updated: 20.03.2026, 21:12

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича президентга ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ҳисобот билан танишди.

Улашиш:

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича президентга ахборот берилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг халқаро тажрибага асосланган ва тиббиётни аҳолига яқинлаштиришга қаратилган янги моделини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу асосда кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, маҳалла тиббиёт пунктлари ягона ёндашув асосида ривожлантирилмоқда.

Бунинг натижасида оилавий шифокорлар улушини 70 фоизга етказиш мўлжалланган. Рақамлаштириш ва қоғоз ҳужжат айланишини қисқартириш орқали тиббиёт ходимларининг иш юкламасини қарийб учдан бир қисмга камайтириш, фуқароларнинг бирламчи бўғин хизматларидан қониқиш даражасини 85 фоиздан ошириш мақсад қилинган. Шу билан бирга, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришнинг уларнинг касбий самарадорлигига бевосита боғлиқ бўладиган янги тизими жорий этилмоқда.

Президент ихтисослашган ёрдамни тубдан такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Мамлакатимизда ўнлаб илмий-амалий тиббиёт марказлари мавжуд бўлиб, улар замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмоқда, бюджетдан катта маблағ ажратилмоқда.

Шу билан бирга, аҳоли орасида хизмат сифати ва узун навбатлар юзасидан эътирозлар сақланиб қолмоқда. Ихтисослаштирилган марказларда даволашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, бирламчи бўғинда методологик ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, барча республика ихтисослаштирилган клиникалари фаолиятини қайта кўриб чиқиб, уларнинг бошқарувига замонавий, профессионал менежерларни жалб қилиш таклифи билдирилди. Туркиялик мутахассислар фаолият юритаётган Республика онкология ва радиология маркази бунга ёрқин мисол бўла олади.

Айни пайтда клиник протоколларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш давом этмоқда: ҳозиргача 400 таси қайта кўрилди, йил охиригача бу кўрсаткич икки баравар ошади. Осиё тараққиёт банки кўмагида уч мингдан зиёд тиббий хизматлар учун тарифлар методологияси ишлаб чиқилмоқда.

Давлат раҳбари яна бешта марказга хорижий профессионал менежерларни жалб қилиш ёки уларни хориждаги нуфузли клиникалар бошқарувига бериш имкониятини ўрганишга топшириқ берди.

Бунда халқаро тажриба асосида диагностика ва даволаш стандартлари ишлаб чиқилиши, миллий клиник протоколлар яратилиши, янги технологиялар жорий қилиниши, марказларни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқилиши, юқори малакали мутахассислар жалб этилиши, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг шаффоф ва адолатли тизими яратилиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилишда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бутун дунёда болаларни она сути билан озиқлантириш муаммоси долзарб бўлиб, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлардан фойдаланиш суръати ортиб бормоқда.

2030 йилга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган кўрсаткич – 6 ойгача бўлган болаларнинг 70 фоизи фақат она сути билан озиқлантирилишига эришиш мақсадида мамлакатимизда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланади.

Дастур доирасида ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг “Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратувчи тиббиёт муассасаси” ва “Она сути билан муваффақиятли озиқлантириш сари 10 қадам” ташаббуслари жорий этилади. Тиббиёт ходимларини она сути билан озиқлантириш бўйича ўқитиш, ҳомиладор аёллар ва оналарнинг билимини ошириш тадбирлари ўтказилади.

Қонунчиликка она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламасини чеклашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш, ташиш, сақлаш, сотиш ва етказиб беришга оид талаблар ҳамда стандартларни такомиллаштириш таклиф этилди.

Президент билдирилган таклифларни маъқуллаб, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш ва сифатини ошириш, юқумли бўлмаган касалликлардан ўлимни камайтириш, ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қатор топшириқлар берди.

мавзуга оид янгиликлар

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Рамазон ойи арафасида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий

13.02.2026, 17:31

Энди танк, самолёт ва аскарлар сонига таяниб ғалабага эришиб бўлмайди — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий урушлар сунъий интеллект, кибер ва рақамли технологиялар асосида олиб борилаётганини қайд этди.

Ўзбекистон

13.01.2026, 17:15

Президент мактабга қор кечиб бораётган ўқувчи билан учрашди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мактабга қор кечиб бораётгани акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган 4-синф ўқувчисини қабул қилди.

Жаҳон

18.12.2025, 13:14

"Бугун дунёда 1 миллиард 100 миллион аҳоли камбағалликда умр кечирмоқда" - Мирзиёев саммитда глобал муаммоларга тўхталди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этди ва бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Жаҳон

04.11.2025, 15:41

Сербия президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия президенти Александр Вучич рафиқаси ҳамроҳлигида 28 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Сиёсат

28.10.2025, 11:33

сўнгги янгиликлар

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда

Вашингтонда бўлиб ўтган фавқулодда тингловлар АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсати атрофида жиддий саволларни юзага чиқарди. АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жимми Гомес Миллий разведка директори Тулси Габбардни кескин танқид қилди.

Жаҳон

27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда

Москва Эронга замонавий технологиялар билан жиҳозланган зарба берувчи дронлар партияси ва бошқа гуманитар юкларни шошилинч етказишга тайёрланмоқда. 

Жаҳон

27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16