Россия генералини ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик эркак умрбод қамалди
Москвадаги 2-Ғарбий округ ҳарбий суди ўзбекистонлик Аҳмаджон Қурбоновни Россия Қуролли Кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игорь Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террористик ҳужумни содир этганликда айблаб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
Ўзбекистон
22.01.2026, 08:51
Улашиш:

Бу ҳақда Интерфакс хабар берди.
Суд қарорига кўра, Аҳмаджон Қурбонов жазонинг дастлабки 10 йилини қамоқда, қолган қисмини эса қаттиқ тартибли колонияда ўтайди. Шунингдек, унга 1 миллион рубль миқдорида жарима солинди.
Тергув маълумотларига кўра, Қурбонов террористик ҳужумни амалга оширган деб топилган. Суд мазкур иш бўйича яна уч нафар айбланувчига ҳам ҳукм чиқарди. Хусусан, Батухан Точиев 22 йилга, Рамазан Падиев 18 йилга, Роберт Сафарян эса 25 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Қурбонов суд жараёнида ўз айбини тўлиқ тан олган ва қилмишларидан пушаймон эканини билдирган. Сафарян айбини қисман тан олган, Падиев ва Точиев эса айбловларни рад этган.
Маълумот учун, Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарпов 2024 йил 17 декабрь куни эрталаб Москва шаҳрининг Рязан проспектида жойлашган, генерал истиқомат қилган уй яқинида тўхтаб турган электр самокатга ўрнатилган портловчи қурилма портлаши оқибатида ҳалок бўлган. Қурбонов портлашдан бир неча соат ўтиб қўлга олинган.
Унга нисбатан терроризм, ноқонуний қурол сақлаш ва тайёрлаш билан боғлиқ жиноятлар бўйича (Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми «б» банди, 222.1-моддаси 4-қисми ва 223.1-моддаси 3-қисми) айбловлар қўйилиб, судга қадар ҳибсга олинган.
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, сўроқ пайтида Қурбонов Украина разведка хизматлари томонидан ёлланганини ҳамда жиноятни содир этгани учун унга 100 минг АҚШ доллари ва Европа давлатларидан бирига саёҳат қилиш ваъда қилинганини айтган.
Тергувчиларнинг таъкидлашича, Батухан Точиев ва Рамазан Падиев Қурбонов учун Москва вилоятидаги хостелдан хона ижарага олган. Айбловга кўра, Қурбонов ҳужумдан кейин шу ерда яшириниши режалаштирилган бўлган.
Ўзбекистон
22.01.2026, 08:51
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида “Ўзбек маҳалласи” ташкил этилди
Жаҳон
07.07.2026, 12:18

АҚШда кўча пойгасида қатнашган ўзбекистонликлар қўлга олинди
Ўзбекистон
03.06.2026, 14:18

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 16:27

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан етиб борди
Сиёсат
05.11.2025, 08:44

Исроилдаги ўзбекистонликлар мамлакатни қандай тарк этиши мумкин?
Сиёсат
18.06.2025, 11:26
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб
Маданий
27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади
Сиёсат
24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади
Жаҳон
24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Сиёсат
24.07.2026, 11:12
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
