Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 14:39

Қирғизистон Тожикистон билан 23 йиллик музокарасига нуқта қўйди

Кеча, 19 март куни Қирғизистон парламенти қўшни Тожикистон 23 йилдан бери давом этиб келаётган музокараларни якунлаб, чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Qirgʻiziston Tojikiston bilan 23 yillik muzokarasiga nuqta qoʻydi

Qirgʻiziston Tojikiston bilan 23 yillik muzokarasiga nuqta qoʻydi

Ҳужжатни 85 депутат маъқуллаган, аммо 1 нафар парламент аъзоси унга қарши овоз берган. Шартнома 13 март куни Бишкекда Қирғизистон давлати раҳбари Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан имзоланилган эди. 

Мазкур жараёнда Садир Жапаров икки мамлакат ўртасидаги чегара низоларини ҳал қилиш бутун минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини айтган бўлса, Эмомали Раҳмоннинг чегара шартномасини имзолаш "тарихий қарор"га айланишини билдириб ўтган. 

Йигирма уч йилдан бери давом этаётган музокалар 

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги тахминан 980 километрни ташкил этади. Уни делимитация қилиш бўйича музокаралар (давлат чегарасини белгилаш, унинг ўтишини тавсифлаш ва харитага тушириш) 2002 йил декабрь ойидан бери давом этиб келаётган эди. 

Ушбу масаланинг ҳал қилинмаганлигига бир неча бор икки Республиканинг маҳаллий аҳолиси ва ҳарбий хизматчилари томонидан ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ низолар сабаб бўлган. 2014 йилдан бери Қирғизистон – Тожикистон чегарасида жами 10 дан ортиқ жиддий можаролар юз берди. 

Қирғизистон Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош. Айтиш мумкинки, Тожикистон шу пайтгача Қирғизистон барча чегара масалаларини ҳал қила олмаган сўнгги қўшни давлат бўлиб қолди. 

Тожикистон Қирғизистондан ташқари яна учта давлат билан умумий давлат чегараларига эга. Афғонистон билан чегара чизиғи энг узуни бўлиб, у билан чегара 1343 километрга чўзилган. Ўзбекистон ва Хитой билан мос равишда 1330 км ва 490 километрдан ортиқ чегара узунлиги мавжуд. 

Давлат чегарасини Ўзбекистон билан тўлиқ делимитация қилиш 2019 йилда якунланган эди, ҳозирда томонлар умумий чегара чизиғини демаркация қилиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?

Дунёда қудратли ҳарбий кучга эга давлатлар ўз таъсир доирасини кучайтириш ва сўзини ўтказиш учун маълум ҳудудларда ҳарбий базалар очади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг 80 та давлатда, Россиянинг 14 та, Туркиянинг 11 та, Эрон ва Саудия Арабистонининг учта мамлакатда ўз ҳарбий базалари мавжуд. Марказий Осиё ҳудудида ҳам бир нечта хорижий ҳарбий базалар жойлашган. Хўш, улар қайси давлатларга тегишли ва минтақада бу борада кимнинг таъсири кучли? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Сиёсат

04.02.2025, 14:04

Xitoy Markaziy Osiyoning abadiy qoʻshnisiga aylandi

Хитой Марказий Осиёнинг абадий қўшнисига айланди

Қозоғистонда "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммити бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Саммитда нималар гаплашилди? Мирзиёев ўз нутқида нималарни тилга олди? Хитой нега минтақа мамлакатларига беғараз 207 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатмоқчи? 

Сиёсат

18.06.2025, 17:48

Туркия мактабларида “Марказий Осиё” ўрнига “Туркистон” атамаси қўлланилади

Туркия таълим муассасаларида эндиликда “Марказий Осиё” атамаси ўрнига “Туркистон” номи қўлланилади. Шунингдек, мактаб дарсликларидан “ташқаридан тиқиштирилган” бир қатор атамалар чиқариб ташланган.

Жаҳон

17.05.2026, 09:08

Туркистондаги масжидга “Миромон ота” номи берилади

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Туркистон шаҳрида барпо этилган масжидга Қасим- Жомарт Тоқаев “Миромон ота” номини беришни таклиф қилди.

Маданий

16.05.2026, 09:52

Туркий давлатлар раҳбарлари Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишди

XIV аср охирида Амир Темур фармойишига биноан барпо этилган ушбу мақбара бугунги кунда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, Марказий Осиёдаги  аср ислом меъморчилигининг энг ноёб ва муҳташам намуналаридан бири ҳисобланади.

Маданий

15.05.2026, 16:18

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар

Қамчибек Ташиев истеъфоси шунчаки кадрлар алмашинувига ўхшамаяпти. Эҳтимол ушбу хавфли ўйинда Жапаров ҳамда Ташиевнинг шахсий ва оилавий сирлари ўртага тикилган. Шунингдек, Ташиевда Ўзбекистон жиноят оламидаги алоқаларни фош қилувчи сирли маълумотлар бўлиши мумкин.

Жаҳон

29.04.2026, 17:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Болаларни ҳимоя қилиш тизими янгиланди: жиноят ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилди

Вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик материални тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Бундай ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача жарима белгиланган.

Ўзбекистон

18.05.2026, 17:46

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: Ҳокимият алмашиши изоляциядан чиқишга ёрдам берадими?

Исроил мухолифати етакчилари Нафтали Беннет ва Яир Лапид бўлажак сайловларда Беньямин Нетаньяхуни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида бирлашди. 

Жаҳон

18.05.2026, 17:36

Теҳронда оммавий қатллар тўлқини: Эрон АҚШ жосусларини шафқатсиз жазоламоқда

Американинг "The New York Times" газетаси халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига таяниб хабар беришича, Теҳрон расмийлари биргина шу ҳафтанинг ўзида жосуслик ва терроризмда айбланган тўрт кишига нисбатан ўлим ҳукмини ижро этган.

Жаҳон

18.05.2026, 17:29

“Тўп тепилмайди!” - мексикалик ўқитувчилар Жаҳон чемпионатини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Мексикада педагоглар иш ҳақини ошириш ва таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш талаби билан Мехико кўчаларида оммавий намойишлар бошлади. 

Жаҳон

18.05.2026, 17:19

Россия 2024 йилдан буён илк бор Украинада ҳудудларини бой бера бошлади

Апрель ойида Россия 28,28 кв. км ичкарига кира олган, охирги ярим йилда эса умумий ҳаракат 1716,42 кв. км ни ташкил этган. Бироқ, ушбу ҳудудларнинг катта қисми бой берилгани сабабли, ҳозирда Россия реал назорат қилаётган соф майдон атиги 1443,35 квадрат километрдан иборат.

Жаҳон

18.05.2026, 17:01

Жанубий Корея Шимолий Корея бўйича позициясини ўзгартирди

Сеул Шимолий Кореяга ҳукуматга қарши тарғибот варақалари юборишни тақиқлаш ҳамда чегара ҳудудларида карнайлар орқали эшиттиришлар беришни тўхтатишга оид қарорлар қабул қилди.

Жаҳон

18.05.2026, 16:24

Тошкентда Халқаро миграция форуми бошланди: 40 дан ортиқ давлатдан 600 вакил иштирок этмоқда

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда тахминан 304 миллион халқаро мигрант мавжуд бўлиб, улардан 168 миллиони меҳнат мигрантларидир. 

Ўзбекистон

18.05.2026, 12:24

Эрон можаросидан глобал компаниялар 25 млрд доллар зиён кўрди

Reuters таҳлилига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши дунё бўйлаб компанияларга камида 25 миллиард доллар зарар келтирди ва рақамлар ўсишда давом этмоқда.

Жаҳон

18.05.2026, 11:57

Остонада 15 йил кутилган LRT линияси ишга тушди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида қурилиши 15 йил давом этган LRT — енгил рельсли транспорт тизими расман ишга туширилди.

Жаҳон

18.05.2026, 11:46

Куба дронларини шай ҳолатга келтирди: АҚШ янги “Кариб инқирози”дан хавотирда

АҚШ маъмурияти Кубани тобора жиддий ҳарбий таҳдид сифатида баҳолай бошлади. Бунга Гавананинг дронлар технологиясини ривожлантираётгани ва Эрон билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтиргани сабаб бўлмоқда.

Жаҳон

18.05.2026, 11:11

Сурхондарёда экскаватор ичига яширилган қарийб 600 кг наркотик модда фош этилди

Сурхондарё вилоятида Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилмоқчи бўлган катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди.

Ўзбекистон

18.05.2026, 09:58

Конго ва Угандада Эбола эпидемияси тарқалди

Конго Демократик Республикаси ва Угандада Эбола эпидемияси авж олди. Оқибатда 80 киши вафот этгани гумон қилинмоқда. Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро миқёсда фавқулодда ҳолат эълон қилди. 

Жаҳон

18.05.2026, 09:56

2025 йилда интернет нашрлар қанча фойда кўрди?

2025 йил якунларига кўра, аксарият етакчи интернет нашрлар даромадларини оширган бўлса-да, уларнинг соф фойдаси сезиларли даражада камайган. 

Иқтисодиёт

17.05.2026, 20:01

Туркия мактабларида “Марказий Осиё” ўрнига “Туркистон” атамаси қўлланилади

Туркия таълим муассасаларида эндиликда “Марказий Осиё” атамаси ўрнига “Туркистон” номи қўлланилади. Шунингдек, мактаб дарсликларидан “ташқаридан тиқиштирилган” бир қатор атамалар чиқариб ташланган.

Жаҳон

17.05.2026, 09:08

Кўзи ожизлар учун янгилик: қозоғистонлик олим «кўриш» имконини берувчи қурилма яратди

Қозоғистонлик олим Галимжон Габдрешов кўзи ожиз инсонларга атроф-муҳитни «кўриш» имконини берувчи янги қурилма яратди.

Фан-технология

16.05.2026, 18:00

Тошкентда нотўғри тўхтаган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади

Тошкент шаҳрида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган автомобилларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади. 

Ўзбекистон

16.05.2026, 17:00

Ўзбекистонда эркаклар сони аёлларга нисбатан ҳануз юқори

Ўзбекистонда 2026 йил боши ҳолатига кўра эркаклар сони аёлларга нисбатан оз миқдорда юқорилигича қолмоқда. 

Ўзбекистон

16.05.2026, 16:29

Дунёда газ ва электр нархи нима учун қимматлашмоқда?

Сўнгги йилларда жаҳон энергетика бозори жиддий босим остида қолмоқда. Газ ва электр энергияси нархининг кескин ошиб бориши нафақат Европа ёки Америка, балки бутун дунё иқтисодиётига таъсир қилмоқда. 

Иқтисодиёт

16.05.2026, 15:31

Қурбон ҳайити куни эълон қилинди: ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади

 Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади. Бу йил Қурбон ҳайити 27 май, чоршанба кунига тўғри келади.

Маданий

16.05.2026, 14:48

Нью-Йорк мэрининг Исроил парадида қатнашмаслик қарори баҳсларга сабаб бўлди

Нью-Йорк шаҳри мэри Зоҳран Мамдани анъанавий «Бешинчи кўчадаги Исроил куни»(“Israel Day on Fifth”) парадида иштирок этмаслик қарорини қабул қилди. Мэрнинг қарори айрим сиёсатчи ва яҳудий ташкилотлари томонидан кескин танқид қилинмоқда. 

Жаҳон

16.05.2026, 12:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →