Исроил Ливанга яна зарбалар берди

Исроил ва Ливан ўртасида 10 кунлик сулҳ расман кучга кирган. Доналд Трамп пайшанба куни ўт очиш тўхтатилганини эълон қилиб, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” ҳам оташкесимга рози бўлганини тасдиқлаган эди.

Жаҳон

17.04.2026, 10:29

Улашиш:

Исроил Ливанга яна зарбалар берди

Аммо Ливан армияси бугун, 17 апрель тонгида Исроил оташкесим кучга кирганидан сўнг уни бузганини, жумладан, мамлакат жанубидаги бир қанча қишлоқларни ўққа тутганини айтди. Исроил ҳозирча бу даъволарга изоҳ бермади.

“Ҳизбуллоҳ” пайшанба куни баёнот бериб, гуруҳ сўнгги ҳужумини маҳаллий вақт билан соат 23:50 да – ўт очишни тўхтатиш кучга киришидан атиги 10 дақиқа олдин амалга оширганини маълум қилган.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда Трампнинг “Ҳизбуллоҳ”га қаратилган ўт очишни тўхтатишга амал қилиш ҳақидаги чақириғи пайдо бўлди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ливан билан тинчлик ўрнатиш учун ўт очишни тўхтатишга рози бўлганини, бироқ Исроил қўшинлари Ливан ҳудудидаги "хавфсизлик зонаси"дан чиқиб кетмаслигини айтди.

Ливан Бош вазири Навоф Салом сулҳни олқишлаб, уни “урушнинг биринчи кунидан бери илгари суриб келаётган Ливаннинг асосий талаби” ҳамда сешанба куни АҚШда Ливан ва Исроил расмийлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувнинг бош мақсади деб атади.

Шунингдек, Трамп Исроил ва Ливан етакчиларини 1983 йилдан буён илк марта икки мамлакат ўртасида мазмунли музокаралар ўтказиш учун Оқ уйга таклиф қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги хабарни олқишлаб, сулҳни АҚШ билан минтақавий урушни тўхтатиб туриш бўйича кенгроқ келишувнинг бир қисми сифатида таърифлади.

Қатар, Иордания ва Баҳрайн ҳам Исроил ва Ливан ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини маъқуллаб баёнот беришди.

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги жанговар ҳаракатлар 2 мартда бошланган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

17 апрелда бошланган 10 кунлик сулҳ кейинчалик 17 майгача узайтирилган эди, бироқ Исроил жанубий Ливанда ҳаво ҳужумлари уюштириш ва уйларни бузиш орқали уни ҳар куни бузишда давом этмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 16:30

Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Трамп маъмуриятининг маълум қилишича, Исроил ва Ливан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича сулҳ тузишга келишиб олган. Бироқ шунга қарамай, Исроилнинг Ливанга зарбалари тўхтай демаяпти.

Жаҳон

04.06.2026, 12:22

Исроил Ливанга яна ҳужумлар уюштирди. Қурбонлар бор

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” жума куни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришганига қарамай, шанба куни Исроил Ливан жанубига янги зарбалар тўлқинини йўллаган.

Жаҳон

20.06.2026, 12:31

Яқин Шарқ АҚШникими?

Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки мамлакат ўртасидаги муқаррар келишув ҳақидаги сўнгги сўзларига жавобан тарихдаги жангларни мисол қилиб келтирди.

Жаҳон

25.05.2026, 11:23

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда қўйилган кескин шартлар

АҚШ ва Эрон ўртасида эҳтимолий тинчлик музокаралари атрофида кескин дипломатик тортишувлар давом этмоқда. Томонлар музокараларни қайта бошлаш учун ўзаро 5 тадан асосий шартни қўйган.

Жаҳон

19.05.2026, 11:55

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: Ҳокимият алмашиши изоляциядан чиқишга ёрдам берадими?

Исроил мухолифати етакчилари Нафтали Беннет ва Яир Лапид бўлажак сайловларда Беньямин Нетаньяхуни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида бирлашди. 

Жаҳон

18.05.2026, 17:36

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трамп Европа давлатларига 100 фоизлик бож билан таҳдид қилмоқда

Европа АҚШ технология гигантларига солиқ солса, Трамп 100 фоизлик импорт божини жорий этмоқчи. Аммо баъзи Европа давлатларида бундай солиқ аллақачон мавжуд.

Жаҳон

27.06.2026, 13:25

Талас шаҳрининг 82 йиллигига бағишланган тадбир бекор қилинди

ФВВ ходими иш вақтида ҳалок бўлгани сабабли Қирғизистонда Талас шаҳрининг 82 йиллигига бағишланган тадбирлар қолдирилди.

Жаҳон

27.06.2026, 12:02

Самбо чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 10 та медални қўлга киритди

Филиппинда самбо бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати давом этмоқда.

Спорт

27.06.2026, 11:19

Пекиндаги баланд бинога самолёт урилди

Тарқалган кадрларда 109 қаватли CITIC Tower биносидан парчаланган бўлаклар қулагани акс этган. Полиция тафсилотларни яширяпти, олинган тасвирларни эса ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташламоқда.

Жаҳон

27.06.2026, 10:09

Зилзиладан сўнг Венесуэлага бепул интернет тақдим этилди

Илон Маскнинг SpaceX компанияси зилзиладан талафот кўрган Венесуэла халқи учун маълум муддатга интернетни бепул қилди.

Жаҳон

27.06.2026, 09:22

Олий тоифали ўқитувчилар учун масофавий магистратура йўлга қўйилади

Ўзбекистонда олий тоифали мактаб ўқитувчилари учун педагогика йўналишидаги магистратурага мақсадли қабул тизими жорий этилади.

Таълим

26.06.2026, 17:28

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?

Тошкент туманларида квартира нархлари бўйича сезиларли тафовут бор. Янги таҳлил энг қиммат ва энг арзон ҳудудларни кўрсатди.

Ўзбекистон

26.06.2026, 17:14

Apple қайси қурилмалари нархини оширди ва бунинг сабаби нима?

Нархлар ошишига сабаб — сунъий интеллект соҳасидаги маълумот марказлари қурилишининг жадал ривожланиши туфайли хотира ва сақлаш чиплари нархи ошиб кетган.

Фан-технология

26.06.2026, 16:33

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?

Сунъий интеллект (SI) бугун ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борди. Бир неча йил аввал фантастикадек туюлган имкониятлар бугун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. У санъатда расм чизмоқда, мусиқа яратмоқда, журналистикада матн ёзмоқда, педагогикада дарс тайёрламоқда, тиббиётда ташхис қўйишга ёрдам бермоқда, дастурлашда код ёзмоқда.

Маданий

26.06.2026, 16:27

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»

НАТО Бош котиби Марк Рютте Россия Альянснинг ҳарбий қудратини тўғри баҳолаши кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, НАТО ҳарбий-саноат салоҳияти бўйича Россиядан анча устун ва бу устунлик яқин вақтларда янада мустаҳкамланади.

Жаҳон

26.06.2026, 15:34

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади

Буйруқда қоидабузарларнинг мобил телефонлари мажақланиши ва қонун бўйича жазоланиши қайд этилган.

Жаҳон

26.06.2026, 15:06

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Эрондаги ҳукуматга қарши намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатга яширинча Starlink интернет қурилмалари олиб кирилганини маълум қилди.

Жаҳон

26.06.2026, 12:52

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди

Германия канцлери Фридрих Мерц Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигини таъкидлаб, Москвани зудлик билан музокараларга қайтишга чақирди.

Жаҳон

26.06.2026, 10:35

Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот

Ўзбекистонда ҳар учинчи ёш на ўқийди, на ишлайди, на касб-ҳунар ўрганади. Бу вақтинчалик "ўтиш даври"ми ёки ёшларни, хусусан, хотин-қизларни ижтимоий ҳаётдан сиқиб чиқараётган муаммолар мавжудми?

Фан-технология

26.06.2026, 10:11

Журналист ва блогерлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида президент фармони билан журналист, блогер, муҳаррир ва медиа соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Ўзбекистон

25.06.2026, 18:16

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевнинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларини шаҳар кўчалари ҳолатини назорат қилиш ишларига жалб этиш ташаббуси баҳсларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон

25.06.2026, 17:35

“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон

Эрон таҳдидларига қарамай, нефть танкерининг ғарбий қирғоқ бўйлаб рухсатсиз бўғоздан ўтгани кузатилган.

Жаҳон

25.06.2026, 16:30

Аҳолиси энг кўп туман ва шаҳарлар топ 10 талиги эълон қилинди

Рейтингда Тошкентнинг учта тумани ва Самарқанд вилоятининг иккита тумани ўрин олган.

Ўзбекистон

25.06.2026, 12:23

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи

17 йил аввал Роналдунинг ёнида суратга тушган икки ўзбек боласи бугун Жаҳон чемпионатида унга рақиб бўлиб майдонга тушди.

Спорт

25.06.2026, 11:38

Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин

24 июнь куни Каракасдан 160 км ғарбда 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Орадан бир дақиқа ўтмай 7,5 магнитудали иккинчи тебраниш кузатилди.

Жаҳон

25.06.2026, 09:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →