Инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида инсон органлари ва тўқималари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.
Ўзбекистон
23.09.2025, 09:02
Улашиш:

Тошкент шаҳри ва Тошкент, Фарғона, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларида яшовчи 12 нафар фуқародан иборат жиноий гуруҳ ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб ва соғлом фуқароларни мўмай пул звазига ўз органини сотишга қизиқтириб, чет элдаги танишлари ёрдамида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали уларни гўёки қариндош сифатида кўрсатиб, қўшни давлатлардан биридаги хусусий клиникада жарроҳлик амалиётларини амалга оширишган.
Уюшган жиноий гуруҳнинг 2023-2025 йиллардаги фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган.
Ўз навбатида, беморлардан олинган катта миқдордаги пул маблағларининг маълум бир қисми операция учун хусусий клиникага ҳамда донорларга берилган, қолгани эса ўзаро тақсимланган.
Шунингдек, жарроҳлик амалиётидан кейин соғлиқларида ижобий ўзгариш бўлмаган беморларга оғриқни қолдириш мақсадида жиноий гуруҳ томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари қиммат нархларда сотилган.
Уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 133-1 (инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ҳамда трансплантация қилиш шартларини ва (ёки) тартибини бузиш), 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 246 (контрабанда) ва 273 (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) -моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.
Ўзбекистон
23.09.2025, 09:02
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сохта прокуратура ходими қўлга олинди
Ўзбекистон
19.06.2026, 17:59

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35
сўнгги янгиликлар

Аҳолиси энг кўп туман ва шаҳарлар топ 10 талиги эълон қилинди
Ўзбекистон
25.06.2026, 12:23

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи
Спорт
25.06.2026, 11:38

Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин
Жаҳон
25.06.2026, 09:54

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди
Жаҳон
24.06.2026, 17:34

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда
Сиёсат
24.06.2026, 17:03

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи $12 миллиардлик келишувларга эришди
Жаҳон
24.06.2026, 16:46

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль
Сиёсат
24.06.2026, 15:57

Ўзбекистон Каспийда ўз флотини яратиши мумкин
Ўзбекистон
24.06.2026, 14:56

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилади
Иқтисодиёт
24.06.2026, 14:47

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35
