"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.
Жаҳон
11.03.2026, 11:48
Улашиш:

2011 йил 11 март куни маҳаллий вақт билан соат 14:46 да Тинч океанининг шимоли-ғарбий қисмида, 32 км (20 миль) саёз чуқурликда 9,1 магнитудали денгиз ости зилзиласи содир бўлди.
Тахминан олти дақиқа давом этган ушбу зилзиланинг эпицентри Япониянинг Тоҳоку минтақасидаги Осика яриморолидан тахминан 72 км шарқда жойлашган.
Дастлаб АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудасини 7,9 деб эълон қилган, бироқ кўп ўтмай бу кўрсаткич аввал 8,8 га, сўнг 8,9 га ва ниҳоят 9,0 магнитудага оширилган.
2016 йил 11 июлда эса зилзила магнитудаси 9,1 деб қайта баҳоланди. Зилзилага энг яқин йирик ҳудуд Япониянинг Сендай шаҳри бўлиб, у эпицентрдан 130 км масофада жойлашган эди. Зилзила пойтахт шаҳар Токиодан эса 373 км шимоли-шарқда юз берди.
Зилзила Хонсю оролини шарққа 8 футга силжитди, Ер ўқини тахминан 10 сантиметрдан 25 сантиметргача оғдирди ва сайёрамизнинг айланиш тезлигини кунига 1,8 микросекундга оширди.
Зилзила шунчалик кучли бўлдики, уни Россиядаги Петропавловск-Камчатский, Тайвандаги Каосюн ва Хитойдаги Пекин шаҳарларида ҳам сезишган.
Ушбу офат Тоҳоку минтақасида XIX аср охиридан бери қайд этилган энг кучли зилзила бўлди. Шу куни ҳатто орбитадаги сунъий йўлдошлар зилзила натижасида юзага келган жуда паст частотали товушларни қайд қилган.
Япония яқинида Евросиё плитаси остига секин-аста силжиб бораётган Тинч океани плитасининг тўсатдан горизонтал ва вертикал сурилиши ўз устидаги сув массасини сиқиб чиқариб, бир қатор ўта вайронкор цунами тўлқинларини юзага келтирди.
Баландлиги тахминан 10 метр бўлган тўлқин қирғоқни босиб, Сендай шаҳрининг айрим қисмларини, жумладан, унинг аэропорти ва атрофдаги ҳудудларни сув остида қолдирди.
Цунамидан қаттиқ жабр кўрган аҳоли пунктлари орасида Сендайдан ташқари, Ивате, Мияги ва Фукусима префектурасидаги бир қанча шаҳарлар ҳам бор эди.
Тошқин сувлари денгизга чекинганида, улар ўзлари билан катта миқдордаги чиқиндиларни, шунингдек, сув тошқинида қолган минглаб қурбонларни олиб кетди. Паст жойлашган ҳудудлардаги катта-катта майдонлар денгиз суви остида қолди.
Зилзила туфайли Тинч океани ҳавзаси бўйлаб цунами огоҳлантиришлари берилди. Чунки у соатига тахминан 800 км тезликда тарқалаётганди.
Бир неча соатдан кейин Шимолий Америкадаги Калифорния ва Орегон қирғоқларига баландлиги 9 фут бўлган цунами тўлқинлари етиб келди.
Зилзиладан тахминан 18 соат ўтиб, баландлиги 1 фут (0,3 метр) атрофидаги тўлқинлар Антарктида қирғоқларига етиб борди ва Сулзбергер музлигининг бир қисмини синдириб юборди.
Офатдан кейин
Япония ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, офатдан икки ҳафта ўтиб, ҳалок бўлганлар сони 10 000 дан ошди, йўқолган ва ўлди деб тахмин қилинаётганлар эса бундан бир ярим баравар кўп эди.
Қурбонларни қидириш давом этар экан, ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолганлар сони тахминан 28 500 га етди. Бироқ кейинчалик бедарак йўқолган деб ҳисобланган айрим одамлар тирик топилгани сабабли бу рақам камайди.
2011 йил якунига кўра тахминан 19 300 киши ҳалок бўлганлиги қайд этилган. Баъзи ҳисоб-китобларга қараганда, бу фалокат умумий ҳисобда 20 000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.
Цунами йўлида жойлашган қирғоқ шаҳарлари ва қишлоқлари, шунингдек, салмоқли қишлоқ хўжалиги ер майдонлари кучли сув оқимлари остида қолди. Бу сув оқимлари билан бирга уйлар, қайиқлар, автомобиллар, юк машиналари ва бошқа кўплаб вайроналар ҳам оқиб кетди.
Ўлимларнинг деярли барчаси ва вайронагарчиликнинг катта қисми Япония Тинч океани қирғоғидаги цунами тўлқинлари туфайли юз берган бўлса-да, зилзиланинг ўзи ҳам катта ҳудудларга жиддий зарар келтирди. Сендай шаҳридаги нефть-кимё заводида, Кесеннума ва Ичихара шаҳрининг бир қисмида, Токиога яқин жойлашган нефтьни қайта ишлаш заводида ёнғинлар содир бўлди.
Минглаб уйлар зилзила ва кейинги силкинишлар натижасида тўлиқ ёки қисман шикастланди. Фукусима шаҳри яқинида бир тўғон ёрилиб кетди.
“Фукусима-1” электр станциясидаги талафот
Асосий зилзила ва цунамидан сўнг Тоҳоку минтақасидаги бир нечта атом электр станцияларининг ҳолати юзасидан жиддий хавотирлар уйғонди.
Зилзила ўчоғига энг яқин жойлашган учта атом электр станциясидаги реакторлар ер силкинишидан кейин автоматик тарзда ўчирилди, бу эса ўз навбатида станциялар ва уларнинг совитиш тизимларини асосий электр таъминотидан узиб қўйди.
Бироқ цунами тўлқинлари сабабли юзага келган сув тошқини баъзи станцияларнинг захира генераторларига, хусусан, Сендай шаҳридан тахминан 100 км жанубда, Тинч океани соҳилида жойлашган “Фукусима-1” станциясига зарар етказди.
Электр энергияси узилиши сабабли фалокатнинг дастлабки бир неча кунида учта реакторнинг совитиш тизими ишдан чиқди. Бу эса ёқилғи стерженларининг қисман эришига олиб келди.
Эриган масса 1- ва 2-реакторларнинг ҳимоя қобиқлари тубига тушиб, ҳар бир қобиқ полида катта тешиклар ҳосил қилди. Бу тешиклар ядровий материалнинг қисман очилиб қолишига сабаб бўлди.
1, 2 ва 3-реакторларни ўраб турган ташқи ҳимоя биноларида босимли водород газининг тўпланишидан юзага келган портлашлар ҳамда 4-реакторда сақланаётган ишлатилган ёқилғи стерженлари ҳароратининг кўтарилиши туфайли чиққан ёнғин зилзиладан кейинги кунларда иншоотдан катта миқдорда радиация тарқалишига олиб келди.
Ишчилар шикастланган реакторларга денгиз суви ва борат кислотасини юбориб, уларни совитишга ҳамда барқарорлаштиришга уриндилар.
Эҳтимолий радиация нурланишидан хавотирланган Япония расмийлари иншоот атрофидаги 30 км масофани парвозлар учун ёпиқ ҳудуд деб эълон қилди.
Завод атрофидаги 20 км ҳудуддан аҳоли эвакуация қилинди. Кейинчалик эвакуация зонаси 30 км радиусгача кенгайтирилди.
Март ойи охирида “Фукусима-1” яқинидаги денгиз суви юқори даражадаги радиоактив йод-131 моддаси билан ифлослангани маълум бўлди.
Апрель ойи ўрталарида Япония ядровий назорат идоралари “Фукусима-1” атом электр станциясидаги фавқулодда вазиятнинг хавфлилик даражасини 5 дан 7 га, яъни халқаро шкаланинг энг юқори поғонасига кўтарди. Шу тариқа Фукусима фалокати 1986 йилда Совет Иттифоқида юз берган Чернобил ҳалокати билан бир даражада баҳоланди.
Бугунги вазият
“Japan Times” нашрининг 2026 йилги хабарига кўра, тахминан 2519 киши ҳанузгача бедарак йўқолган ҳисобланади. Бу кўрсаткич Мияги префектурасида 1213 нафарни, Ивате префектурасида 1106 нафарни ва Фукусима префектурасида 196 нафарни ташкил этган.
Офатнинг 15 йиллиги арафасида Япония Қизил Хоч жамияти томонидан ўтказилган сўровга кўра, мамлакат аҳолисининг 80 фоиздан ортиғи 2011 йилги зилзилага ўхшаш фалокат яқин келажакда юз бериши мумкин деб ҳисоблайди.
Сўров иштирокчиларининг қарийб 70 фоизи эса келажакдаги эҳтимолий офатларга тайёргарлик етарли даражада эмаслигини билдирган.
Муаллиф: Исомиддин ЖУМАНАЗАРОВ
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради
Ўзбекистон
10.09.2026, 17:09

«Нарра» тайфуни Хитойда кучли сув тошқинларига сабаб бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 17:28

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди
Жаҳон
06.08.2026, 14:01

Хитой Тинч океанига баллистик ракета учирди
Жаҳон
07.07.2026, 11:10

Япония бош вазири истеъфога чиқишга қарор қилди
Жаҳон
23.07.2025, 12:04

Япония Бош вазири Ўзбекистонга келмайдиган бўлди
Ўзбекистон
09.08.2024, 11:00
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23
сўнгги янгиликлар

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23
