NATOнинг Анқара саммити: Трамп, Эрон ва Украина бўйича қарорлар

Украинага 70 млрд евролик ёрдам, Туркияга оид санкциянинг бекор қилиниши, Эрон ва Гренландия масаласи — NATOнинг Анқара саммитидаги  муҳим воқеалар тафсилоти.

Жаҳон

10.07.2026, 10:46

Улашиш:

NATOнинг Анқара саммити: Трамп, Эрон ва Украина бўйича қарорлар

8 июл куни Туркия пойтахти Анқарада бошланган NATOнинг навбатдаги саммити икки кун давом этди.

Учрашув давомида АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон, Гренландия ва мудофаа харажатлари масалаларида европалик иттифоқчилари билан музокаралар олиб борди, баъзида эса баҳслашди. Бироқ якунда Трамп: “Хонада бирдамлик ва меҳр муҳити бор”, дея саммитни ижобий баҳолади.

Саммит АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилган, Россия эса Украинага ҳужумларни кучайтирган бир пайтда ўтказилди.

Бу NATO тарихидаги 36-саммит бўлиб, Туркия унга 2004 йилдан кейин иккинчи марта мезбонлик қилди. Тадбир Анқарадаги Бештепе президентлик мажмуасида ташкил этилди.

NATO саммити — альянснинг энг юқори қарор қабул қилувчи органи бўлган Шимолий Атлантика кенгашининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги йиғини ҳисобланади. Бу йиғинларда альянс учун стратегик аҳамиятга эга масалалар муҳокама қилиниб, барча аъзо давлатлар умумий келишув асосида қўшма декларация қабул қилади.

Жорий йилги саммитда NATOга аъзо 32 мамлакатнинг ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари ҳамда NATO бош котиби Марк Рютте қатнашди.

Шунингдек, NATO аъзоси бўлмаган, аммо шунга интилаётган Украина президенти Володимир Зеленский ҳам Анқарага келиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.

 

Саммитда қандай қарорлар қабул қилинди?

NATOбош котиби Марк Рютте Анқара саммитининг учта асосий йўналишини белгилаган эди:

  • мудофаа харажатларини ошириш;

  • ҳарбий саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш;

  • Украинага ёрдамни тўхтатмаслик.

Bloomberg нашрининг хабар беришича, якуний декларацияда юқори аниқликдаги қуроллар, ҳаво ва ракета мудофааси ҳамда учувчисиз тизимлар учун 50 миллиард доллардан ортиқ янги харидлар қайд этилган.

Бироқ NATO маълумотларига кўра, альянснинг 32 аъзосидан фақат бештаси 2026-йил учун белгиланган ЯИМнинг 3,5 фоизи миқдоридаги асосий мудофаа харажатлари мақсадига эришиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Бу кўрсаткичга ҳатто АҚШ ҳам ҳозирча етмаган.

Трамп бу йилги ёпиқ йиғилишда ўтган йилги Гаага саммитида бўлгани каби мудофаа харажатларини ошириш талабини илгари сурмаган. У фақат Полша, Германия ва Болтиқбўйи давлатларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини алқаб, АҚШ NATOда қолишини билдирган.

 

Украинага ажратилган ёрдамлар

NATO давлатлари Украинага 2026 йил давомида 70 миллиард евро (тахминан 80 миллиард доллар) миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишга келишиб олди. Шунингдек, 2027 йилда ҳам шунга тенг ҳажмдаги ёрдам бериш мажбурияти қабул қилинди.

Етакчилар буни “Келажакни барпо этиш: янада кучли NATO таркибида янада қудратли Европа” деб номлади.

Bloomberg маълумотига кўра, Европа давлатлари Трампни Украина бўйича конкрет мажбурият олишга кўндирмоқчи бўлган. Бироқ Трамп АҚШ Европа давлатларига қурол сотишда давом этишини, улар эса бу қуролларни ундан олиб бемалол Украинага бериши мумкинлигини айтган.

Бундан ташқари, Трамп Вашингтон Украинага “Патриот” тутиб олувчи ракеталарини ўз мамлакатида ишлаб чиқариш учун лицензия беришини эълон қилди. Бу қуролларни Украина анчадан бери сўраб келади. Чунки “Патриот”гина Россиянинг баллистик ракеталарини қайтара олади.

 

АҚШ ва Туркия

Туркия Анқарадаги NATO саммитида Қўшма Штатлар билан муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, қизил, оқ ва кўк ранглар уйғунлигидаги авиа-шоуни намойиш этди ҳамда янги аэропорт биносига Доналд Трамп номини берди.

Трамп эса президентликдаги биринчи муддати давомида, яъни олти йил аввал Туркияга нисбатан жорий қилган санкцияларни бекор қилишга ваъда берди.

Шунингдек, Трамп Туркияга F-35 қирувчи самолётларини сотишга тайёрлигини, бироқ бу борада ҳали тўлиқ бир қарорга келмаганини айтди. Умуман, иккала лидер саммит давомида жуда дўстона муносабатда бўлишди.

 

Очиқ қолган масала

2027 йилги NATO саммитига Албания мезбонлик қилиши режалаштирилган эди. Бироқ якуний декларацияда бу ҳақда ҳеч қандай гап-сўз йўқ.

AP агентлигининг хабар беришича, айрим иттифоқчилар Албаниянинг мудофаа учун кам маблағ сарфлаётганини инобатга олиб, бу фикрга қўшилмаган.

 

Саммитдаги асосий баҳслар

Эрон

Саммит кун тартибининг асосий мавзуси Эрон бўлди. АҚШнинг Эрон объектларига берган зарбасидан кейин Трамп журналистларга АҚШ-Эрон ўзаро англашув меморандуми “якунига етганини” айтиб, Эрон раҳбариятини “касал” ва “зўравон” деб атади ҳамда ўша куни кечқурун яна зарбалар беришга буйруқ бериши мумкинлигини билдирди.

Бироқ Трамп ёпиқ йиғилишда АҚШ Эронда ҳокимиятни алмаштиришдан манфаатдор эмаслигини билдирган.

NATO бош котиби Марк Рютте АҚШ зарбаларини ҳимоя қилган бўлса-да, Эрон NATO ҳудудига кирмаслигини ва альянс фақат сўралган тақдирдагина маълум рол ўйнаши мумкинлигини айтди.

Якунловчи декларацияда Эрон Ҳормуз бўғозида эркин кема қатновини таъминлаши ва ядровий қуролга эга бўлишдан воз кечиши лозимлиги таъкидланди.

 

Гренландия

Яна бир бор Гренландия масаласини кўтарган Трамп орол АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга эканини айтди. Шунингдек, Дания Иккинчи жаҳон уруши даврида оккупация қилинганини эслатди ва Вашингтон Гренландияни қайтариб бермаслиги керак эди, деган фикрни билдирди.

Дания бош вазири Метте Фредериксен эса Гренландия сотилмаслигини яна бир бор маълум қилди.

 

Испания

Трамп Испанияни ҳам қаттиқ танқид остига олди. У бош вазир Педро Санчеснинг мудофаа харажатлари бўйича позицияси сабабли Испанияни “ёмон шерик” деб атаб, мамлакат билан савдони қисқартиришни таклиф қилди.

Испания ҳукумати эса бу баёнотларни “одатий сиёсий риторика” сифатида баҳолади.

 

NATO саммитларининг аҳамияти

NATO саммитлари альянснинг сиёсий қарорларини аниқ ҳарбий ва саноат дастурларига айлантирувчи асосий механизм ҳисобланади.

Мудофаа харажатлари, қурол-яроғ харидлари ва NATO низомининг 5-моддаси бўйича қабул қилинадиган қарорлар 32 аъзо давлатнинг кейинги йиллардаги умумий хавфсизлик сиёсатида асосий омил бўлади.

Анқара саммити якунида иштирокчилар NATO тамойилига содиқлигини тасдиқлаб, 5-модда яъни, “битта аъзога қилинган ҳужум – барчага қилинган ҳужумдир” деган позицияни такрорлади.

мавзуга оид янгиликлар

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»

НАТО Бош котиби Марк Рютте Россия Альянснинг ҳарбий қудратини тўғри баҳолаши кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, НАТО ҳарбий-саноат салоҳияти бўйича Россиядан анча устун ва бу устунлик яқин вақтларда янада мустаҳкамланади.

Жаҳон

26.06.2026, 15:34

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак

Трамп Хитой яқин беш йил ичида АҚШ имкониятларига етиб олишидан хавотирда.

Жаҳон

16.10.2026, 09:35

«Мен саккизта урушни тўхтатдим» — Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ эканини айтди

Трамп агар унга ушбу мукофот берилмаса, Норвегия Нобель қўмитаси обрўсига путур етишини таъкидлади.

Жаҳон

08.10.2026, 17:49

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги

2019 йил 15 январь куни Кения пойтахти Найробидаги беш юлдузли меҳмонхонага террористлар ҳужум қилди. Ҳодисадан хабар топган Кристиан Крейгхед ёлғиз ўзи воқеа жойига йўл олиб, 19 соатлик «мушук-сичқон» ўйинида қатнашди ва Дональд Трамп назарига тушди.

Жаҳон

01.10.2026, 18:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган

2026 йил 1 октябргача Марказий Осиё давлатларидан 20 мингдан ортиқ киши Россия армияси билан шартнома имзолаган. Уларнинг аксарияти турли ҳийла усуллари билан мажбурланаётган бўлса-да, Марказий Осиё ҳукуматлари бунга очиқ муносабат билдирмаяпти.

Сиёсат

23.10.2026, 15:31

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →