Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?

Ўзбекистондаги сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация (оқлаш) жараёни атрофида баҳслар авж олди. Россия сиёсатчиларига кўра, Ўзбекистон гўёки «ҳақиқий жиноятчиларни» оқламоқда. 

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?

Тошкент қатағон қурбонларининг номларини тиклаётган бир пайтда, Россиянинг айрим доираларида буни «тарихни қайта ёзиш» деб айблашмоқда. Келинг, вазиятни таҳлил қиламиз.

Ўзбекистон Олий суди архивларда улкан ишларни амалга оширмоқда. Биргина 2026 йилнинг 6 май куни 1920–1934 йилларда ҳукм қилинган яна 161 нафар шахс оқланди. Шўро ҳокимияти уларни «аксилқилобчилик» ва «босмачилик»да айблаган эди. Сўнгги йилларнинг ўзида жами 1200 дан ортиқ кишининг номи оқланди.

РФдаги танқидчиларнинг позицияси: Россиянинг айрим ОАВлари ва спикерлари Ўзбекистон гўёки «ҳақиқий жиноятчиларни» оқлаётганини даъво қилмоқда. Уларнинг фикрича, ўша даврдаги ишларда айблов исботлари мавжуд, оқлаш жараёни эса «умумий шўро ўтмишига қарши қаратилган сиёсий қадам»миш.

Тошкент бу айбловларга жавобан реабилитация жараёни сиёсий ўйин эмас, балки адолат тикланиши эканини билдирди. Оқланаётганларнинг аксарияти НКВД «учлик»лари томонидан сохта ҳужжатлар ва қийноқлар билан қатағон қилинганлардир.

Ўзбекистон учун бу жиноятчиларни кечириш эмас, балки мустабид тузум қурбони бўлган минглаб ватандошларимиз хотирасини эъзозлашдир.
Ўзбекистон  ўз архивини ўрганиш ва мустабид тузум қурбонлари хотирасини тиклаш — мустақил республиканинг суверен ҳуқуқи эканлигини эслатмоқда.

Ўзбекистон архивларни очиб, жабрланганларнинг номларини қайтараётган бир пайтда, Россияда тескари жараён кузатилмоқда. ОАВ хабарларига кўра, Россия ҳарбий кассация суди прокуратура талаби билан аввалроқ оқланган айрим қатағон қурбонларига нисбати чиқарилган қарорларни бекор қила бошлаган. 

Ва 2022 йилнинг иккинчи ярмидан бери Россия прокуратураси 4000 дан зиёд шахсга аввал берилган "қатағон қурбони" мақомини бекор қилишга муваффақ бўлди.

Тарих — қотиб қолган ҳайкал эмас, у тирик хотирадир. Ўзбекистон учун реабилитация — «қора доғларни» ўчириш ва аждодлари қатағон лагерларида бедарак кетган минглаб оилалар олдидаги қарзни узишдир. Юз йил аввалги воқеаларга ягона қарашни мажбурлаб сингдиришга бўлган уринишлар, МДҲ давлатлари ўз келажагини нақадар турлича тасаввур қилаётганини яна бир бор кўрсатмоқда.

Муаллиф: Азиз Солиев

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

British Prime Minister Keir Starmer announces his resignation outside 10 Downing Street on Monday. (REUTERS / REUTERS)

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти

Душанба куни эрталаб Кир Стармер Даунинг-стритдаги машҳур қора эшик олдига чиқди — ва истеъфосини эълон қилди. Овози бир-икки маротаба қалтиради. "Парламент фракциям берган жавобни эшитдим ва уни муносиб қабул қиляпман" — деди у ва ҳаммаси шу билан тугади.

Жаҳон

22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Арипов Қирғизистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон

22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия

Тюмен — Украина чегарасидан 2500 км шарқда жойлашган бўлиб, Россиянинг нефть ва газ қазиб олувчи энг муҳим ҳудудларидан бири.

Жаҳон

22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?

Эронда бензин нархи дунёдаги энг арзон ёқилғи ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби – давлат томонидан ички бозор учун ажратиладиган улкан молиявий кўмак, яъни субсидиялардир.

Иқтисодиёт

22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди

Сомалилик ҳакам Омар Абдулкадир Артаннинг АҚШга киритилмаслиги халқаро миқёсда баҳсларга сабаб бўлди. Виза ва барча расмий ҳужжатларга эга бўлишига қарамай, у Майами аэропортида 11 соат давомида сўроқ қилиниб, кейин мамлакатдан чиқариб юборилган.

Спорт

22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар

Бундан роппа-роса 85 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида Германия Совет Иттифоқига бостириб кириш бўйича "Барбаросса" операциясини бошлаган эди. 

Жаҳон

22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк

Марказий банк 2026 йилнинг I чораги якунлари бўйича мижозлар мурожаатлари индекси энг юқори бўлган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди.

Иқтисодиёт

22.06.2026, 13:24

Янги Тошкентга кўчиш: давлат идоралари бинолари аукционга чиқарилди

Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор давлат идоралари ва муассасалари бинолари Янги Тошкент шаҳрига кўчиш жараёни доирасида очиқ аукцион савдоларига қўйилди.

Иқтисодиёт

22.06.2026, 12:07

Тошкент давлат педагогика университети биноси сотувга қўйилди

Янги Тошкентга кўчиш муносабати билан Педагогика университети ва бошқа бир қатор давлат объектлари бошланғич нарх билан сотувга чиқарилди.

Ўзбекистон

22.06.2026, 11:51

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?

АҚШ ва Эрон ўртасида Версалда Исломобод ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши шунчаки ҳарбий ихтилофнинг якуни эмас, балки Вашингтоннинг стратегик мағлубиятини юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш бўлди.

Жаҳон

22.06.2026, 11:24

Сурхондарёда халқаро аҳамиятга эга кўприкка талафот етди

Сел оқими юзага келиши оқибатида Обизаранг дарёси устидаги халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 1449-километрида жойлашган кўприкка зарар етди.

Ўзбекистон

22.06.2026, 10:24

Британия Европа Миграция Тармоғига кузатувчи давлат сифатида қўшилди

Янги келишув миграция ва бошпана бериш масалалари бўйича ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашинувини яхшилашга хизмат қилади.

Сиёсат

21.06.2026, 10:04

Хоразмда Хитой университетининг Хива филиали очилади

Хоразм вилоятида Хитойнинг Ляонинг педагогика университетининг Хива филиали ташкил этилади. Ўқув жараёни белгиланган тартибда лицензия олинганидан сўнг 2026/2027 ўқув йилидан бошланади. 

Таълим

20.06.2026, 16:44

Нигерда аэропортга ҳужум: 35 киши ҳалок бўлди

Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида жойлашган мамлакатнинг энг йирик ҳаво дарвозаси — Диори Ҳамани халқаро аэропортига қуролли ҳужум уюштирилди.

Жаҳон

20.06.2026, 15:08

Европа Иттифоқи Арманистонга ёрдам тариқасида 34 миллион евро ажратди

Кенгайиш масалалари бўйича комиссар Марта Коснинг айтишича, Европа Иттифоқи суверен, демократик ва мустақил давлат – Арманистонни қатъий қўллаб-қувватлайди.

Сиёсат

20.06.2026, 14:34

Исроил Ливанга яна ҳужумлар уюштирди. Қурбонлар бор

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” жума куни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришганига қарамай, шанба куни Исроил Ливан жанубига янги зарбалар тўлқинини йўллаган.

Жаҳон

20.06.2026, 12:31

Тошкентда гуманоид роботлар заводи қурилмоқда

Тошкентдаги “Янги Авлод” махсус саноат зонасида гуманоид роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди. Лойиҳа доирасида 1000 дан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт

20.06.2026, 10:59

Доминиканда ҳашаматли курорт ёниб кетди

19 июнь куни Доминикан Республикасидаги йирик ёнғин оқибатида ҳашаматли дам олиш маскани бутунлай вайрон бўлди. 1700 га яқин сайёҳ эвакуация қилинди.

Жаҳон

20.06.2026, 10:31

АҚШ наркотрафикда гумонланган тезюрар кемага ракета зарбаси берди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанининг шарқий қисмида наркотрафикда гумон қилинган тезюрар кемага зарба берди. Операция давомида Вашингтон томонидан «наркотеррорчилар» деб таърифланган уч нафар шахс ҳалок бўлган.

Жаҳон

20.06.2026, 09:52

Россия Европа билан музокараларга тайёр – Дмитрий Песков

Кремль матбуот котиби Россия Европа давлатлари билан мулоқотга очиқ эканини, бироқ ультиматумларни қабул қилмаслигини айтди.

Сиёсат

19.06.2026, 17:59

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →