updated: 17.04.2026, 17:38

МДҲ заифлашмоқда: Молдова Ҳамдўстликдан чиқяпти

Мамлакат расмийлари Россия-Украина урушини мисол келтириб, МДҲнинг асосий қадриятларига, хусусан, ҳудудий яхлитликни тан олиш ва чегаралар дахлсизлигига ортиқ амал қилинмаётганини таъкидлашмоқда. Молдованинг МДҲдан чиқиши собиқ совет давлатлари эндиликда ягона марказ атрофида бирлашмаётганидан далолат беради.

Сиёсат

11.04.2026, 12:37

Улашиш:

МДҲ заифлашмоқда: Молдова Ҳамдўстликдан чиқяпти

Молдова парламенти 2 апрель куни мамлакатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан (МДҲ) чиқишини маъқуллади, бу қарорни 60 нафар депутат ёқлаган.

Шундан сўнг Президент Мая Санду денонсация тўғрисидаги фармонларни имзолади. Фармонлар 8 апрель куни эълон қилиниб, кучга кирди. Ташқи ишлар вазирлигига бу ҳақда МДҲни хабардор қилиш вазифаси топширилди.

Maia Sandu will visit the country assuming EU Council Presidency from July 1Агар Молдова Ҳамдўстлик таркибидан чиқса, унинг саккизта аъзоси қолади: Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон.

Молдованинг денонсацияси барча 15 республикани эмас, балки  11 та собиқ совет давлати томонидан тузилган ташкилотни назарда тутади.

МДҲ СССР парчаланганидан сўнг собиқ республикалар ўртасидаги ҳамкорликни сақлаб қолиш учун ташкил этилган.

Молдованинг чиқиши МДҲни сиёсий жиҳатдан янада заифлаштиради, бироқ қолган аъзо давлатлар ўз ўрнида қолса, блок фаолиятини давом эттираверади.

Мамлакат 1991 йилда имзоланган МДҲни ташкил этиш тўғрисидаги битимни, унга алоқадор баённомани ҳамда 1993-йилги МДҲ уставини денонсация қилишни маъқуллаган.

Файл:Map of the Commonwealth of Independent States (CIS).png — ВикипедияМолдова расмийларининг таъкидлашича, МДҲнинг асосий қадриятлари ва тамойилларига, хусусан, ҳудудий яхлитликни тан олиш ва чегаралар дахлсизлигига эндиликда амал қилинмаяпти.

Улар Россиянинг Украинага қарши уруши, Грузияга нисбатан тажовузкор ҳаракатлари ва Кремль қўшинларининг Молдова ҳудудида ноқонуний жойлашганини далил қилиб келтирмоқда.

Шунингдек, бу қадам Молдованинг Европа билан муносабатларига мос келади. Европа Иттифоқи эса унинг асосий иқтисодий ҳамкори бўлиб қолмоқда.

Ҳамдўстлик билан иқтисодий алоқалар сезиларли даражада пасайган: 2025 йилда Молдова экспортининг 5,9 фоизи МДҲ давлатларига, 67,5 фоизи эса Европа Иттифоқига тўғри келди.

Шу боис Молдованинг МДҲни тарк этиши бошқа аъзолар учун кутилмаган ҳодиса бўлмаслиги мумкин.

Жорий йилнинг 19 январь куни Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Михай Попшой Молдованинг аъзолигини таъминловчи учта асосий МДҲ келишувини денонсация қилиш жараёни бошланганини маълум қилди.

Уларга МДҲ Низоми, МДҲни таъсис этиш тўғрисидаги битим ва ушбу битимга илова киради.

Бу Молдованинг юридик жиҳатдан МДҲ аъзоси эмаслигини англатади, де-факто иштирок эса аллақачон тўхтатилган эди.

2020-йилги президентлик сайловларидан сўнг мамлакат ўзининг совет ўтмишидан қолган алоқаларини узиш йўлига ўтди.

Moldova begins withdrawal from Russia-led blocЎшанда президент Майя Санду Европа Иттифоқига интеграциялашув йўлини эълон қилди ва МДҲ саммитларида иштирок этишдан бош тортди.

Сўнгги йилларда ҳукумат МДҲ билан боғлиқ келишувлардан воз кечмоқда. Хусусан, 2024 йил январгача мамлакат МДҲ доирасида 283 та келишувни имзолаган бўлиб, улардан 71 таси аллақачон бекор қилинган, яна 60 га яқини эса бекор қилиниш жараёнида.

2025 йил 12 декабрда Молдова парламенти МДҲ фуқаролари учун визасиз саёҳат қилиш тўғрисидаги 1992-йилги Бишкек келишувини денонсация қилишни маъқуллади.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва яна бир қатор давлатлар учун визасиз режим икки томонлама шартномалар асосида сақланиб қолади. Расмийларнинг баёнот беришича, Бишкек келишувининг бекор қилиниши фақат Молдова билан шундай икки томонлама битимларга эга бўлмаган Тожикистон ва Қирғизистонга таъсир қилади.

Таъкидлаш жоизки, Украина Россия ва Беларус қаторида МДҲнинг таъсисчи аъзоларидан бири бўлган. 

undefined1991 йил 7-8 декабрь кунлари Совет Белоруссияси ҳудудидаги Беловежская пушчасининг Вискули қароргоҳида Борис Елсин, Леонид Кравчук ва Станислав Шушкевич СССР парчаланганини ва МДҲ тузилганини расмийлаштирувчи битимни имзолаган.

13 декабрь куни эса Ашхободда Марказий Осиёнинг беш давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбарлари МДҲга тенг ҳуқуқли иштирок этиш ва барча аъзоларни таъсисчи сифатида тан олиш асосида қўшилишга тайёр эканликларини билдирган.

Alma-Ata Protocol - Wikipedia1991 йил 21 декабрь куни Олмаотада собиқ Совет Иттифоқининг 11 республикаси раҳбарлари МДҲнинг мақсад ва принципларини белгилаб берувчи Олмаота декларациясини имзолади.

Постсовет интеграцияси СССР парчаланиши биланоқ бошланган бўлса-да, у бир нечта йўналишда ривожланди.

МДҲ билан бир қаторда Нурсултон Назарбоев Евросиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришни илгари сурди ва бу ҳаракат Евросиё иқтисодий иттифоқига айланди. Аввалига Россия, Қозоғистон ва Беларус томонидан тузилган блокка кейинчалик Арманистон ва Қирғизистон ҳам қўшилди.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда

Урушга қарши номзодлар сайловдан четлатилмоқда, айримлари қамоққа олинган.

Жаҳон

19.09.2026, 10:02

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

АҚШ музокарачилари кетиши билан Россия Киевга ҳужум бошлади

Киевга баллистик ракеталар билан зарба берилди. Айни пайтда Украина ҳам Саратов шаҳрига дрон ҳужуми уюштирган.

Жаҳон

08.09.2026, 10:07

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг сўзларига кўра, Москва Украина можаросини ҳал этиш бўйича янги таклифларни тинглашга очиқ, бироқ ҳар қандай таклиф «мавжуд воқеликни» акс эттириши лозим.

Сиёсат

21.08.2026, 14:32

Россияда оммавий сафарбарлик бўлмайди — Небензя

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя мамлакатда ҳозирча оммавий сафарбарликка эҳтиёж йўқлигини ва бундай режа мавжуд эмаслигини билдирди.

Жаҳон

21.08.2026, 09:41

Россияда мухолифатга босим кучайди: «Яблоко» сайловдан четлатилди

Россия Олий суди урушга қарши позицияси билан танилган «Яблоко» партиясининг сентябрь ойидаги парламент сайловларида иштирок этишини тақиқлаш ҳақидаги қарор устидан берилган апелляцияни рад этди.

Сиёсат

18.08.2026, 13:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда 6–9 октябрь кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

 Ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради. Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистон

06.10.2026, 10:02

Дорилар 6 баробар қиммат сотилган

 «Сирли мижоз» тадбирларида айрим дорихоналарда дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилганини аниқланган.

Ўзбекистон

06.10.2026, 09:22

Сентябрда нималар қимматлашди?

Бензин, пропан, мол гўшти ва бошқа маҳсулотлар нархи қимматлаган.

Иқтисодиёт

05.10.2026, 16:57

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

Покистонда йирик намойишчилар юриши бошланди

Қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хоннинг минглаб тарафдорлари мамлакат шимоли-ғарбидан пойтахт томон йўл олди.

Сиёсат

05.10.2026, 16:24

Ўзбекистонда мактаб ва олий таълим ягона вазирликка бирлаштирилди

Ўзбекистонда мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимлари ягона бошқарув органи — Таълим ва фан вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Таълим

05.10.2026, 15:37

Устюртда янги газ-конденсат кони аниқланди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги Устюрт ҳудудида Қоратау газ-конденсат кони аниқланди. 

Ўзбекистон

05.10.2026, 15:31

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди

Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланишини биласизми?

Ўзбекистон

05.10.2026, 12:51

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин

Хўш, бунинг Ўзбекистон фуқаролари учун қандай аҳамияти бор?

Ўзбекистон

05.10.2026, 10:35

🇺🇸 АҚШ Британиядан бомбардимончи самолётларини қайтармоқда

АҚШ Британиядаги RAF Fairford ҳарбий базасидан бомбардимончи самолётларини хавфсизлик таҳдиди ортидан олиб чиқди. Британияда эҳтимолий ҳужум режаси бўйича бир неча киши ушланган, Эрон эса ўз алоқадорлигини рад этган.

Жаҳон

05.10.2026, 10:22

Тошкентда икки туманда совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

5 октябрь куни Тошкентнинг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида айрим ҳудудларга ичимлик суви етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистон

05.10.2026, 09:46

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди

Бир футбол клуби тақдири билан бошланган можаро нега энди Британия ва БАА ўртасидаги катта иқтисодий манфаатларга дахл қилмоқда?

Спорт

03.10.2026, 11:17

Rasm SI orqali yaratilgan

Марказий Осиё ички экспортининг 80 фоизи Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо 8,1 миллиард долларга етди. Аммо бу жараёнда асосан икки давлат етакчи ўринни эгаллаган.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 16:40

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина икки нафар Шимолий Кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун расмий узр сўрамаса, Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди.

Жаҳон

02.10.2026, 14:56

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин

IEA ва Reuters маълумотлари Россия нефть саноатида жиддий узилишлар борлигини кўрсатмоқда. Путиннинг ЯИМ 1 фоизга камайгани ҳақидаги баҳоси қанчалик асосли экани эса сўроқ остида.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 12:46

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: ёмғир ва қор кутилмоқда

 4 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб кела бошлайди. 5 октябрда республика ҳудудининг бир қисмида ёмғир ёғиши, тоғларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистон

02.10.2026, 10:55

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги

2019 йил 15 январь куни Кения пойтахти Найробидаги беш юлдузли меҳмонхонага террористлар ҳужум қилди. Ҳодисадан хабар топган Кристиан Крейгхед ёлғиз ўзи воқеа жойига йўл олиб, 19 соатлик «мушук-сичқон» ўйинида қатнашди ва Дональд Трамп назарига тушди.

Жаҳон

01.10.2026, 18:03

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте

Россия НАТО Болтиқ денгизида ҳаво ва денгиз блокадасига тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. НАТО Бош котиби бунга жиддий муносабат билдирди.

Сиёсат

01.10.2026, 16:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →