Турция Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

Улашиш:

Турция Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга нисбатан Интерполнинг «қизил бюллетени»ни чиқаришни сўради. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазири Акин Гюрлек маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сўров Ғазога гуманитар ёрдам етказиш учун йўлга чиққан Global Sumud Flotilla фаолларига халқаро сувларда қилинган ҳужум бўйича Туркияда давом этаётган жиноий иш доирасида юборилган.

Истанбулнинг 11-оғир жиноят ишлари судида ушбу иш бўйича 35 нафар айбланувчи, жумладан Нетаньяху ва Афек Московичга нисбатан суд жараёни давом этмоқда.

Туркия Адлия вазирлиги маълум қилишича, 2026 йил 14 июль куни Нетаньяху ва Московични ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарилган. Шундан сўнг уларни халқаро миқёсда қидириш учун Интерполнинг «қизил бюллетени»ни сўраш ташаббуси илгари сурилган. Ҳужжатлар Туркия Ташқи ишлар вазирлигига ҳам юборилган.

Туркия томони Нетаньяху ва Московичга нисбатан «инсониятга қарши жиноятлар», «геноцид», оғирлаштирувчи ҳолатларда озодликдан маҳрум қилиш, қасддан тан жароҳати етказиш, қийноқ, мулкка зарар етказиш, талончилик ва транспорт воситаларини олиб қўйиш каби айбловларни илгари сурмоқда.

Акин Гюрлек Туркия Ғазода содир этилган деб ҳисоблаётган жиноятларни жавобгарликсиз қолдирмаслигини билдирган.

Айни пайтда, «қизил бюллетень» автоматик равишда халқаро ҳибсга олиш ордери дегани эмас. Бу Интерполга аъзо давлатларга шахсни топиш ва вақтинча ҳибсга олиш ҳақида сўров бўлиб, якуний қарор Интерпол томонидан кўриб чиқилади.

Исроил томони эса Туркиянинг ташаббусини рад этган ва уни танқид қилган.

мавзуга оид янгиликлар

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида йўлга чиққан “Озодлик флотилияси” (“Freedom Flotilla”) иштирокчилари Исроил томонидан ушланганидан кейин қийноқ ва шафқатсиз муносабатларга дуч келганини маълум қилди.

Жаҳон

23.05.2026, 09:57

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди

Дональд Трампнинг куёви бўлган Кушнер 17 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокара ўтказди. Учрашувда Ғазода урушни тўхтатиш ва ҳудудни тиклаш бўйича АҚШ томонидан илгари сурилган режа муҳокама қилинган.

Жаҳон

18.08.2026, 14:37

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинликларни Ғазодан бутунлай кўчириб, Исроилни ушбу ҳудудда янги аҳоли пунктлари қуришга чақирди. “У ерда яшашга нолойиқ одамлар бор. Улар ҳатто одам ҳам эмас”, – деди вазир.

Жаҳон

17.08.2026, 10:31

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди

Исроил Сурия ҳудудига янги зарба беришни режалаштирган, бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп операция ўтказилишига тўсқинлик қилган. 

Жаҳон

15.08.2026, 10:49

Нетаняҳу Трамп таклиф қилган Ғазо режасини рад этди

Нетаняху ўрталарида келишмовчиликлар кучайиб бораётган Трампни “Оқ уйдаги энг буюк дўстимиз” деб атади, шу билан бирга унга қарши чиқишга тайёрлигини ҳам очиқ айтди.

Сиёсат

10.08.2026, 11:14

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроил расмийси ҲАМАС қуролсизланмаса, анклавнинг 70 фоизини назорат қилиб турган Исроил ҳудудни тўлиқ ўз назоратига олиши зарурлигини айтди.

Жаҳон

03.08.2026, 10:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 16:41

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 16:41

Россия биометрия текшируви орқали 69 мингга яқин хорижликни киритмади

Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2024 йил декабридан буён чегарада биометрик маълумотлари текширилган 14 млн нафар хорижликнинг 68,9 минг нафарига Россияга киришга рухсат берилмаган.

Сиёсат

21.08.2026, 16:04

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг сўзларига кўра, Москва Украина можаросини ҳал этиш бўйича янги таклифларни тинглашга очиқ, бироқ ҳар қандай таклиф «мавжуд воқеликни» акс эттириши лозим.

Сиёсат

21.08.2026, 14:32

“Ўзбекфильм” 22,9 млн евро қарзга кирди

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг ёзишича, студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 12:26

Россия Кавказдан кетяптими?

Жанубий Кавказда Россиянинг анъанавий ҳарбий-сиёсий иштироки қисқармоқда. Бироқ эксперт Игорь Петренконинг фикрича, Москва минтақадаги таъсирини йўқотиш ўрнига уни иқтисодий воситалар орқали сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Сиёсат

21.08.2026, 10:48

Украина «Маша ва айиқ» мультсериалига санкция жорий этди

Украина «Маша ва айиқ» анимацион сериалини яратиш ва тарқатишга алоқадор бўлган беш нафар россиялик ва тўртта ташкилотга нисбатан санкциялар жорий этди.

Жаҳон

21.08.2026, 10:40

Россияда оммавий сафарбарлик бўлмайди — Небензя

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя мамлакатда ҳозирча оммавий сафарбарликка эҳтиёж йўқлигини ва бундай режа мавжуд эмаслигини билдирди.

Жаҳон

21.08.2026, 09:41

Трампнинг иқтисодий изоляцияси АҚШга «навбатдаги мағлубиятни» олиб келади – Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири Дональд Трампнинг Теҳронга қарши янги кампаниясини АҚШга нисбатан нафратни кучайтирадиган «муваффақиятсиз сиёсат» деб атади.

Сиёсат

20.08.2026, 16:33

Мактабларда 2026/2027 ўқув йили 2 сентябрдан бошланади

Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги — 2026/2027 ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (чоршанба куни) бошланади.

Таълим

20.08.2026, 16:15

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди

АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғози орқали нефть ташишни таъминлаш учун яширин коридор ташкил қилган. У орқали ҳар куни миллионлаб баррел нефть олиб ўтилмоқда.

Жаҳон

20.08.2026, 15:33

Аёллар учун энг хавфсиз ва қулай мамлакатлар аниқланди

Жоржтаун аёллар, тинчлик ва хавфсизлик институти дунёнинг 181 давлатини қамраб олган янги рейтингини эълон қилди.

Жаҳон

20.08.2026, 15:26

АҚШ минтақа ресурсларини талон-торож қилишни кўзлаган — Эрон спикери

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф Қўшма Штатларнинг Форс кўрфазидаги иштироки фақатгина минтақа ресурсларини талон-торож қилиш истагидан келиб чиқишини таъкидлаб, бундан огоҳлантирди.

Сиёсат

20.08.2026, 14:50

Бошпанасиз қолганлар энди қаерга жойлаштирилади?

Бошпанасиз шахсларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистон

20.08.2026, 12:50

Трамп Эронга қарши «иқтисодий уруш» бошланганини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши тарихдаги энг кескин иқтисодий операциялардан бири бошланаётганини маълум қилди. У Теҳронга ёрдам берувчи давлатларни ҳам жиддий иқтисодий оқибатлар кутаётганидан огоҳлантирди.

Жаҳон

20.08.2026, 11:25

Россия баллистик ракеталари ҳужуми оқибатида Киевда камида 5 киши ўлди

Турар жой биноларидан бирида одамлар қамалиб қолган, омборлар ва болалар шифохонасига ҳам зарар етган. Икки славян давлати ўртасидаги янги тинчлик музокараларидан эса дарак йўқ.

Жаҳон

20.08.2026, 09:51

Хитой сунъий интеллект соҳасида рақамли суверенитетни ҳурмат қилишга чақирди

Вашингтон ўнлаб давлатларга Хитой ва АҚШ ўртасидаги сунъий интеллект пойгасида бир томонни танлашни айтишга ҳозирланмоқда.

Жаҳон

19.08.2026, 14:34

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →