Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди
30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.
Сиёсат
31.10.2025, 10:13
Улашиш:

Президент таълим соҳасида махсус эҳтиёжга эга болалар учун ЮНЕСКО инклюзив таълим платформасини яратиш, касбий таълим бўйича Бутунжахон саммитини ўтказиш ҳамда «Сунъий интеллект – мактаб» номли пилот лойиҳани амалга оширишни таклиф этди. Шунингдек, сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро экспертлар форумини ташкил этиш ташаббуси ҳам билдирилди.
Маданий мерос ва рақамли йўналишда президент 19-ноябрни Халқаро ҳужжатли мерос куни сифатида эълон қилиш, ЮНЕСКО тизимида Рақамли мерос халқаро институтини ташкил этиш, ҳамда 2027-йилда Бухоро шаҳрида ҳунармандчилик ва халқ ижоди бўйича халқаро конгресс ўтказишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев аёллар фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЮНЕСКО Аёллар лидерлиги академиясини ташкил этиш ва Самарқандда таълим, фан ва маданият соҳасида фаол аёллар иштирокида Глобал аёллар форумини ўтказиш ташаббусларини илгари сурди.
Иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар юзасидан давлат раҳбари «ЮНЕСКО экологик пойтахти» халқаро ташаббусини йўлга қўйиш, маданий меросни иқлим ўзгариши шароитида асраш бўйича резолюция ишлаб чиқиш, ҳамда Хива шаҳрида халқаро симпозиум ўтказиш таклифларини билдирди.
Ахборот хавфсизлиги масаласига ҳам тўхталар экан, президент ёлғон ахборот тарқалишига қарши курашиш, жамоатчилик фикрини ҳимоя қилиш, болалар маданий контенти бўйича халқаро фестиваль ташкил этиш, ҳамда медиа саводхонликни ривожлантириш бўйича комплекс стратегия ишлаб чиқиш ташаббусларини илгари сурди.
Шавкат Мирзиёев нутқи якунида Ўзбекистонни маданиятлараро мулоқот, инновацион таълим ва инсон қадриятларини ривожлантириш марказига айлантиришга интилаётганини таъкидлади.
«Бизнинг мақсадимиз — таълим, фан, маданият ва ахборот соҳаларида умумжаҳон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш», — деди давлат раҳбари.
Сиёсат
31.10.2025, 10:13
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шердор мадрасаси реставрацияси учун 500 минг доллар ажратилади
Маданий
03.06.2026, 17:58

Янги “Тошкент – Самарқанд” автомобиль йўли 282 километрни ташкил этади
Ўзбекистон
01.06.2026, 17:47

“Мактабсиз авлод”: мигрант болалар дунё учун янги хавфми?
Жаҳон
21.05.2026, 15:48

“Самарқандга элчилик” - Испанияда Амир Темур ва Клавихо муносабатлари ҳақида роман нашр этилди
Маданий
21.05.2026, 14:44

Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилган
Ўзбекистон
31.07.2025, 15:34

Самарқанддаги халқаро фестивалда 7 тонна палов пиширилади
Ўзбекистон
29.07.2025, 16:02
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларини алмашди
Ўзбекистон
24.06.2026, 10:10

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк
Иқтисодиёт
22.06.2026, 13:24

Янги Тошкентга кўчиш: давлат идоралари бинолари аукционга чиқарилди
Иқтисодиёт
22.06.2026, 12:07

Тошкент давлат педагогика университети биноси сотувга қўйилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 11:51

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?
Жаҳон
22.06.2026, 11:24

Сурхондарёда халқаро аҳамиятга эга кўприкка талафот етди
Ўзбекистон
22.06.2026, 10:24

Британия Европа Миграция Тармоғига кузатувчи давлат сифатида қўшилди
Сиёсат
21.06.2026, 10:04
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
