Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Фарғона вилояти Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори, 34 ёшли аёлни туман солиқ инспекцияси бошлиғига қарши кўрсатма беришга мажбурлаш мақсадида ечинтириб, калтаклашди. Жабрланувчи ушбу ишларни қилган ходимлар ҳали ҳам озодликда юрганини таъкидлади.
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59
Улашиш:
Фарғона вилояти Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори, 34 ёшли Гулираъно Қосимовани ечинтириб, дўппослашган сўнгра ёлғон ариза ёзиб беришга мажбурланган. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди (видеони томоша қилиш).
2025 йил 17 апрель куни директор ўзининг таниши, Фурқат тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Қурбонали Абдураҳмоновдан ЙТҲга учраган турмуш ўртоғини даволатиш учун қарз сўрашга боради. Ўша пайтда бир гуруҳ ИИБ тезкор ходимлари тўсатдан пайдо бўлиб, директор ва амалдорни қип-яланғоч қилиб ечинтирган ҳолда дўппослай кетишган.
Аёлнинг қайд этишича, у туман ИИБ собиқ бошлиғи Акмал Хўжаев билан туман солиқ инспекцияси бошлиғи Қурбонали Абдураҳмонов ўртасидаги можаро қурбони бўлган.
Қосимова ушбу воқеалардан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган.

Фото: Kun.uz
«Бошимдан ўтган воқеалар руҳиятимга қаттиқ таъсир кўрсатди. Оилалиман, турмуш ўртоғим, 3 нафар фарзандим, қайнота ва қайнонам олдида, умуман олганда бутун туманда ёмонотлиқ бўлдим. Гарчи туҳмат қурбони бўлган бўлсам-да одамлар буни тушунмасди. Уят бўлса ҳам қайнона ва қайнонамга бошимдан ўтган воқеаларни гавдалантириш, бу ишлар аслида туҳмат эканига ишонтириш учун кийимларимни ечиб, калтак зарбидан кўкариб кетган танамгача кўрсатдим. Барибир бўлмади, ўз жонимга қасд қилдим. Лекин шифокорлар ҳаётимни сақлаб қолишди», — дейди у.
Нашрнинг қайд этишича, Фурқат туман ИИБ бошлиғи Акмал Хўжаев воқеадан сўнг эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Акмал Хўжаев
Акмал Хўжаевга Жиноят кодексининг 141−1-моддаси (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а, б» бандлари, 141−3-моддаси (Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 2-қисми «б» банди, 142-моддаси (Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми ҳамда 230−2-моддаси (Тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш) 1-қисми билан айблов эълон қилинган.
Гулираъно Қосимова туман ИИБ бошлиғи қўлга олинган бўлсада, уни ечинтириб калтаклаган ходимлар эса озодликда юрганини қайд этган.
«Мени уриб таҳқирлаган тезкор қидирув ходимлари Соҳиб, Тоҳир, Юсуф, Аъзам ва Дилшод эди. Соҳиб, Юсуф, кейин бир ўринбосар бизни съёмка қилганди. У ерда болалар инспектори ҳам бор эди. Уч нафар профилактика инспектори, уч нафар тезкор қидирув ходими, бир нафар терроризмнинг бошлиғи Ғайрат исмли бола ҳам бўлган», — дейди аёл.
Унинг қайд этишича, бу воқеалардан кейин ИИБ бошлиғи Хўжаев ишдан кетган, ўринбосарига айблов эълон қилинган. Суд бўлиши кутиляпти. Солиқ идорасининг бошлиғи айби йўқлиги учун ишига тикланган.
«Эндиликда эса Жасур исмли ўринбосар ишни бости-бости қилиш учун танишлари орқали 50 минг долларгача пул таклиф қиляпти. Акмал Хўжаев ва Жасур Расулов дастлаб эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди, лекин 15 млн сўм гаров эвазига қўйиб юборилган», — дейди аёл.
Гулираъно уни таҳқирлаб, дўппослаган «операция»да қатнашган барча ходимларга қонун доирасида қатъий чора кўрилишини истайди. Шунингдек, у ҳозирда оиласи ва ўзига босимлар бўлаётгани, уни турли автомобилларда кузатишаётганини маълум қилган.
Фарғона вилояти прокуратураси нашрга маълум қилишича, ҳолат бўйича прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилиб, собиқ ИИБ бошлиғи ва масъул шахслар бўйича айблов иши мазмунан кўриш учун судга юборилган.
Ҳолат юзасидан ҳозирча Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий баёнот бергани йўқ. Ҳодиса жамоатчиликнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди
Ўзбекистон
04.09.2026, 18:31

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Болалар майдончаси ўрнига "дом" қурилмоқда
Ўзбекистон
16.05.2025, 17:10

Фарғонада ноқонуний сақланаётган юзлаб газ баллонлари топилди
Ўзбекистон
23.10.2024, 12:20
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Исроил сайлови олдидан хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қолмоқда
Сиёсат
21.09.2026, 17:34

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
21.09.2026, 16:32

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди
Иқтисодиёт
21.09.2026, 16:21

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди
Жаҳон
21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда
Жаҳон
21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда
Иқтисодиёт
19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?
Жаҳон
19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди
Жаҳон
19.09.2026, 11:14

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди
Фан-технология
19.09.2026, 10:59

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда
Жаҳон
19.09.2026, 10:02

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди
Ўзбекистон
19.09.2026, 09:44

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди
Маданий
18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган
Иқтисодиёт
18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган
Жаҳон
18.09.2026, 15:10
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
