Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор
Жорий йилнинг 13 июнь куни Исроил Эронга қарши "Кўтарилаётган шер" номли ҳарбий операциясини бошлаган эди. Шундан сўнг Яқин Шарқда Исроил-Эрон уруши авж олди. Бу урушга АҚШнинг қўшилиши эса мавжуд муаммоларни янада чигаллаштирди.
Сиёсат
25.06.2025, 13:18
Улашиш:
Кеча, 24 июнь куни Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакат позициясини билдириш учун ўзбекистонлик журналистлар билан матбуот анжумани уюштирилди.
Журналистлар билан Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлари бўйича масъул вакили Ҳусайн Парвариш суҳбатлашди. Элчихона расмийси мавжуд реал вазиятдаги Ўзбекистон позицияси ва Эронни қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон халқига ўз миннатдорчилигини билдирди.
"Кейинги 10-12 кун давомида биз мана шу, биринчидан, сионистик режим режимнинг бош вазири раҳбарлигида ва бевосита Америка Қўшма Штатлари ҳамда бошқа унинг иттифоқчилари қўллаб-қувватловида амалга оширилган жудаям йирик тажовузнинг халқаро ҳуқуқ, қонун-қоидалари ва нормаларини, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг қўпол равишда бузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлдик", — деди Ҳусайн Парвариш.
Унга кўра, Эрон уранни бойитиш ва санкциялардан чиқиш бўйича музокаралар олиб бораётган бир вақтда АҚШ Эроннинг Фордо, Исфахон ва Натанз ҳудудларини бомбардимон қилган.
Элчихона расмийсининг айтишича, Исроилнинг бу хатти-ҳаракати халқаро қонун-қоидаларга зид. Жумладан, БМТ Низомининг 2-моддаси тўртинчи бандига қарши келадиган бир хатти-ҳаракат ҳисобланади.

Фото: Paradigma.uz. Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлари бўйича масъул вакили Ҳусайн Парвариш.
"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасига асосан, яъни ушбу моддада, барча мустақил давлатларнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш, ўзини-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган. Мана шу моддага асосланган ҳолда, Эрон ўзининг барча ҳарбий қудратидан фойдаланган ҳолда, ўзини ушбу тажовуздан ҳимоя қилишга киришди", — деди у.
Бундан ташқари, Исроил ракеталари, Исроил авиацияси Эрон Ислом Республикаси ҳудудини нишонга олаётган, уни бомбардимон қилаётган бир ҳолатда ҳам, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бошчилигидаги вакиллар Женева шаҳрида Европанинг учта давлати билан бевосита Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъул шахси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг тегишли масъуллари иштирокида музокаралар олиб бораётган пайти Америка Қўшма Штатлари Эронга ҳужумни амалга оширди ва ҳужум давомида Эрон Ислом Республикасининг Фордо, Натанз ва Исфахон шаҳарларида жойлашган ядро энергетикаси иншоотларига зарбалар берилди.

Фото: Paradigma.uz. Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлари бўйича масъул вакили Ҳусайн Парвариш.
Элчихона расмийсига кўра, Эрон ҳеч қачон ядро қуролини қўлга киритишга ҳаракат қилмаган. Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманйни мамлакатнинг ядро қуролига эга бўлиши бўйича тақиқ қўйган.
"Эрон Ислом Республикаси ўша ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг бир аъзоси сифатида тинч мақсадлардаги ядро энергетикасидан фойдаланиш, жумладан тиббиётда, қишлоқ хўжалигида, илм-фан, ишлаб чиқариш ва саноатнинг турли йўналишларида, ядро энергетикасидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва ҳеч қачон ушбу ҳуқуқидан воз кечишни режалаштирмаяпти", — деди у.
Ҳусайн Парваришга кўра, Исроил Эрон ядро қуролига эга бўлишга ҳаракат қилмаётганини яхши билади. Исроил ўзларининг Нилдан Фуротгача деган бир ғоясини амалга ошириш учун айнан мана шу Эрон ядро қуролини қўлга киритишга ҳаракат қиляпти деган баҳона билан Эронга қарши ҳужум қилмоқда.
Шунингдек, у АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Эроннинг ҳарбий қудратини тўлиқ ҳисобга олмай туриб Эрон Ислом Республикасига ҳужум қилган ва кейинчалик Эроннинг ҳарбий қудрати улар ўйлаганчалик заиф эмаслигини билишгани ҳақида сўз очди.
"Мана шу шароитда Европа давлатларининг, демак, ушбу можарога нисбатан тутган позицияси ўта ҳам мантиқсиз, чунки булар ҳужумга учраб турган Эрон Ислом Республикасидан ўзини тутиб туришни сўрашяпти. Ҳатто буни эшитишнинг ўзи жудаям кулгили гап. Эрон Ислом Республикаси бундан буён мана шу можаро билан боғлиқ равишда дунёнинг қайси нуқтасида, қанақа шаклда, қанақа кўринишда бўлишидан қатъи назар, амалга юз берадиган барча ҳодисалар учун, барча жавобгарликни Америка Қўшма Штатлари ва сионистик режим елкасига юклайди", — деди Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлари бўйича масъул вакили Ҳусайн Парвариш.
Сиёсат
25.06.2025, 13:18
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди
Жаҳон
04.06.2026, 12:22

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири
Жаҳон
15.06.2026, 12:59

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Жаҳон
15.06.2026, 12:32

“Зудлик билан тўхтанг“ – Трамп Эрон ва Исроилдан ўт очмасликни сўрамоқда
Жаҳон
08.06.2026, 17:33

Саудия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун қатъий шарт қўйди
Жаҳон
01.06.2026, 07:09

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
сўнгги янгиликлар

АҚШ БМТнинг озиқ-овқат дастурига 800 миллион доллар ёрдам ажратди
Жаҳон
17.06.2026, 17:29

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Фан-технология
17.06.2026, 16:50

G7 давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаб, Россияга босимни кучайтиради
Жаҳон
17.06.2026, 12:26

1001 бош сигир ва «Hyundai» асосчиси: миллионернинг виждон қарзи қандай қайтарилди?
Маданий
17.06.2026, 12:16

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Ўзбекистон
17.06.2026, 11:53

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
Ўзбекистон
17.06.2026, 08:25

Тошкентда реновация лойиҳаларининг биринчи босқичи старт олди
Ўзбекистон
16.06.2026, 18:24

Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Ўзбекистон
16.06.2026, 15:25

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Жаҳон чемпионати юрак хуружига олиб келиши мумкин - тадқиқот
Фан-технология
16.06.2026, 14:34

Мушуклар қандай қилиб минглаб аскарлар ҳаётини сақлаб қолган?
Маданий
16.06.2026, 13:04

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар
Сиёсат
15.06.2026, 16:47

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири
Жаҳон
15.06.2026, 12:59

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Жаҳон
15.06.2026, 12:32

Банкомат пул бермаса, банклар жаримага тортилади
Иқтисодиёт
15.06.2026, 12:09

Франция – асосий фаворит, Ўзбекистон эса дебютантлар орасида энг юқори баҳоланди
Спорт
15.06.2026, 10:48

Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди
Жаҳон
15.06.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
