Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 15:24

2022-йилда болалар ўлими глобал минимум даражага тушди - БМТ

2022-йилда дунё бўйлаб 5 ёшгача вафот этган болалар сони тарихий энг паст даражага – 4,9 миллионга тушди. Бу ҳақда чоршанба куни БМТнинг болалар ўлимини баҳолаш бўйича идоралараро гуруҳи сўнгги маълумотларга таянган ҳолда маълум қилди.

2022-йилда болалар ўлими глобал минимум даражага тушди - БМТ

Гуруҳ ҳисоботида 2000-йилдан буён 5 ёшгача бўлган болалар ўлимининг глобал даражаси 51 фоизга камайди, бир қанча паст ва ўрта даромадли мамлакатларда тезроқ пасайганлиги аниқланган. Эришилган муваффақиятлар қисман бирламчи тиббий-санитария ёрдамига, жумладан, болалар саломатлиги ва фаровонлигига етарли ресурслар ажратилиши билан боғлиқ.

Бироқ, тадқиқот шуни кўрсатадики, эришилган яхши натижага қарамай, болалар ва ёшлар ўртасидаги барча олдини олиш мумкин бўлган ўлимларни тугатиш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Беш ёшга тўлмасдан вафот этган миллионлаб болалардан ташқари, 5 ёшдан 24 ёшгача бўлган яна 2,1 миллион бола ва ёшларнинг турли сабабларга кўра ҳалок бўлган. Ушбу ўлимларнинг аксарияти Саҳрои Кабир, жанубий Африка ва Жанубий Осиёда содир бўлади.

Ҳисоботда қайд этилишича, ўлимлар, биринчи навбатда, эрта туғилиш, туғилиш асоратлари, пневмония, диарея ва безгак каби олдини олиш мумкин бўлган сабаблар ва даволаш мумкин бўлган касалликлар туфайли содир бўлган.

Агар сифатли бирламчи тиббий ёрдамдан (шу жумладан, эмлаш каби асосий арзон тадбирлар), малакали туғруқхона хизмати, эрта ва давомли эмизишни қўллаб-қувватлашдан, шунингдек, чақалоқ касалликларини ташхислаш ва даволашдан кенг фойдаланиш имконияти мавжуд бўлса, кўплаб ёшлат ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўларди.

“Ҳар бир аёл ва бола учун фавқулодда вазиятларда ва чекка ҳудудларда сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яхшилаш жуда муҳим”, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус.

Жаҳон

14.03.2024, 09:59

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти

Фарғона шаҳридаги бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларда иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш аломатлари кузатилди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 12:04

Британияда болаларнинг интернетдаги хавфсизлиги бўйича янги чоралар эълон қилинди

Британия Бош вазири Кир Стармер ва Илм, инновация ва технологиялар вазири Лиз Кендалл интернетда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги чораларни эълон қилди. 

Фан-технология

16.02.2026, 10:28

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Британия ҳукумати болаларни интернетдан яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш, жумладан, вояга етмаганлар учун уларни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Жаҳон

20.01.2026, 14:42

ЮНИСЕФ: болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлиги учун ёш чекловлари етарли эмас

Ташкилотга кўра, қатъий ёш чекловлари жорий этилган тақдирда ҳам болалар VPN ёки камроқ тартибга солинадиган платформалар орқали ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда давом этиши мумкин. Бу эса уларни ҳимоя қилишни янада қийинлаштиради.

Жаҳон

16.12.2025, 08:01

Трампнинг Ғазо бўйича режаси БМТ томонидан маъқулланди

17 ноябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган Ғазо бўйича 20 банддан иборат режанинг резолюциясини маъқуллади. Резолюцияни 13 давлат, жумладан Буюк Британия, Франция ва Сомали қўллаб-қувватлаган, қарши овоз бўлмаган, Россия ва Хитой эса бетараф қолган.

Жаҳон

19.11.2025, 09:52

БМТ: Дунё бўйлаб 122 миллион киши уруш ва зўравонлик сабабли уйини тарк этган

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари Филиппо Грандининг маълум қилишича, 2015 йилдан буён дунёда урушлар ва зўравонлик туфайли ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони деярли икки баравар ошиб, 122 миллион нафарга етган.

Жаҳон

07.10.2025, 17:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Эронлик Нобел мукофоти совриндори Наргес Муҳаммадий ўлим ёқасида

Қамоқда сақланаётган  тинчлик бўйича Нобел мукофоти  совриндори Наргес Муҳаммадий юрак хасталиги туфайли оғир аҳволда.

Жаҳон

06.05.2026, 17:11

FIFA раҳбари Инфантино жаҳон чемпионати чипталари нархини ҳимоя қилди

Мухлисларнинг танқидлари кучайиб бораётган бир пайтда Инфантинонинг айтишича, жуда баланд нархлар Жаҳон чемпионатини томоша қилишга бўлган талабни акс эттиради.

Спорт

06.05.2026, 16:09

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 18 миллиард долларга етди

Жорий йилнинг илк чорагида Ўзбекистон жаҳоннинг 170 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Иқтисодиёт

06.05.2026, 14:58

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Украинанинг бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вакиллари Украинадаги йирик компаниялар раҳбарлари ва инвесторлар билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон

06.05.2026, 14:20

Собиқ биринчи хонимнинг қамоқ муддатини узайтирган жанубий кореялик судья ўлик ҳолда топилди

Маҳаллий ОАВ марҳум ўлимидан олдин хат қолдиргани ҳақида хабар берган, бироқ терговчи буни рад этди.

Жаҳон

06.05.2026, 13:51

Еревандаги Европа сиёсий ҳамжамияти учрашуви Марказий Осиё учун сигналми?

Арманистон МДҲ ва Коллектив хавфсизликка аъзо бўла туриб, Европа етакчилари иштирокидаги учрашувга мезбонлик қилди. Арманистонда Россия ҳарбий базасининг мавжудлиги ҳам Зеленский ташрифига тўсқин бўлолмади.

Сиёсат

06.05.2026, 12:46

Италия бош вазири сунъий интеллект қурбонига айланди

Жоржа Мелони сунъий интеллект орқали яратилган сохта тасвирлар — deepfake технологияси нишонига айланди.

Жаҳон

06.05.2026, 12:25

Тиббиёт клиникалари устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари фаолияти устидан назоратни кучайтириш ва хизматлар сифатини оширишга қаратилган янги тартиблар жорий этилмоқда.

Ўзбекистон

06.05.2026, 12:10

Тошкент “Бродвей”и янгиланади

Тошкент Бродвей(Сайилгоҳ кўчаси) ва унга туташ ҳудудларда комплекс ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Ўзбекистон

06.05.2026, 11:20

Соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди. Янги вазир ва бир қатор ўринбосарлар тайинланди.

Ўзбекистон

06.05.2026, 10:06

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида  Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди

“Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Асқар Эшбўриев қарийб 4 йилдан сўнг оқланди. 

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин

ФИФА Жаҳон чемпионати бошланишига бир неча ҳафта қолган бўлса-да,  Хитой ва Ҳиндистонда медиа ҳуқуқларини сотиш бўйича музокаралар ҳали тугамаганини маълум қилди.

Спорт

05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Владимир Путин атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Маълум қилинишича, Кремль 2026 йил март ойидан буён “кучли огоҳлантириш” ҳолатида фаолият юритмоқда.

Жаҳон

05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларини ҳам огоҳлантирди.

Жаҳон

05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди

Россия 4 май куни Украинанинг Мерефа шаҳрига баллистик ракета орқали зарба берди, оқибатда етти киши ҳалок бўлди.  Энди эса Москва Ғалаба кунини тинч нишонлаш мақсадида 8-9 май кунлари учун вақтинчалик сулҳ таклиф қилмоқда. 

Жаҳон

05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди

Тошкентда кучли ёмғирдан сўнг Чорсу метро бекати кириш қисми сув остида қолди. Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?

Нью-Йорк шаҳрида бир гуруҳ сиёсатчилар ва жамоат фаоллари ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертини бекор қилишни сўрамоқда.

Маданий

04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди

Самарқандда давом этаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиғилишида банк раҳбари Масато Канда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль эгалари учун зарядлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

04.05.2026, 16:21

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →