Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда

Эрон уруши транзитни қимматлаштириб, Марказий Осиёда транспорт тизимларини синовдан ўтказмоқда. Минтақанинг бунга муносабати Марказий Осиёдан ташқари Россия, Европа Иттифоқи, Хитой, Туркия ва АҚШга ҳам таъсир қилади.

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда

Европанинг авиация назорати идораси Эрон ва унга туташ ҳаво ҳудудидан фойдаланмасликни тавсия қилишда давом этмоқда.

Шунингдек, парвоз йўлларининг чекланиши ҳаво қатновининг торроқ йўналишларга, хусусан Озарбайжон ва Марказий Осиё ҳудудига кўчишига сабаб бўляпти.

Ҳормуз бўғозида чекланган миқдордаги кемаларнинг ўтишига рухсат берилган бўлса-да, одатий тижорий фаолиятга қайтгани йўқ.

Шунга қарамай, асосий масала Марказий Осиёда ягона йўналишга қарамликнинг муқобиллари бор-йўқлиги эмас.

Ортиб бораётган хавф-хатарлар, кечикишлар, суғурта харажатлари, ёқилғи сарфи ва тирбандликларни инобатга олганда бу муқобиллар тижорий жиҳатдан фойдаланиб бўладиган даражада қоладими-йўқми муҳими шунда. Ўзгарган нарса - ишончли алоқа йўлларини сақлаб турувчи харажатлар.

Latest TUI, British Airways and Emirates travel updates amidst Middle East  conflict - Manchester Evening News

 

Йўналишлар ўзгариши ва харажатлар ошиши

Эрон можароси бошқа йўналишларга кўчирилган қатновларни қабул қилаётган кенг Евросиё ҳаво йўлаги учун эксплуатация харажатларини оширмоқда.

Яқин Шарқ инқирози сабабли парвозларнинг бошқа йўналишларга ўзгартирилиши кунига тахминан 1150 та рейсга таъсир кўрсатмоқда. Бу эса ҳар куни парвоз масофасига тахминан 206 000 километр ва ёқилғи сарфига 602 тонна қўшимча юклама демакдир.

Денгиз транспортидаги кўрсаткичлар ҳам шунга ўхшаш: март ойида Форс кўрфазидаги уруш хавфи билан боғлиқ суғурта тўловлари ўн бараварга ошди, кема корпуси учун суғурта тўловлари эса кема қийматининг 0,25 фоизидан 3 фоизигача кўтарилди.

Sogese warns Middle East conflict is driving logistics costs higher for  European trade

Айрим йўналишларда ҳаво юклари тарифлари 70 фоизгача ошган, чунки жўнатувчилар юкларини издан чиққан денгиз ва ҳаво йўлларидан бошқа йўналишларга кўчиришди.

Нефть нархининг кўтарилиши ҳам айланма йўллар харажатини ошириб, минтақадаги савдо ҳамкорлар орасида юк ташиш, электр энергияси ва ишлаб чиқариш таннархини оширди.

Ҳатто Марказий Осиё юклари Эрон сув ҳавзалари орқали ўтмаса-да, шу ҳолат кузатилмоқда. Минтақа Ҳормуз бўғози орқали ташиладиган нефтнинг қарийб 80 фоизи Осиёга йўналтириладиган пайтларда ҳам нефть нархининг ошиши ва валюта тебраниши каби қўшалоқ муаммога дуч келаётган эдилар.

Жаҳон нефть таъминотининг тахминан 20 фоизи ва глобал ўғит савдосининг учдан бир қисми Ҳормуз бўғози орқали ўтади.

Масалан, 2026 йилнинг февралидан мартигача бўлган даврда карбамид нархлари бир ойда қарийб 46 фоизга кўтарилган. Марказий Осиё, шунингдек, Европа ва Жанубий Кавказдаги импортчилар озиқ-овқат нархларининг ошиши ва ишлаб чиқарувчилар маржасининг қисқариши хавфи остида қолган.

 

Ўзбекистон

Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги умумий тенденциянинг энг ёрқин намунасидир. Шавкат Мирзиёевнинг январь ойидаги баёнотига кўра, мураккаб геосиёсий вазият туфайли Ўзбекистон товарларини Европага ташиш харажатлари икки баравар ошди. Натижада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлиги пасайган.

Economy of Uzbekistan - Wikipedia

Март ойида Жаҳон банки 200 миллион долларлик транспорт лойиҳасини дастаклаб, мамлакат бўйлаб юк ташиш ҳажмининг кутилаётган ўсишини қоплаш учун йўлларнинг ўтказувчанлигини 2030 йилгача 500 фоизга ошириш зарурлигини таъкидлади.

 

Қозоғистон

Қозоғистон ўзгаришларга мослашиш учун энг қулай позицияга эга. Ҳозирда Қозоғистон бюджетнинг 52 фоизини ташкил этадиган нефть экспортининг қарийб 80 фоизи Каспий қувур консорциуми (KTK) орқали амалга оширилади.

Astana announced as host city for Games of the Future 2026

Аввалги узилишлар мамлакатни 300 минг тонна хом нефтни бошқа йўналишларга буришга мажбур қилган. Қозоғистон асосий тизимга юклама ортганда Уст-Луга, Боку–Тбилиси–Жайҳон қувури ҳамда Хитой каби йўналишларга таянади.

Нефть нархларининг юқорилиги Қозоғистон учун зарарнинг бир қисмини қопласа-да, муқобил йўлларнинг тижорий аҳамиятини сақлаб қолиш учун барибир кўпроқ маблағ сарфлашига тўғри келади.

 

Туркманистон

Туркманистоннинг Эронга яқинлиги унинг шартли стратегик аҳамиятини оширади. Шу билан бирга, бу ҳолат мамлакатни узилишларга нисбатан анча заифлаштиради.

Turkmenistan plans to increase foreign trade turnover to $21bn in 2024 

Трансчегаравий савдо тўхтаб қолгани сабабли Ашхободда Эрон товарлари нархи кескин кўтарилди; айрим Эрон маҳсулотлари ҳозирда 50-70 фоизга қимматроқ сотилаётган бўлса, баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари нархи икки баробарга ошди.

Туркманистон денгизга чиқа олмайдиган мамлакат сифатида иқтисодиётни диверсификация қилиш йўлида ташқи алоқаларга таянади.

 

Қирғизистон ва Тожикистон

Қирғизистон ва Тожикистонда жорий ҳолатдан фойда кўриш имконияти паст.

Евросиё тараққиёт банкининг февраль ойидаги ҳисоботига кўра, Қирғизистонга пул ўтказмалари оқими 2025 йилда рекорд даражага – 3,5 миллиард долларга етган. Бу ЯИМнинг 15,4 фоизига тенг бўлиб, 2024 йилга нисбатан 16,8 фоизга кўпдир.

Economy of Kyrgyzstan - Wikipedia

Тожикистонда эса 2024 йилда пул ўтказмаларининг ЯИМга нисбати 47,9 фоизни ташкил этган.

2025 йилда Тожикистон ёқилғи импортининг қарийб 80 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган, Эрон эса Тожикистонни Форс кўрфази билан боғлайдиган “Шимол-Жануб” йўлагининг муҳим бўғини бўлиб қолмоқда. 

Шу боис, нефть нархининг ошиши ва минтақавий беқарорлик юк ташиш харажатларини ошириши, етказиб беришни узайтириши ҳамда инфляцияни кучайтириши мумкин.

Tajikistan Reports Strong 8.4% Economic Growth in 2025 - The Times Of  Central Asia

Кичикроқ Марказий Осиё иқтисодиётларида транспорт йўллари қийматининг ўзгариши транспорт йўналишларидан кўра кўпроқ уй хўжаликлари бюджетига алоқадор. Зеро бу ҳолат ёқилғи, озиқ-овқат, юк ташиш ва харид қобилиятига таъсир кўрсатади.

 

Қўшимча чоралар

Кутилмаган ўзгаришлар мослашиш жараёнини ҳам таъсир қилади. Энди биргина транспорт йўлакларини кўпайтиришнинг ўзи етарли бўлмайди. Божхонани модернизация қилиш, уни рақамлаштириш, чегарадаги тўсиқларни камайтириш ва ишончли транзит бошқаруви талаб этилади.

Шу билан бирга, Осиё тараққиёт банки томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳамда божхона транзитини модернизация қилиш ва соддалаштиришга қаратилган рақамли минтақавий ташаббус – CARECнинг Транзитни такомиллаштириш тизими (CАТС) ва Ахборот алмашинуви умумий платформаси (ICЕ) жорий этилди.

Yaqin Sharq mojarosi: Markaziy Osiyoda tranzit narxi oshmoqda

Апрель ойида Озарбайжон, Грузия, Туркманистон ва Ўзбекистон расмийлари Тошкент шаҳрида йиғилиб, мувофиқликни муҳокама қилдилар ва жорий этиш бўйича кейинги транзит йўналишларини келишиб олдилар.

 

Глобал таъсир

Марказий Осиё бўйича тадқиқотчи Роберт М. Катлернинг фикрича, Эрон можаросининг оқибатлари ва Марказий Осиёнинг бунга муносабати таъсири минтақа ҳудудидан анча кенгроқ.

Европа Иттифоқи учун бу Россия йўналишларини четлаб ўтувчи Шарқ-Ғарб диверсификациясининг тижорий жиҳатдан қанчалик самарали бўлиб қолишини белгилайди.

Хитой учун эса ғарбга йўналган қуруқликдаги алоқа йўлларининг нархи ва ишончлилигига таъсир кўрсатади.

The Iran War Is Repricing Central Asia's Connectivity - The Times Of Central  Asia

Туркия учун бу омиллар Онадўлини Марказий Осиё билан янада мустаҳкам боғлайдиган Транскаспий ва Жанубий Кавказ йўлакларининг қадрини оширади.

АҚШ учун эса йўналишларни кенгайтириш ва денгиздаги биронта ўтиш нуқтасига қарамликни камайтиришнинг стратегик аҳамиятини кучайтиради.

Эрон уруши Марказий Осиёнинг жанубий йўлакларини синовдан ўтказишдан ташқари минтақавий алоқа тизимларида бардошлилик қийматини оширмоқда.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Эрон можаросидан глобал компаниялар 25 млрд доллар зиён кўрди

Reuters таҳлилига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши дунё бўйлаб компанияларга камида 25 миллиард доллар зарар келтирди ва рақамлар ўсишда давом этмоқда.

Жаҳон

18.05.2026, 11:57

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

Қирғизистондаги биринчи йирик стадион — «Бишкек Арена» 5 октябрда расман очилади

Қирғизистон пойтахтида қурилаётган мамлакатнинг биринчи йирик замонавий стадиони — «Бишкек Арена» 5 октябрда расман фойдаланишга топширилади.

Спорт

12.08.2026, 11:02

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин

Россиянинг давлат атом корпорацияси «Росатом» жиддий молиявий босимга дуч келмоқда. «Росатом» иштирок этаётган хорижий лойиҳалар, жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станциялари қурилиши муддатларига таъсир кўрсатиши мумкин.

Иқтисодиёт

23.07.2026, 13:19

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.

Спорт

25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди

FIDE Президентлик кенгаши Россия шахматчилари ва жамоаларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади.

Спорт

25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди

Нью-Йорк федерал суди АҚШ Давлат департаментининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам дахл қилади.

Сиёсат

24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади

Беларусь ҳукумати Хельсинкидаги дипломатик ваколатхона фаолиятини 2026 йил 1 сентябрдан тўхтатишга қарор қилди. Қарор сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган.

Жаҳон

22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда

Арманистон Озарбайжонда жазо ўтаётган собиқ қарабоғ сепаратистларини консуллик нуқтайи назаридан зиёрат қилишни ташкил этишда бетараф учинчи давлатдан ёрдам сўраган.

Жаҳон

22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади

Бу ўқувчиларга касбий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Таълим

22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →