Миллий алифбода [ŋ] товуши учун алоҳида ҳарф керак(ми?)

Ўзбек тилининг sh ва ch диграфлари бир белгига айлантирилган бир пайтда, майин бурун ундошларидан бўлмиш [ŋ] товуши нима учун алоҳида ҳарфсиз, икки белгили бирикма ҳолатида қолиб кетди? Филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Менглиев “ng” бирикмасидан воз кечиш ўрнига, [ŋ] товуши учун алоҳида ҳарф жорий этиш кераклигини илгари сурмоқда.

Улашиш:

Миллий алифбода [ŋ] товуши учун алоҳида ҳарф керак(ми?)

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 7 июль кунги мажлисида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Лойиҳада лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига, 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топиши, шунингдек, айрим ҳарфларнинг қўлланилишига аниқлик киритилиши назарда тутилмоқда.

Хусусан, ng ҳарфи алифбодан чиқарилади.

Профессор Бахтиёр Менглиев ўз мақоласида ўзбек алифбосидаги “ng” ҳарф бирикмаси ва унинг бугунги тил ҳамда рақамли технологиялардаги муаммолари ҳақида сўз юритди.

Олимнинг таъкидлашича, бу лингвистик тугун 1940 йиллардаги совет алифбо ислоҳоти ва марказий мафкуранинг қатъий кўрсатмалари остида пайдо бўлган. Ўша даврда СССР халқларининг миллий алифболарини рус графикаси стандартига имкон қадар мослаштириш, бир хил қолипга солиш устувор давлат сиёсати этиб белгиланган эди.

Шу сабабли ўзбек тилига хос [ŋ] товуши учун алоҳида белги жорий этилмаган. Ҳолбуки, ўша даврда қардош қозоқ ва қирғиз алифболарида мазкур миллий товуш учун алоҳида “ң” ҳарфи расман қабул қилинган.

 

Араб ва форс-тожик ёзуви инерцияси

Менглиевнинг фикрича, ўзбек тилида “ng” бирикмасининг сақланиб қолишига араб-форс ёзуви анъаналарининг таъсири ҳам сабаб бўлган. Ўзбек тили узоқ вақт давомида араб ёзувидан фойдаланган ва унда [ŋ] товуши “نگ” шаклида, яъни икки ҳарф билан ифодаланган.

“Асрлар давомида шаклланган бу график кўникма матбаа усталари ва муаллифлар онгига шунчалик чуқур сингиб кетганки, алифбонинг табиий қисмига айланган”

1940-йилда кирилл ва 1993-йилда лотин алифбосига ўтилаётганда тилшунослар айнан шу омилни асосий важ қилиб кўрсатишган.

 

Типографик ва техник чекловлар

“Тeng”, “bong”, “tong” ва “o‘ng” каби туб сўзларимиздаги ягона фонетик товушнинг алоҳида ҳарф билан эмас, икки белгили бирикма орқали ёзиб келинишининг энг амалий ва техник илдизлари 1990 йиллардаги лотин алифбосига ўтиш даври ҳамда компьютер имкониятларининг чекланганлигига бориб тақалади.

Ўша пайтда ахборот технологиялари энди ривожланаётган, босмахона имкониятлари эса тор эди. Стандарт QWERTY клавиатурасида ҳамда Times New Roman каби мумтоз шрифтларда уникал диакритик белгиларни (масалан, ŋ ёки ñ) жойлаштириш улкан техник мураккаблик ва қўшимча харажат келтириб чиқарарди. Тайёр n ва g тугмаларидан биргаликда фойдаланиш давр мутахассислари учун энг арзон ва тезкор ечим бўлиб туюлган.

Натижада бугунги ўзбек ёзувида бир хил “ng” бирикмаси икки хил фонетик ҳодисани ифодаламоқда. Масалан, “ko‘ngil”, “teng”, “o‘ng” каби туркий сўзларда у ягона [ŋ] товушини билдирса, “tango”, “miting”, “marketing”, “kongress” каби ўзлашма сўзларда [n] ва [g] товушлари алоҳида талаффуз қилинади.

Менглиев буни нафақат саводхонлик ва талаффуз, балки рақамли технологиялар учун ҳам муаммо эканини билдирди. Унинг қайд этишича, “ng”нинг икки хил фонетик хусусиятга эга бўлиши автоматик бўғинга ажратиш, имло текширувчи алгоритмларни яратиш ва сунъий интеллект моделларини ўргатишда қўшимча алгоритмик мураккабликларни келтириб чиқаради.

Мақолада [ŋ] товушининг айрим шеваларда “n-лашиш”и ҳам унга алоҳида ҳарф берилмаслигига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида тилга олинади. Хусусан, Тошкент, Фарғона водийси ва жанубий лаҳжаларда сўз охиридаги [ŋ] босқичма-босқич оддий [n] га айланиб кетиш мойиллигига эга (масалан, оғзаки нутқда “keeling” сўзи “kelin”, “o‘ng” сўзи “o‘n” тарзида талаффуз қилиниши).

“Ўз вақтида алифбо ислоҳоти устида ишлаган айрим тилшунослар бу товуш вақт ўтиши билан тилдан бутунлай сиқиб чиқарилади деган янглиш гипотезага таяниб, унга алоҳида ҳарф ажратишни ортиқча деб ҳисоблашган”.

Шунингдек, ўзлашма сўзлардаги /n+g/ бирикмаси билан ўзбекча [ŋ] товушини ёзувда фарқлаш масаласи ҳам муҳим омил сифатида кўрсатилган.

Совет даврида ва кейинчалик оммалашган angar, kenguru, miting, marketing, kasting, avangard, tango, mango, kongress, reyting, bingo, shlang, pingvin, Singapur, ring, bumerang, lingvistika, shtanga каби юзлаб сўзларда n ва g ҳарфлари ёнма-ён келиб, алоҳида-алоҳида /n+g/ тарзида талаффуз қилинади. Ўша давр алифбо тузувчиларида агар алоҳида ñ ёки ŋ ҳарфи киритилса, ўзбекча [ŋ] (singil, yangi, dengiz, mangu, chang, manglay) билан халқаро сўзлардаги /n+g/ ўртасида имло чалкашлиги ортади деган хавотир устун келган.

Бироқ ўша даврдаги эҳтиёткорлик бугун акс таъсир кўрсатмоқда. “ng” бирикмасининг икки хил фонетик ҳодисани ифодалаши талаффузда чалкашлик туғдириб, сунъий интеллект технологияларида ҳам муаммолар келтириб чиқармоқда.

“Лотин алифбосини такомиллаштириш борасидаги баҳсларда бу ўтмиш сарқитидан воз кечиб, [ŋ] товуши учун алоҳида ҳарф (масалан, ñ ёки ŋ) жорий этиш масаласи – оддий тилшунослик инжиқлиги эмас, миллий ёзув маданияти ва келажак авлод олдидаги кечиктириб бўлмайдиган масъулиятдир”

Олимнинг хулосасига кўра, бугунги шароитда совет давридаги сиёсий стандартлар, тарихий ёзув инерцияси ва ўтган асрдаги техник имкониятлар билан боғлиқ чекловларни қайта кўриб чиқиш зарур.

У ўзбек алифбосини такомиллаштириш доирасида [ŋ] товуши учун алоҳида ҳарф, масалан, “ñ” ёки “ŋ” жорий этиш масаласини илгари суради.

Менглиев бундай ўзгариш шунчаки ҳарф алмаштириш эмас, балки ўзбек ёзувини тилнинг фонетик хусусиятлари ва замонавий рақамли технологиялар талабларига мослаштириш масаласи эканини таъкидлайди.

“Кечаги куннинг шартли чекловлари бугунги рақамли келажагимизга ғов бўлмаслиги керак. Ёзувимизни мантиқий мукаммалликка келтириш орқали она тилимизнинг фонетик софлигини сақлаб қоламиз ва келажак авлод учун мукаммал интеллектуал пойдевор яратамиз”.

мавзуга оид янгиликлар

Алифбо ислоҳоти: 1995 йилдаги тарихий хато ниҳоят тузатилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўзбек лотин алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Ҳужжат тасдиқланса, амалдаги қўшҳарф ва апострофли ёзув тизими қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистон

08.07.2026, 09:19

Лотин алифбосини янгилаш бўйича қонун Сенатга юборилди

“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Ўзбекистон

07.07.2026, 12:44

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Алифбога тузатишлар ортиқча харажат талаб қилмайди

Қонунчилик палатаси қабул қилган ўзбек алифбосига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчиликда кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

21.07.2026, 10:02

Алифбодаги ўзгаришлар: амалдаги ҳужжатлар ва пуллар муомалада қолади

Сенат ялпи мажлисида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди

Ўзбекистон

10.09.2026, 11:50

Аҳолининг 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган

Бу кўрсаткич этник ўзбеклар улушидан 1,9 фоиз пунктга юқори.

Ўзбекистон

30.06.2026, 11:04

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди

Рекорд ҳосилга қандай эришилди?

Ўзбекистон

05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →