Тожикистондан қарйиб 27 кг наркотик модда олиб кирилаётган вақтда ушланди
Тожикистондан жами 26 кг 805 гр гиёҳвандлик воситалари контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келган 6 киши қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.
Ўзбекистон
19.05.2025, 11:09
Улашиш:

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда 1986 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси "ўзбек-тожик" давлат чегарасини қонунга хилоф равишда бузиб ўтган вақтида тўхтатиб қолинди. Унга тегишли сумка кўздан кечирилганда, 15 дона ўрамдаги жами 14 кг 584 гр "гашиш" моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шундан сўнг, уни буюртма қилган шахсни аниқлаш юзасидан тезкор тадбир давом эттирилди. Натижада, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1969 й.т. Бекобод туманида наркотик моддани қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса, Хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи, 1992 й.т. шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган 9 кг 467 гр "опий" моддасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Tерговга қадар текширув давомида, тожикистонлик наркокурер томонидан Сурхондарё вилояти ҳудудидаги контрабанда йўли билан етказиб берилган мазкур ажал оғусини Денов туманида яшовчи, 1994 й.т. фуқаро қабул қилиб олиб, Тошкент вилоятига олиб келганлиги аниқланди ва у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Қўқон шаҳрида қайд этилган ҳолатда, "Фарғона-Қўқон" йўналишида ҳаракатланаётган "Lacetti" русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада унда йўловчи сифатида ҳаракатланаётган Қўқон шаҳрида яшовчи, 1967 й.т. фуқаро ўзининг бел қисмига 1 кг 759 гр "гашиш" моддасини яшириб олганлиги аниқланди.
Фарғона шаҳрида кузатилган ҳолатда эса, "Фарғона-Тошлоқ" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган, 1995 й.т. шахс бошқарувидаги "Запарожес" русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 995 гр "гашиш" моддаси борлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ашёвий далил сифатида олинган жами 26 кг 805 гр гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон
19.05.2025, 11:09
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган
Сиёсат
23.10.2026, 15:31

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Гўзаллик салони ходимлари ОИВ учун тест топширади
Жаҳон
28.09.2026, 17:32

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган
Сиёсат
23.10.2026, 15:31

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
