Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари стратегик ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди.
Сиёсат
24.07.2026, 11:12
Улашиш:

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши арафасида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 23-июл куни кечқурун Қирғизистонда учрашди.
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси ҳам бўлган Ван И учрашув мобайнида қуйидагиларни таъкидлади:
- Жорий йил Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик ўрнатилганига 10 йил тўлди.
- Жорий йил Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланаётганини қайд этиб, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат тараққиёти бардавомлигига ишонч билдирди.
- Хитой Ўзбекистоннинг миллий шароитларига мос тараққиёт йўлини қатъий қўллаб-қувватлашини, ўз ўрнида Тошкент ҳам Пекин манфаатларига дахлдор масалаларда Хитой тарафдори бўлишига ишонишини айтди.
- Хитой “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда янги саноатлаштириш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишга тайёр.
- Хитой ривожланаётган мамлакатларнинг сунъий интеллект соҳасидаги салоҳиятини ошириш ва модернизациясини дастаклаш мақсадида Жаҳон сунъий интеллект ҳамкорлиги ташкилотини тузиш ташаббуси билан чиқди. Ўзбекистон эса ушбу тузилманинг таъсисчи аъзоларидан бирига айлангани билан табриклади.
- Хитой–Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик механизмидаан самарали фойдаланиб, “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга, шунингдек трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши биргаликда курашиши лозим.
Бахтиёр Саидов ҳам бир қатор эътирофлар ва ҳамкасбининг фикрларига муносабат билдирди:
- Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликни юксак қадрлайди ва муносабатларни ривожлантириш мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
- Хитой Коммунистик партияси ташкил этилганининг 105 йиллиги муносабати билан табрик йўллаб, партия ташкил топганидан буён халққа хизмат қилиш тамойилига содиқ қолганини ва Хитойни улкан тараққиёт сари етаклаганини қайд этди.
- Ўзбекистон Хитойнинг давлат бошқаруви тажрибасини ўрганишга, “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Бир макон, бир йўл” ташаббуси билан уйғунлаштиришга ҳамда ўз тараққиёти ва модернизациясини жадаллаштиришга тайёрлигини таъкидлади.
- Ўзбекистон “Ягона Хитой” тамойилига амал қилишини, Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказадиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши эканини маълум қилди.
- Икки давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, савдо, инвестиция, энергетика, стратегик фойдали қазилмалар ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, “уч ёвуз куч”га қарши биргаликда курашиш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорлик имкониятидан самарали фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Марказий Осиё давлатлари каби 10 та аъзони ўз ичига олган Евросиё гуруҳидир.
мавзуга оид янгиликлар

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди
Фан-технология
10.07.2026, 18:30

Тарихчилар АҚШ ташқи сиёсатидаги энг тўғри ва энг хато қарорларни танлади
Жаҳон
09.07.2026, 08:09

Она қорнидаги чақалоқни “лойиҳалаш” даври бошланмоқдами?
Фан-технология
08.07.2026, 16:44

Фантастикадан реалликка кўчган башорат
Маданий
01.07.2026, 17:34

Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш мақсадидан воз кечмаганини маълум қилди
Жаҳон
30.06.2026, 18:34

“Муҳаммад ал-Хоразмий” ва “Муҳандис қизлар” стипендиялари жорий этилди
Ўзбекистон
30.06.2026, 15:09
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин
Иқтисодиёт
23.07.2026, 13:19

Ўзбекистонда қарздорларнинг 61 фоизи кредитни ўз вақтида тўлолмаяпти — МБ
Иқтисодиёт
23.07.2026, 10:57

Мадуро судининг аниқ санаси маълум бўлди
Жаҳон
23.07.2026, 10:22

Эпштейнга "қиз" етказиб берган француз модели ўлик ҳолда топилди
Жаҳон
23.07.2026, 10:01

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Иқтисодиёт
22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон
22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади
Сиёсат
22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди
Сиёсат
22.07.2026, 12:36

«Мурунтов»да улкан юк машинаси енгил автомобилни босиб кетди. Икки киши ҳалок бўлган
Ўзбекистон
22.07.2026, 12:22

АҚШ Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича тарихий келишувни маъқуллади
Жаҳон
22.07.2026, 11:10

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
22.07.2026, 11:08

Хусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилди
Жаҳон
21.07.2026, 16:33

ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?
Спорт
21.07.2026, 16:22

Гаяна қирғоқларида паром ағдарилди: ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 27 та
Жаҳон
21.07.2026, 13:23

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group
Маданий
21.07.2026, 13:10

Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди
Ўзбекистон
21.07.2026, 11:51

FIFA рейтинги янгиланди: Ўзбекистон рейтингда 10 поғона пастлади
Спорт
21.07.2026, 11:14

Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади
Маданий
21.07.2026, 10:43
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
