Тошкентда хавфли вирус тарқалдими?
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ва касаллик кўпроқ болаларга таъсир қилиб, уларда пневмонияни келтириб чиқараётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.
Ўзбекистон
27.11.2024, 10:12
Улашиш:

Toshkentda xavfli virus tarqaldimi?
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековага кўра, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган респиратор касалликлар мавсумий феъл-атворга эга. Куз-қиш даврида уларнинг кўтарилиши кузатилади ва бундан хавотирга тушиш керак эмас.
"Бир неча ҳафта олдин юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайди. Шу сабабли кўпчилик хонадонлар иссиқликни мўътадил сақлаб туриш учун эшик-деразалар, тирқишларни зичлаб ёпади. Оқибатда хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошиши кузатилди.
Одатда ўткир респиратор касалликлар бир неча клиник белгилар билан намоён бўлади. Дастлаб бурун шиллиқ қаватида қичишиш, кейинчалик ҳид билиш қобилияти қисман пасайиши, аксириш, бурун оқиши кузатилади", дейди Отабеков.
Бундан ташқари, у айрим инсонларнинг томоғида ачишиш, қуриш, оғриқ, овоз бўғилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкинлигини айтиб, касалликдан тузалиш босқичида балғам кўчиши, хасталикнинг юмшаши, йўтал чоғида оғриқлар пасайиши сингари ҳолатлар юз беришини ҳам таъкидлаган.
"Бу каби патологияларни келтириб чиқарадиган омиллар кўп. Грипп вируси, парагрипп, риновирус, аденовирус, коронавирус шулар жумласидандир. Янги вируслар пайдо бўлди, деган хабарларга келсак, мана, ҳозиргача дунёда коронавируснинг 45 мингга яқин мутациялари юзага келди ва ҳамон бу жараён тўхтагани йўқ. Бироқ ўтган даврда улардан фақат 10-15 таси касаллик чақирди, холос. Шу маънода, мутациялардан ваҳима ясаш керак эмас, дейди ССВ мутахассиси.
Нурмат Отабековага кўра, ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини табиий ҳолат, деб қабул қилиш зарур.
"Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида тиббиёт учун нотаниш ва номаълум бўлган вируслар айланиб юриши қайд этилгани йўқ. Балки аниқланаётган касалликларнинг аксарияти мавсумий респиратор хасталиклардир.
Буни олдини олиш ва эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзларини чеклашлари, ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса беморлар ва уларнинг парвариши билан шуғулланаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишлари тавсия этилади", дея хулоса қилган у.
Ўзбекистон
27.11.2024, 10:12
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group
Маданий
21.07.2026, 13:10

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?
Ўзбекистон
20.07.2026, 12:20

Тошкентда Мустақиллик шоҳ кўчаси яна 16 кунга ёпилади
Ўзбекистон
16.07.2026, 11:40

"Korzinka" компанияси Тошкент автотураргоҳлари аукционида ғолиб бўлди
Иқтисодиёт
14.07.2026, 09:47

Ўзбекистонда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бошланмоқда
Маданий
06.07.2026, 13:02

Тошкентда 12 та сунъий кўл барпо этилади
Ўзбекистон
06.07.2026, 12:25
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади
Сиёсат
24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади
Жаҳон
24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Сиёсат
24.07.2026, 11:12

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин
Иқтисодиёт
23.07.2026, 13:19

Ўзбекистонда қарздорларнинг 61 фоизи кредитни ўз вақтида тўлолмаяпти — МБ
Иқтисодиёт
23.07.2026, 10:57
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
