Трампнинг олти фронтдаги уруши: дунё глобал беқарорлик ёқасидами?
30 апрель куни Дональд Трамп иккинчи президентлик фаолияти бошланганига 100 кун бўлади. Бу, АҚШда шаклланган ўзина хос сиёсий анъанага кўра, дастлабки сарҳисоб давридир.
Иқтисодиёт
25.04.2025, 15:13
Улашиш:

Дональд Трамп ўз фаолиятини оламшумул "тинчликпарварлик" шиорлари билан бошлаган бўлса-да, орадан уч ой ўтиб, у дунёнинг энг хавфли можаролар гирдобига тушиб қолди. Сиёсий шарҳловчи Ҳал Брендснинг Bloomberg нашридаги мақоласида қайд этилишича, Трамп ҳозирда 6 та фронтда кураш олиб бормоқда: учта "иссиқ", битта совуқ, битта савдо уруши ва ядро инқирози ҳавфи. Бу урушлар нафақат Трампнинг сиёсий меросини, балки бутун халқаро тизим келажагини белгилайди.
Украина: тинчлик — осон иш эмас
Трамп дастлаб муаммони қисқа муддатда ҳал этишига ишонган эди. Унинг режаси Россияга босим ўтказиб, Украинани ҳудудий даъволардан воз кечишга ундаш эди. Аммо Путиннинг максималистик "мақсадлари" қаршисида Трампнинг бундай содда ёндашуви ожиз қолди.
Энди эса Трамп икки танлов қаршисида турибди: Россияга нисбатан санкциялар ва Украинага иқтисодий чоралар ва ҳарбий кўмаклар орқали ҳар икки томонга босимни кучайтириш ёки ортга чекиниш. Иккинчи вариант Европа хавфсизлиги ва НАТО истиқболи учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
Яқин Шарқ: икки уруш, бир катта хавф
АҚШнинг Ямандаги ҳусийларга қарши амалиётлари самара бермаяпти. Шу билан бирга, Исроилнинг Ғазода ҲАМАСга қарши навбатдаги ҳужумни бошлаган. Ушбу амалиётлар фонида энг хавотирли манзара — Эроннинг ядро дастури билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий тўқнашув. Трамп дипломатик йўл билан ечим излаяптими ёки уруш сари бораяптими — ҳозирча мавҳум.
Хитой: янги совуқ уруш
Тайван (ёки Хитой Тайпеи) масаласи (яъни масалани ҳарбий йўл билан ҳал этишга уринишлар) ва кучайган савдо низолари фонида Трамп ёки келишув йўлини танлаб ортга чекиниши, ёки узоқ давом этувчи кескин геосиёсий рақобатни бошлаб юбориши мумкин.
Савдо уруши: глобал иқтисодий хавфми
Трамп апрель ойида глобал савдо урушини бошлаб юборди, бироқ бир қатор давлатларга нисбатан айрим божларни кечиктирди. Бунинг эвазига ушбу давлатларга сиёсий характердаги шартлар қўйилди. Бундай кескин ва ноизчил бож сиёсати дунёда иқтисодий барқарорликни издан чиқармоқда. Яқин ойлар ичида савдо бўйича дипломатик ёндашув бўлмаса, бу уруш янада жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бу урушларнинг барчаси бир вақтда юз бераётгани — ҳар қандай раҳбар учун оғир синов. Трамп эса ушбу мураккаб даврга заиф иқтисодиёт, издан чиққан иттифоқчилик муносабатлари ва сиёсий беқарорлик билан кириб келди. Унинг жамоасидан янграётган турфа хил баёнотлар бошқарувда ички мувофиқлашув даражаси идеал эмаслигини кўрсатади. АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари томонидан Signal ижтимоий тармоғида муҳим хизмат масалаларини муҳокама қилиниши бу соҳадаги ўзига хос бетартиб ҳолатни кўрсатмоқда.
Трампнинг энг катта душмани — унинг ўзи
Энг хавфли жиҳати шундаки, бу урушларнинг кўпчилиги, экспертлар фикрича, Трампнинг аввалги нотўғри қарорларидан келиб чиққан. Эндиликда у бу хатоларнинг оқибатлари билан юзланмоқда. Трамп бугун глобал миқёсдаги можароларни ҳал қилувчи шахс сифатида тарихда қолиши ёки уларни янада чуқурлаштирган сиёсатчига айланиши мумкин. Танлов — унинг қўлида.
Сиёсатшунос Мухтор Назиров
Иқтисодиёт
25.04.2025, 15:13
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Мен шахсан 15 май куни Путинни Истанбулда кутаман — Зеленский
Жаҳон
12.05.2025, 13:06

Пекиндаги баланд бинога самолёт урилди
Жаҳон
27.06.2026, 10:09

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди
Жаҳон
26.06.2026, 10:35

G7 давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаб, Россияга босимни кучайтиради
Жаҳон
17.06.2026, 12:26

Украина Россияга қарши уруш учун 20 млрд доллар сўрамоқчи
Жаҳон
13.06.2026, 09:46

ЕИ Россияга қарши 21-санкциялар пакетини таклиф қилди
Жаҳон
10.06.2026, 15:57
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55
сўнгги янгиликлар

Талас шаҳрининг 82 йиллигига бағишланган тадбир бекор қилинди
Жаҳон
27.06.2026, 12:02

Самбо чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 10 та медални қўлга киритди
Спорт
27.06.2026, 11:19

Пекиндаги баланд бинога самолёт урилди
Жаҳон
27.06.2026, 10:09

Зилзиладан сўнг Венесуэлага бепул интернет тақдим этилди
Жаҳон
27.06.2026, 09:22

Олий тоифали ўқитувчилар учун масофавий магистратура йўлга қўйилади
Таълим
26.06.2026, 17:28

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

Apple қайси қурилмалари нархини оширди ва бунинг сабаби нима?
Фан-технология
26.06.2026, 16:33

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?
Маданий
26.06.2026, 16:27

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»
Жаҳон
26.06.2026, 15:34

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади
Жаҳон
26.06.2026, 15:06

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет
Жаҳон
26.06.2026, 12:52

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди
Жаҳон
26.06.2026, 10:35

Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот
Фан-технология
26.06.2026, 10:11

Журналист ва блогерлар давлат мукофотлари билан тақдирланди
Ўзбекистон
25.06.2026, 18:16

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди
Ўзбекистон
25.06.2026, 17:35

“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон
Жаҳон
25.06.2026, 16:30

Аҳолиси энг кўп туман ва шаҳарлар топ 10 талиги эълон қилинди
Ўзбекистон
25.06.2026, 12:23

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи
Спорт
25.06.2026, 11:38

Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин
Жаҳон
25.06.2026, 09:54

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди
Жаҳон
24.06.2026, 17:34
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55
