳудудларга жўнатилгани таъкидланади.
Афсуски, камчилик бўлса-да, айрим шахслар моддий манфаатдорлик эвазига ўзга давлатларда ҳарбий ёлланиши кузатилмоқда”, – дейилади кўрсатувда.
Қайд этилишича, бу каби ҳарбий ҳаракатларда яраланган, ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ўзбекистонликлар сони тобора ортиб бормоқда. Кўрсатув давомида ёш фарзанди қаршиликларига қарамасдан чет элга кетган, бир неча қовун пишиғи давомида дом-дараксиз кетиб, сўнгра унинг темир тобутда келган совуқ жасадини кўриш насиб этмаган Насиба онанинг изтироблари келтирилади.
Сўнгра Жиноя кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) бўйича қўзғатилган жиноят ишлари йилдан йилга кўпайиб бораётгани айтилади. Хусусан, маълумотларга кўра, 2022 йилда 19 марта, 2023 йилда 68 марта, 2024 йилда 112 марта ва 2025 йилда 139 марта ушбу модда бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, кўрсатувда чет элдаги ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этиб қайтган ва бунинг учун тегишли жазоларини ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг интервьюлари ҳам келтирилади.
Маълумот учун, тегишли модданинг 1-қисми билан айбдор деб топилган шахслар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Модданинг 2-қисми (Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш) билан айбдор деб топилганлар эса етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Paradigma “Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар” сарлавҳали мақолани эълон қилган, унда жорий йилда Украинадаги урушда Россия томонидан жангга кириб ҳалок бўлган 500 га яқин ўзбекистонлик бўйича бирорта ҳам расмий муносабат билдирилмагани танқид остига олинган эди.
Ўзбекистон
18.11.2025, 11:14
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларини алмашди
Ўзбекистон
24.06.2026, 10:10

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк
Иқтисодиёт
22.06.2026, 13:24

Янги Тошкентга кўчиш: давлат идоралари бинолари аукционга чиқарилди
Иқтисодиёт
22.06.2026, 12:07

Тошкент давлат педагогика университети биноси сотувга қўйилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 11:51

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?
Жаҳон
22.06.2026, 11:24

Сурхондарёда халқаро аҳамиятга эга кўприкка талафот етди
Ўзбекистон
22.06.2026, 10:24

Британия Европа Миграция Тармоғига кузатувчи давлат сифатида қўшилди
Сиёсат
21.06.2026, 10:04
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
