Туркманистон раҳбари Мирзиёевни медаль билан мукофотлашини айтди
Бугун, 11 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган "Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги — тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда қатнашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
11.10.2024, 15:14
Улашиш:

Turkmaniston rahbari Mirziyoyevni medal bilan mukofotlashini aytdi
Қайд этилишича, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Покистон Ислом Республикаси Президенти Осиф Али Зардарий, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Арманистон Республикаси Президенти Ваагн Хачатурян, хорижий давлатлар парламентлари раҳбарлари ва юқори мартабали вакиллари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар бошлиқлари иштирок этган.
Мазкур тадбирда Мирзиёев сўзга чиқиб, ушбу форумнинг ўтказилиши халқлар ўртасидаги биродарлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, мамлакатларни бир-бирига янада яқинлаштиришини таъкидлаган. Шунингдек, Президент Махтумқули Фироғийнинг ижодий мероси нафақат Шарқ мумтоз шеъриятини, балки жаҳон адабиётини ҳам бойитганлиги эслатиб ўтган.
"Ўзбекистонда Махтумқули ижоди юксак қадрланади. Шоир Хива шаҳридаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олиб, дунёвий ва диний илмларни ўрганган. У буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийни чуқур ҳурмат қилган", дейди Ўзбекистон раҳбари.
Бундан ташқари, Президент жорий йилда Ўзбекистонда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланаётгани билдирилган. Шоир таваллудига бағишланиб анжуман, семинар, адабий кеча, танлов, спектакллар ва бошқа тадбирлар ўтказилаётганлигига тўхталган. Шу ўринда Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан шоир ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм суратга олинишини ҳам эълон қилган.
Ўзбекистон етакчиси Туркманистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" доирасида келгуси йили Ашхобод шаҳрида глобал саммит ўтказилишини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мазмунли нутқ ҳамда Махтумқули Фироғий хотирасини абадийлаштириш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдириб, туркман шоири ва мутафаккири таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан Мирзиёевни медаль билан мукофотлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганини маълум қилди.
Ўзбекистон
11.10.2024, 15:14
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Туркманистон Ўзбекистон SIM-карталарига қарши рейд бошлади
Жаҳон
15.07.2026, 17:58

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар
Сиёсат
15.06.2026, 16:47
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
