Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 11:07

Президент собиқ маслаҳатчиси, марҳум Рустам Қосимов орден билан мукофотланди

Президент фармони билан Марҳум Рустам Қосимов “Фидокорона хизматлари учун” орден билан тақдирланди. Бу ҳақда президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Prezident sobiq maslahatchisi, marhum Rustam Qosimov orden bilan mukofotlandi

Foto: prezident.uz

“Мамлакатимиз мустақиллигини ва унинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ўзининг катта билим ва салоҳияти, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан юртимизда соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, дипломатия, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўшган улкан ҳиссаси, жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, миллий ва умумбашарий қадриятларни кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлида кўрсатган жонбозлиги ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан таниқли давлат ва жамоат арбоби, олим ва педагог, марҳум Қосимов Рустам Собирович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин”, — дейилади хабарда.

 

Хўш, марҳум амалдор Рустам Қосимов аслида ўзи ким ва нима учун бу орденга лойиқ кўрилди?

 

Рустам Қосимов 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (2001—2004 йиллар) ва олий ва ўрта махсус таълим вазири (2004—2009 йиллар), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори (2009—2011 йиллар), шунингдек, 2004 йилдан 2009 йилга қадар бош вазирнинг таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа ва ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

2011 йилдан 2016 йилга қадар нафақада бўлган. 2016 йилнинг 16 сентябридан яна бош вазир ўринбосари ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланганди. 2017 йилнинг июнидан 2018 йилгача Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт бўйича давлат маслаҳатчиси, Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори лавозимида фаолият юритган.

 

2018 йилнинг 31 июлидан Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси, 2019 -2021 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори сифатида ишлаган. У 2021 йил 7 май куни оламдан кўз юмган.

 

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор

OCCRP ва Delfi Estonia журналистлари Россия Президенти Администрацияси билан боғлиқ махфий ҳужжатларни фош қилди. Ҳужжатларда Ўзбекистон номи ҳам қайд этилгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сиёсат

24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?

Венгрия бош вазири Петер Мадьяр уруш тугаганидан кейин Европа давлатлари яна Россия газини сотиб олишни бошлаши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, бунга асосий сабаб Россия газининг арзонлиги ва географик жиҳатдан қулай жойлашгани бўлади.

Иқтисодиёт

24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар кескин кўпаймоқда. Бу ҳолат инсоният учун янги глобал инқирозга айланиши мумкин.

Жаҳон

24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади

Лойиҳанинг умумий қиймати 6,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш доирасида станцияга илк бор тижорий юк поезди етиб келди.

Жаҳон

23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт

Ўзбекистон меҳнат қонунчилигига кўра, иш ҳақи тўланадиган сана дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолса, иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўлаб берилиши шарт.

Ўзбекистон

23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди

Жума куни кечқурун Синюан округидаги “Люшеню” кўмир конида газ портлаши содир бўлди. 

Жаҳон

23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида йўлга чиққан “Озодлик флотилияси” (“Freedom Flotilla”) иштирокчилари Исроил томонидан ушланганидан кейин қийноқ ва шафқатсиз муносабатларга дуч келганини маълум қилди.

Жаҳон

23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар

Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берилди. Дастурнинг умумий йиллик мукофот фонди 240 минг долларни ташкил этади. 

Таълим

22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди

“Сен яҳудийларни ўлдираман!” деб бақиргани учун ҳибсга олинган, озодликка чиққанидан бир соат ўтиб эса яҳудий мактабларини портлатиш билан таҳдид қилган эркак жума куни Лондон судида антисемитизмга асосланган жиноятларини тан олгач, қамоққа олинди.

Жаҳон

22.05.2026, 17:58

БМТ Эбола эпидемияси туфайли Конгога маблағ ва ходимлар юбормоқда

Ҳозирга қадар касалликнинг тарқалиши натижасида гумон қилинган 670 та ҳолатдан 160 таси ўлим билан якунланди.

Жаҳон

22.05.2026, 17:31

Судандаги уруш минглаб оилаларни айрилиқ азобига дучор қилди

Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг маълумотларига кўра, Судандаги уч йиллик уруш давомида 8 000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган. 

Жаҳон

22.05.2026, 15:04

“Қуёшга сингиб кетган” – Саодат Исмоилованинг АҚШдаги кўргазмаси

Ўзбек рассоми ва режиссёри Саодат Исмоилованинг АҚШдаги илк кўргазмаси Смитсон институтида намойиш этилмоқда. Унда видеоинсталляциялар, фотосуратлар ва музейнинг тарихий коллекцияларидан танланган ноёб экспонатлар ўрин олган.

Маданий

22.05.2026, 13:16

Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратилади

“Вақф” хайрия жамоат фондига йўналтириладиган 690 миллиард сўм ҳисобидан бир қатор ижтимоий ва тиббий дастурлар амалга оширилади.

Ўзбекистон

22.05.2026, 09:04

Эрон бойитилган урандан воз кечмайди - Хоманаий

Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг янги буйруғи Доналд Трамп ҳафсаласини пир қилиши ва АҚШ-Исроилнинг Эронга қарши урушни тугатиш бўйича музокараларини боши берк кўчага олиб кириши мумкин.

Жаҳон

21.05.2026, 17:08

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини хавфсизликка риоя қилган ҳолда соя-салқин ва очиқ майдонларда ташкил этиш талаб этилади. Ўқувчилар томонидан автотранспорт воситаларини бошқариш каби ҳолатлар ман этилган.

Таълим

21.05.2026, 15:48

“Мактабсиз авлод”: мигрант болалар дунё учун янги хавфми?

XXI асрда дунё бир вақтнинг ўзида икки катта жараённи бошдан кечирмоқда: оммавий миграция ва таълим инқирози. Бу икки муаммо бир нуқтада кесишганда эса энг оғир зарба болаларга тегмоқда.

Жаҳон

21.05.2026, 15:48

“Самарқандга элчилик” - Испанияда Амир Темур ва Клавихо муносабатлари ҳақида роман нашр этилди

Мазкур китоб Руи Гонсалес де Клавихо  ёзган машҳур  аср хроникаси – “Темур ҳузурига элчилик” асари асосида яратилган. 

Маданий

21.05.2026, 14:44

“Трамп билан гаплашишдан мамнун бўламан” – Тайван президенти

Оқ уй Тайванга қурол-яроғ сотиш масаласини кўриб чиқаётган бир пайтда, чоршанба куни Трамп журналистларга Тайван президенти Лай Чинг-те билан гаплашишини маълум қилди.

Жаҳон

21.05.2026, 14:01

Аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилаётган давлатлар кўпаймоқда

Дунёда аёлларни ҳарбий хизматга жалб қилиш тенденцияси тобора кучаймоқда. Қатор давлатлар хавфсизлик таҳдидлари, армия учун кадр етишмаслиги ва гендер тенглиги сиёсати туфайли аёллар учун ҳам мажбурий ёки ихтиёрий ҳарбий хизмат тизимини кенгайтирмоқда.

Жаҳон

21.05.2026, 13:05

Нега АҚШ 30 йилдан кейин Раул Кастро ишини қайта очди?

АҚШ Адлия вазирлиги Кубанинг собиқ президенти Раул Кастрога нисбатан 1996 йилда икки фуқаролик самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ айбловларни расман эълон қилди.

Жаҳон

21.05.2026, 12:36

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →