АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.
Жаҳон
11.03.2026, 14:17
Улашиш:

Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди. Ушбу қарор Пентагон ва “Anthropic” компанияси ўртасидаги қарама-қаршилик фонида қабул қилинган.
Пентагон “Anthropic” компаниясини “таъминот занжири учун хавфли” деб топиб, АҚШ ҳарбийлари билан ишлайдиган ҳукумат пудратчиларига унинг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни тақиқлади.
Бу қарор компания билан бир неча ой давом этган тортишувлардан кейин қабул қилинди. Тортишувга сабаб — “Anthropic”нинг ўз технологияларига жорий қилган хавфсизлик чекловлари бўлиб, Мудофаа вазирлиги бу чекловлар ҳаддан ташқари қатъий эканини билдирган.
Қоидалар лойиҳасига кўра, ҳукумат билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган сунъий интеллект компаниялари АҚШга ўз тизимларидан барча қонуний мақсадларда фойдаланиш учун доимий лицензия бериши шарт.
АҚШ Умумий хизматлар бошқармасининг (GSA) мазкур кўрсатмаси фуқаролик (ҳарбий бўлмаган) шартномаларига ҳам татбиқ этилади. Газета хабарига кўра, бу қарор ҳукумат миқёсида сунъий интеллект хизматларини харид қилиш жараёнини кучайтиришга қаратилган ташаббуснинг бир қисми ҳисобланади.
“GSAнинг ‘Anthropic’ билан бизнес алоқаларини сақлаб қолиши Америка халқи олдида масъулиятсизлик ва мамлакатимиз учун хавфли бўлар эди”, — дея Reuters агентлигига электрон почта орқали маълум қилган Федерал харидлар хизмати комиссари Жош Груэнбаум. Федерал харидлар хизмати GSAнинг ҳукумат учун дастурий таъминот харид қилишга ёрдам берувчи бўлинмаси ҳисобланади.
Груэнбаумнинг айтишича, президент кўрсатмасига биноан Умумий хизматлар бошқармаси “Anthropic” компаниясининг OneGov келишувини бекор қилган. Натижада компания хизматлари аввалдан келишилган шартномалар орқали ижроия, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқларига тақдим этилиши тўхтатилган.
Янги лойиҳага кўра, пудратчилар сунъий интеллект тизимлари ишлаб чиқарадиган маълумот ёки жавобларга қасддан партиявий ёки мафкуравий қарашларни киритмаслиги шарт.
Ҳужжат, шунингдек, компаниялардан уларнинг сунъий интеллект моделлари АҚШ федерал ҳукуматидан ташқари бошқа давлат ҳукуматлари ёки тижорий тартиб-қоидаларига мослаштирилган ёки созланган-созланмаганини ошкор қилишни талаб қилади.
“Anthropic” норози
Оммавий кузатув ва автоном қуроллар юзасидан хавотирлари туфайли мудофаа идораларига ўзининг сунъий интеллект воситаларидан чекланмаган тарзда фойдаланишга рухсат беришдан бош тортган “Anthropic” компанияси янги қоидалар устидан судга мурожаат қилишини маълум қилди.
“Биз бу ҳаракатни қонуний асосга эга деб ҳисобламаймиз ва суд орқали эътироз билдиришдан бошқа иложимиз йўқ”, — деб ёзди пайшанба куни кечқурун компания бош директори Дарио Амодей.
Сенатор Кирстен Гиллибранд эса “Anthropic”ни таъминот занжири учун хавфли деб белгилаш қарорини “калтафаҳмлик, ўз-ўзини йўқ қилиш ва душманларимизга совға” деб баҳолади.
“Ҳукумат Америка компаниясига ўз хавфсизлик чораларини бузишдан бош тортгани учун очиқ ҳужум қилмоқда. Буни Хитойдан кутиш мумкин эди, Қўшма Штатлардан эмас”, — дея қўшимча қилди сенатор.
Шунга қарамай, компанияга тегишли Claude сунъий интеллект модели оммалашувда давом этмоқда. “Anthropic” маълумотига кўра, ҳар куни бир миллиондан ортиқ одам Claude дастурида рўйхатдан ўтмоқда.
И.ЖУМАНАЗАРОВ
Жаҳон
11.03.2026, 14:17
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Инсониятни СИ уруши эмас, унга қарамлик йўқ қилади
Фан-технология
28.04.2026, 16:20

СИ пойгаси: Хитойнинг DeepSeek компанияси янги моделларини тақдим этди
Фан-технология
24.04.2026, 17:04

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

Трамп АҚШ бош прокурорини алмаштирди
Жаҳон
03.04.2026, 11:41

Трамп разведка раҳбарини алмаштиришни кўриб чиқмоқда
Жаҳон
03.04.2026, 08:49

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди
Жаҳон
27.03.2026, 11:36
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48
сўнгги янгиликлар

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар
Ўзбекистон
02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради
Ўзбекистон
02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон
02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди
Маданий
01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ
Ўзбекистон
01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди
Жаҳон
01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди
Ўзбекистон
01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди
Жаҳон
01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи
Жаҳон
01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди
Фан-технология
30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда
Жаҳон
30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда
Жаҳон
30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади
Ўзбекистон
30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?
Жаҳон
30.04.2026, 12:21
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48
