Қатлга рухсат: дунёни ташвишга солган қонун

Исроил парламенти фаластинлик маҳбусларга нисбатан ўлим жазосини қўллашга рухсат берувчи баҳсли қонун лойиҳасини қабул қилди.

Жаҳон

01.04.2026, 11:40

Улашиш:

Қатлга рухсат: дунёни ташвишга солган қонун

Маълум қилинишича, қонунга кўра, террорчилик актини содир этганликда айбдор деб топилган фаластинликлар осиб ўлдириш орқали қатл этилиши мумкин. Бу қарор Итэмар Бен-Гвир томонидан қўллаб-қувватланган ва у мазкур ҳужжат қабул қилинганини очиқчасига нишонлаган.

Давлат телеканали маълумотига кўра, жазо ижроси айнан осиш усули орқали амалга оширилиши режалаштирилган.

БМТнинг фаластинлик қочқинларга кўмак бўйича агентлиги раҳбари Филипп Лаззарини ушбу қонунни танқид қилиб, у дискриминацияга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, демократик давлатлар одатда ўлим жазосидан воз кечмоқда, мазкур қарор эса аксинча тенденцияни кўрсатади.

Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари идораси ҳам ушбу қонунни бекор қилишга чақирган.

Қонун лойиҳаси парламентда 62 депутат томонидан қўллаб-қувватланган, 48 нафари эса қарши чиққан. Бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҳам ушбу ҳужжатни маъқуллаган.

Янги тартибга кўра, Ғарбий Соҳилда яшовчи фаластинликлар Исроил суди томонидан айбдор деб топилса, 90 кун ичида қатл қилиниши мумкин.

Европанинг қатор давлатлари, жумладан Буюк Британия, Франция, Германия ва Италия ушбу қонунни демократик тамойилларга зид деб баҳолади.

Ҳатто Исроилдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам ҳужжатни “дискриминация ва ирқчиликка асосланган зўравонлик” сифатида қоралади. Улардан бири — Исроилдаги Фуқаролик ҳуқуқлари уюшмаси қонун устидан Олий судга шикоят киритган.

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, ушбу қонун фаластинликларнинг асосий ҳуқуқларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, ҳозирда Исроил қамоқхоналарида 9300 нафардан ортиқ фаластинлик, жумладан, юзлаб болалар ва аёллар сақланмоқда. 2000–2023 йиллар оралиғида эса 13 мингга яқин бола ҳибсга олинган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаластинлик маҳбусларга нисбатан жисмоний ва руҳий босимлар қўлланилаётганини билдирмоқда. Бу ҳақда Amnesty International ҳам бир неча бор хавотир билдирган.

БМТ маълумотларига кўра, 1967–2023 йиллар давомида 800 мингдан зиёд фаластинлик турли асослар билан ҳибсга олинган.

БМТ махсус маърузачиси Франческа Альбанезе эса бу ҳолатни “босиб олинган ҳудудларни очиқ осмон остидаги қамоқхонага айлантириш” дея таърифлаган.

мавзуга оид янгиликлар

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди

Сомалилик ҳакам Омар Абдулкадир Артаннинг АҚШга киритилмаслиги халқаро миқёсда баҳсларга сабаб бўлди. Виза ва барча расмий ҳужжатларга эга бўлишига қарамай, у Майами аэропортида 11 соат давомида сўроқ қилиниб, кейин мамлакатдан чиқариб юборилган.

Спорт

22.06.2026, 15:33

Озарбайжонда мухолифат етакчиси Али Каримли “давлат тўнтаришига уриниш”да айбланмоқда

Алиевлар режимининг бошоғриғига айланиб қолган Али Каримли айбдор деб топилса, 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Жаҳон

10.06.2026, 17:42

“Шиппаклар мамлакати” – исроиллик вазир Италияни ҳақорат қилди

Рим Ғазога йўл олган фаолларга қилган ёмон муносабати юзасидан Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвирга нисбатан тергов бошлади. Бунга жавобан Бен Гвир Италияни масхаралади.

Жаҳон

09.06.2026, 17:36

“Зудлик билан тўхтанг“ – Трамп Эрон ва Исроилдан ўт очмасликни сўрамоқда

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса АҚШ президентига "Йўқ" демоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 17:33

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида йўлга чиққан “Озодлик флотилияси” (“Freedom Flotilla”) иштирокчилари Исроил томонидан ушланганидан кейин қийноқ ва шафқатсиз муносабатларга дуч келганини маълум қилди.

Жаҳон

23.05.2026, 09:57

Теҳронда оммавий қатллар тўлқини: Эрон АҚШ жосусларини шафқатсиз жазоламоқда

Американинг "The New York Times" газетаси халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига таяниб хабар беришича, Теҳрон расмийлари биргина шу ҳафтанинг ўзида жосуслик ва терроризмда айбланган тўрт кишига нисбатан ўлим ҳукмини ижро этган.

Жаҳон

18.05.2026, 17:29

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Олий тоифали ўқитувчилар учун масофавий магистратура йўлга қўйилади

Ўзбекистонда олий тоифали мактаб ўқитувчилари учун педагогика йўналишидаги магистратурага мақсадли қабул тизими жорий этилади.

Таълим

26.06.2026, 17:28

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?

Тошкент туманларида квартира нархлари бўйича сезиларли тафовут бор. Янги таҳлил энг қиммат ва энг арзон ҳудудларни кўрсатди.

Ўзбекистон

26.06.2026, 17:14

Apple қайси қурилмалари нархини оширди ва бунинг сабаби нима?

Нархлар ошишига сабаб — сунъий интеллект соҳасидаги маълумот марказлари қурилишининг жадал ривожланиши туфайли хотира ва сақлаш чиплари нархи ошиб кетган.

Фан-технология

26.06.2026, 16:33

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?

Сунъий интеллект (SI) бугун ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борди. Бир неча йил аввал фантастикадек туюлган имкониятлар бугун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. У санъатда расм чизмоқда, мусиқа яратмоқда, журналистикада матн ёзмоқда, педагогикада дарс тайёрламоқда, тиббиётда ташхис қўйишга ёрдам бермоқда, дастурлашда код ёзмоқда.

Маданий

26.06.2026, 16:27

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»

НАТО Бош котиби Марк Рютте Россия Альянснинг ҳарбий қудратини тўғри баҳолаши кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, НАТО ҳарбий-саноат салоҳияти бўйича Россиядан анча устун ва бу устунлик яқин вақтларда янада мустаҳкамланади.

Жаҳон

26.06.2026, 15:34

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади

Буйруқда қоидабузарларнинг мобил телефонлари мажақланиши ва қонун бўйича жазоланиши қайд этилган.

Жаҳон

26.06.2026, 15:06

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Эрондаги ҳукуматга қарши намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатга яширинча Starlink интернет қурилмалари олиб кирилганини маълум қилди.

Жаҳон

26.06.2026, 12:52

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди

Германия канцлери Фридрих Мерц Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигини таъкидлаб, Москвани зудлик билан музокараларга қайтишга чақирди.

Жаҳон

26.06.2026, 10:35

Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот

Ўзбекистонда ҳар учинчи ёш на ўқийди, на ишлайди, на касб-ҳунар ўрганади. Бу вақтинчалик "ўтиш даври"ми ёки ёшларни, хусусан, хотин-қизларни ижтимоий ҳаётдан сиқиб чиқараётган муаммолар мавжудми?

Фан-технология

26.06.2026, 10:11

Журналист ва блогерлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида президент фармони билан журналист, блогер, муҳаррир ва медиа соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Ўзбекистон

25.06.2026, 18:16

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевнинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларини шаҳар кўчалари ҳолатини назорат қилиш ишларига жалб этиш ташаббуси баҳсларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон

25.06.2026, 17:35

“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон

Эрон таҳдидларига қарамай, нефть танкерининг ғарбий қирғоқ бўйлаб рухсатсиз бўғоздан ўтгани кузатилган.

Жаҳон

25.06.2026, 16:30

Аҳолиси энг кўп туман ва шаҳарлар топ 10 талиги эълон қилинди

Рейтингда Тошкентнинг учта тумани ва Самарқанд вилоятининг иккита тумани ўрин олган.

Ўзбекистон

25.06.2026, 12:23

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи

17 йил аввал Роналдунинг ёнида суратга тушган икки ўзбек боласи бугун Жаҳон чемпионатида унга рақиб бўлиб майдонга тушди.

Спорт

25.06.2026, 11:38

Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин

24 июнь куни Каракасдан 160 км ғарбда 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Орадан бир дақиқа ўтмай 7,5 магнитудали иккинчи тебраниш кузатилди.

Жаҳон

25.06.2026, 09:54

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди

Конго Демократик Республикасидан Францияга қайтган шифокорда Эбола касаллиги қайд этилди. Бу Европада аниқланган биринчи ҳолатдир.

Жаҳон

24.06.2026, 17:34

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Европа Иттифоқи мамлакатлари рад этилган бошпана изловчиларни қабул қилиш учун махсус “қайтариш марказлари”ни Ўзбекистон ва Руандада ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. 

Сиёсат

24.06.2026, 17:03

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи $12 миллиардлик келишувларга эришди

Давлат раҳбари янги келишувлар ҳақида “Қозоғистон–Европа Иттифоқи” давра суҳбати чоғида маълум қилди.

Жаҳон

24.06.2026, 16:46

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль

Россия ва АҚШ ўртасидаги ядровий қуролларни назорат қилиш шартномаси бўлган “Янги START”нинг амал қилиш муддати февралда тугади. Натижада дунёнинг икки энг гигант ядровий давлатида чекловлар қолмади.

Сиёсат

24.06.2026, 15:57

Ўзбекистон Каспийда ўз флотини яратиши мумкин

Ўзбекистон Каспий денгизида ўз савдо ва паром флотини ташкил этиш ҳамда кемалар сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон

24.06.2026, 14:56

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →