Тошкентда тунги автобуслар ҳаракати қачондан йўлга қўйилиши маълум бўлди
Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг охиригача тунги автобусларнинг биринчи йўналиши (T1) иш бошлайди. У Қўйлиқ деҳқон бозори — Ҳусайн Бойқаро кўчаси бўйлаб ҳаракатланади. Биринчи босқичда 8 та, иккинчи босқичда 7 та туризм кўчаларини қамраб олган йўналиш очилади.
Ўзбекистон
20.08.2025, 14:06
Улашиш:

Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг охиригача тунги автобусларнинг биринчи йўналиши иш бошлайди, дея маълум қилди Gazeta’га Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Оллоёр Норбўтаев.
Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг йиғилишида пойтахтда тунги соат 22:00 дан эрталаб 06:00 гача ҳаракатланадиган қизил рангли автобуслар йўлга қўйилиши мумкинлиги айтилганди. Таклифга кўра, автобуслар аэропортлар, темирйўл вокзаллари, метро бекатлари, тундаги туризм кўчалари, савдо ва кўнгилочар марказлар, йирик деҳқон бозорлари, талабалар ётоқхонаси ва шифохоналар орқали ҳаракатланади.
Туризм кўчалари бўйлаб умумий ҳисобда 15 та йўналиш икки босқичда, оралиқ интервали дастлаб 30 дақиқани ташкил этган ҳолда ташкил этилади. Бунинг учун жами 33,3 млрд сўм сарфланиши кутилмоқда.
Оллоёр Норбўтаевнинг билдиришича, биринчи босқичда 8 та йўналиш бўлиб, жами 136 км йўлни қамраб олади. Мазкур йўналишларда 31 та автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Бунинг учун 19,1 млрд сўм маблағ талаб этилади. Йўналишлар:
T1: Қўйлиқ деҳқон бозори — Ҳусайн Бойқаро кўчаси;
T2: Қипчоқ кўчаси — Ўзгариш метроси;
Т3: Чилонзор буюм бозори — Гулханий кўчаси;
Т4: Маҳаллий аэропорт (Терминал 3) — Чорсу савдо маркази;
Т5: Шифобахш сувлар кўчаси — Чорсу АШБ;
Т6: Юнусобод мавзеси 6-даҳа — Юнусобод мавзеси 17-даҳа;
Т8: Тошкент вокзали АШБ — Шофайз маҳалласи.

«Уларнинг рақами Т дан бошланадиган қилиб таклиф берганмиз, яъни Т1, Т2, Т3 деб. Мана шу йилнинг охиригача Т1 йўналишимизни очишни режалаштирганмиз», — деди Тошкент шаҳри транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Оллаёр Норбўтаев.
Унинг сўзларига кўра, Т1 йўналиши Бектемир туманининг Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Қўйлиқ бозори тарафга ҳаракатланиб, Қўйлиқ бозоридан ҳозирги Хонободтепа шоҳ кўчаси орқали юради.
Иккинчи босқичда эса 7 та йўналиш бўлиб, умумий 98 километрлик йўлдан ўтади. 23 та автобус жалб этиладиган бу босқич учун 14,2 млрд сўм сарфланиши режа қилинган. Йўналишлар:
Т9: Ғишткўприк чегара пости — Амир Темур хиёбони;
Т10: ТТЗ АШБ — Амир Темур хиёбони;
Т11: Food city мажмуаси — Амир Темур хиёбони;
Т12 Қипчоқ метро бекати — Амир Темур хиёбони;
Т13: Чилонзор буюм бозори — Чорсу савдо маркази;
Т14: Назарбек маҳалласи — Чорсу АШБ;
Т15: Келес шаҳарчаси — Чорсу АШБ.

«Ушбу кўчалар орқали туризм йўналишларини ташкил этишнинг асосий вазифалари тунги вақтда ҳаракатланиш зарур бўлган шаҳар пунктларини аниқлаш, йўловчилар кўп бўлган йўналишлар асосида, йўловчи оқимини режалаштириш, хавфсизлик, мониторинг ва рақамли тўлов тизимларини жорий этишдан иборат», — деди Оллоёр Норбўтаев.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг Ҳусайн Байқаро, Шокирариқ, Меҳригиё, Суғдиёна, Жалоир, Ал-Хоразмий, Фарҳод, Гулханий, Қўрғонтепа, Форобий, Тараққиёт, Рихсилий, Юқори Қорақамиш, Ҳамид Олимжон, Содиқ Азимов, Ўзбекистон овози, Тарас Шевченко ҳамда Шота Руставели кўчаларида туризм кўчалари ташкил қилинмоқда.
Норбўтаев чипта нархи кундузги билан бир хил бўлишини айтганди. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Туризм комиссияси томонидан нархни қимматроқ қилиш бўйича таклифлар бўлган.
«15 та йўналишда 54 та автобус ҳаракатланади. Ўша йўналишдаги тушумни ҳисобламасак, ўртача 33 миллиард сўм маҳаллий бюджетга юклама тушади», — деган Оллаёр Норбўтаев.
Ўзбекистон
20.08.2025, 14:06
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Термизга 35 дона замонавий Zhongtong автобуслари олиб келинади
Иқтисодиёт
20.08.2025, 16:18

Тошкентда 15 та автобус йўналишига вақтинча ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон
19.08.2025, 16:28

Ўзбекистонга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди
Ўзбекистон
13.03.2025, 12:36
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди
Жаҳон
22.05.2026, 17:58
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
