Ислом Каримов шахси ва Елизавета II билан учрашув | Беруний Алимов
Журналист ва дипломат Беруний Алимов билан унинг фаолияти, Елизавета II билан учрашуви ва Ислом Каримов билан ишлаган йиллари ҳақида суҳбатлашдик.
Маданий
16.09.2026, 11:29
Улашиш:
Журналист, дипломат ва медиа мутахассиси Беруний Алимов фаолиятининг қарийб 30 йили журналистика, дипломатия ва давлат бошқаруви билан боғлиқ. У Буюк Британия, Япония ва Россиядаги Ўзбекистон элчихоналарида ишлаган, Президент девонида бош консультант ва президент матбуот котиби вазифасини бажарган.
Paradigma.uz студиясидаги суҳбат давомида у 1990 йиллардаги дипломатик фаолияти, қиролича Елизавета II билан учрашуви ҳамда Ислом Каримов билан ишлаган йилларидан айрим хотираларини гапириб берди.
Лондондаги илк йиллар
Беруний Алимов 1996 йилда Лондонга борганида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳали энди шаклланаётган эди. Элчихона биноси 1994–1995 йилларда Holland Parkдаги 41-уйдан сотиб олинган, 1996 йилда эса уни таъмирлаш ишлари бошланган. Ўша пайтда Ўзбекистоннинг Лондонда доимий элчиси ҳам бўлмаган. 1997-йилда Фотих Ғуломович Тешабоев Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги биринчи элчиси сифатида қироличага ишонч ёрлиғини топширган.
Алимовнинг айтишича, ўша йилларда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва гуманитар алоқалар эндигина ривожланаётган эди. Британиядан самолётлар харид қилинган, талабалар ва олимлар алмашинуви йўлга қўйилган, Британия экспертлари Ўзбекистон ҳақида тадқиқотлар олиб бора бошлаган.
Унинг ўша даврдаги асосий муаммоларидан бири эса тил бўлган. Ўзбекистонда инглиз тилини ўрганган, Ҳиндистонда икки йил таҳсил олган бўлса-да, Лондондаги тил муҳити бошқача эди.
“Лекин ўша пайтда тилдан қийналганман. Камида уч-тўрт ой фақат тилга мослашишга кетган”
У дастлаб Буюк Британияга иш учун эмас, амалиёт ўташ учун юборилган. Кейинчалик элчининг таклифи билан шу ерда қолиб, дипломатик соҳада ишлаш имкониятига эга бўлган. Натижада у пресс-атташе ва Жаҳон ахборот агентлигининг Британиядаги биринчи расмий мухбири сифатида фаолиятини бошлаган.
Унинг вазифаларидан бири британиялик журналистларнинг Ўзбекистон ҳақидаги саволларига жавоб бериш эди. BBC Ўзбек хизмати билан жонли эфирлар ташкил қилинган, бошқа британиялик журналистлар Ўзбекистон ҳақида мақола ёки медиа лойиҳалар тайёрлаганида элчихонага мурожаат қилган.
Алимов учун яна бир муҳим жиҳат профессионал алоқалар бўлган. Foreign Office қошидаги хорижий журналистлар уюшмаси орқали Британиядаги ҳамкасблар билан алоқа ўрнатган. Ўша пайтдаги асосий алоқа воситаси эса факс эди.
Қиролича билан 40 дақиқага чўзилган учрашув
1997 йилда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги биринчи элчиси қиролича Елизавета II га ишонч ёрлиғини топшириши керак эди. Элчихона ходимларига ҳам унга ҳамроҳ бўлиш имконияти берилган.
Алимовнинг айтишича, уч-тўрт дақиқалик учрашув учун қироличанинг протокол ходими уларни 40 кун давомида тайёрлаган. Қандай кириш, таъзим бажо келтириш, қироличага инглиз тилида мурожаат қилиш ва суҳбат тугаганини қандай англашгача бўлган деталлар тушунтирилган.
Аммо амалдаги учрашувда ўргатилган протоколнинг катта қисми бузилган.
“Ўша 40 кун давомида бизга ўргатилган протоколнинг аксарияти бузилган… Қироличанинг ўзи томонидан бузилган”
Протоколга кўра, дипломат қироличага яқинлашишда икки марта таъзим қилиши керак эди. Аммо Алимов биринчи марта таъзим қилиб бошини кўтарганида қироличанинг ўзи унга томон келаётганини кўрган.
“Бошимни кўтараётганимда, кичиккина иккита оқ туфли келаётганини кўрганман. Ҳатто юзига қарашга одам ботина олмаган”
Қўл бериб кўришмаслик керак бўлган вазиятда ҳам Қироличанинг ўзи биринчи қўл чўзган. Алимов эса учрашувдан бир кун олдин қўлини кесиб олгани учун жароҳатни пластир билан ёпиб қўйган эди.
Учрашувнинг яна бир жиҳати – тил масаласи. Алимов қироличанинг “Queen’s English”ини қатъий деб таърифлайди, бироқ суҳбат жараёнида тил тўсиғи сезилмаганини айтади.
“Гапираётган ҳар бир сўзи юмшоқ, мулойим бўлгани билан, лекин ичида қаттиқ пружинаси бор, ўшани ҳис қилганман”
Уч-тўрт дақиқага мўлжалланган суҳбат эса 40 дақиқадан ошиб кетади. Аввал иш ва дипломатик фаолият ҳақида саволлар берилган, кейин суҳбат Лондон, Алимовнинг таассуротлари ва охир-оқибат Ўзбекистон ҳақида давом этган.
Алимов қиролича Елизавета II ни аввало кучли коммуникатор сифатида эслайди. Унинг фикрича, қиролича одамни гапиртира олган, суҳбатдошининг қизиқишларини сўраб, мулоқотни табиий давом эттирган.
Ислом Каримовнинг матбуот котиби сифатида
Алимовнинг Президент матбуот хизматига келиши ҳам кутилмаганда содир бўлган. Унга олдиндан ҳеч қандай тушунтириш берилмаган. Ҳужжат топшириш учун чақиришган ва кейин узоқ вақт кутган. Ниҳоят, суҳбатга олиб кирилган.
Учрашув ҳам режалаштирилмаган эди. Алимовнинг айтишича, икки ярим соат давом этган суҳбат бошида савол-жавоб тарзида кечган, кейинчалик эса монолог ва маслаҳатга айланган.
Суҳбат якунида Каримов унга: “Ҳозирча иш жойингга ишга чиқмай тургин. Мен бир ўйлаб кўрай, агар маъқул келса, сени ўзим ишга оламан бу ёққа”, дейди.
Алимов Ислом Каримов билан ишлашдаги энг муҳим жиҳатлардан бири раҳбарнинг ходимлардан фикр сўраши бўлганини таъкидлайди. Унинг айтишича, Каримовнинг жамоат олдидаги муомаласи билан ёлғиз суҳбатдаги муомаласи ўртасида фарқ бўлган.
“Публикани олдида қайси сўзларни ишлатади ва сиз билан қолганда қайси сўзларни ишлатади – бунинг фарқи бор-да”
Алимов кўплаб масалаларда Каримовнинг фикрига қўшилмаганини ҳам айтади. Бироқ вақт ўтиб, айрим ҳолларда раҳбарнинг айтганлари тўғри бўлиб чиққанини таъкидлайди.
“Ҳайрон қолардим: яна буларнинг гапи тўғри чиқди-ю, деб”
У Каримов характерини ёш, қатъиятли ва ўз айтганидан қайтмайдиган одам сифатида тасвирлайди. Шунингдек, бошқаларнинг фикрини бутунлай рад этмаслигини ҳам таъкидлаб, “Сени гапингда ҳам, умуман олганда, жон бор”, деган ҳолатлар кўп бўлганини эслайди.
Матбуотга муносабат ва “off the record” суҳбатлар
Каримов хорижий сафарларда журналистлар билан баъзан расмий интервьюдан ташқари ҳам гаплашган.
Бундай вазиятларда камералар ўчирилган, суҳбатдаги айрим маълумотлар эфирга берилмаган. Алимов бундай суҳбатларда давлатлар ўртасидаги манфаатлар ҳақида ҳам гаплар бўлганини эслайди.
Унинг сўзларига кўра, Каримов бир сафар журналистларга: “Бирор бир давлат бизга келганда, бизнинг манфаатимиз учун келмайди, ўзининг манфаати учун келади ва бу табиий”, деган. Шу сабабли журналистлардан ортиқча бўрттириб юбормаслик сўралган.
Алимовнинг айтишича, Каримов кўп томонлама сиёсий блоклардан кўра икки томонлама муносабатларни афзал кўрган. Чунки бундай алоқаларда келишувларнинг бажарилишини кузатиш, ҳукуматлараро комиссиялар орқали натижаларни текшириш мумкин.
Андижон воқеалари ва матбуот анжуманлари
Ислом Каримов фаолиятининг энг мураккаб даврларидан бири 2005-йилга тўғри келган. Алимов Япониядан қайтиб, Президент матбуот хизматида ишлай бошлаган даврда демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро босим кучайганини эслайди.
Андижон воқеаларидан кейин Оқсаройда икки марта матбуот анжумани ўтказилган. Биринчи анжуманда хорижий ва маҳаллий журналистлар қатнашган. Иккинчи матбуот анжуманини эса дастлаб Президент иштирокисиз ўтказиш режалаштирилган.
Аммо анжуман давомида Президент кутилмаганда ташриф буюрган.
“Ўшанда жуда ҳам кескин саволлар берилган, жавоблар ҳам профессионал даражада бўлган, деб ўйлайман”
Журналистлар орасида Андижон воқеаларида бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлгани ҳақида ҳам саволлар бўлган. Алимовнинг хотирлашича, Каримов буни инкор қилмаган. Президент жавобида: “Отилаётган ўқ бораётганда бу бегуноҳ экан, деб айланиб ўтиб, орқасидаги террористга тегмайди-ку! … Агар буни тўхтатмасак, нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ўт ичида қолиши мумкин эди. Ва бунинг ташкилотчиларини ҳам биламиз, кимлигини”, деган.
Алимов ўша даврни Ўзбекистон учун мураккаб синов йили сифатида эслайди. Унинг айтишича, шу даврда демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларида халқаро босим кучайган, қўшнилар билан муносабатларда ҳам таранглашган.
Ўзбекистоннинг халқаро имижи
Алимовнинг фикрича, 2000 йиллар ўрталарда Ўзбекистон халқаро медиа маконида ҳали етарлича танилмаган эди. Бу мавзуни илмий тадқиқотларида ҳам ўрганган.
Бугунги вазиятда эса у халқаро журналистларнинг Ўзбекистонга келиб, мамлакатдаги жараёнларни ўз кўзи билан кўриши лозимлигини айтади. Унинг фикрича, журналистнинг ўзи гувоҳ бўлиб, одамлар билан суҳбатлашиб мустақил тайёрлаган материали оддий реклама кампаниясидан фарқ қилади.
Унинг сўнгги таклифларидан бири – халқаро коммуникацияда ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш. Алимовнинг фикрича, ҳар бир ташкилот ўз имижи устида ишлаши билан бирга, умумий координация механизми ҳам бўлиши керак.
У буни ички коммуникация билан боғлайди:
“PRда битта нарса бор: ички коммуникацияни кучайтирмай туриб, ташқи коммуникация ҳақида гапириш қийин”
Суҳбат якунида Алимов Блез Паскалнинг “Одамларга таъсир қилишнинг икки хил усули бор: биринчиси – ёқиш, иккинчиси – ишонтириш” деган фикрини келтиради.
“Биз Ўзбекистонни бутун дунёга севдира олишимиз керак… Севдира олсаккина, бизнинг гапимизни эшитишади”.
Хуршид Алимарданов суҳбатлашди
мавзуга оид янгиликлар

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Асқар Акаев: «Каримовга Қирғизистонда ҳайкал қўйган бўлардим»
Сиёсат
27.06.2026, 18:15

Тарихий адолат тикланмоқда: яна 161 нафар қатағон қурбони оқланди
Ўзбекистон
07.05.2026, 09:39

Тошкент зилзиласига 60 йил: машъум тонг ва қайта туғилган шаҳар
Ўзбекистон
27.04.2026, 09:57

Гулнора Каримованинг қанча пуллари Ўзбекистонга қайтарилди, улар қаерга сарфланди?
Ўзбекистон
29.04.2025, 12:21
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
