updated: 21.05.2026, 17:33

Умумий сунъий интеллект пойгаси: соҳада АҚШ кучлими ёки Хитой?

АҚШ сунъий интеллект рақобатида етакчиликни бой бериши мумкин. Чунки ҳақиқий ютуқ — ихтиро қилишда эмас, биринчи бўлиб амалда қўллашда.

Улашиш:

Умумий сунъий интеллект пойгаси: соҳада АҚШ кучлими ёки Хитой?

Америка Қўшма Штатлари ўзининг сунъий интеллект стратегиясини тобора шундай бир концепция атрофига қурмоқдаки, уни аниқ таърифлаш имконсиз. 

Балки улар тасаввур қилаётган ягона, ҳал қилувчи мақсад ҳеч қачон амалга ошмас… 

Бу мавҳум тушунча — умумий сунъий интеллект (USI) дир. 

Вашингтон ва Кремний водийсида USI позициянинг таянч нуқтасига айланди. Масъуллар улкан сармояларни оқлаш учун уни далил қилиб келтирмоқда.

Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, бу маррага биринчи бўлиб етиб келган давлат дунё тартибини белгилайди. 

Гўёки бу бир пойга, унда марра чизиғи бор ва ғолиб ҳамма нарсани қўлга киритади. 

Фақат битта муаммо бор: Умумий сунъий интеллект аслида нима эканлиги борасида якдил фикр йўқ.

Who Will Win the AGI Race and How Will They Succeed? | Analytics India  Magazine

“Супер” сунъий интеллект

Ўнта сунъий интеллект тадқиқотчисидан таърифни сўрангиз, ўн хил жавоб оласиз. 

Кимдир Умумий сунъий интеллектни барча когнитив вазифаларни инсон даражасида бажара олиш деб таърифласа, бошқалар иқтисодий жиҳатдан ёндашиб, энг қимматли инсон меҳнатини автоматлаштириш деб билади. 

Яна айримлар эса СИнинг мустақил бўлиши, доимий ўз-ўзини такомиллаштириши ёки илмий кашфиётлар қилиш қобилиятига урғу беради. 

Ҳақиқатда эса, код ёзиш ёки иншо яратишда устун бўлган СИнинг ўз тузилмасини қайта лойиҳалаш, потенциал тадқиқотлар ўтказиш ёки олдиндан белгилаб бўлмайдиган фавқулодда ҳолатларда ишончли ишлаш салоҳияти паст. 

Эҳтимол, Умумий сунъий интеллект – “кейинги тизим ҳали бажара олмайдиган ҳар қандай нарса” деган маънони англатади. 

Ҳатто етакчи шахслар ҳам мавжуд муаммони тан олишади. OpenAI вакили Сем Альтман Умумий сунъий интеллект атамасини “унчалик фойдали эмас” деб атаган, чунки таърифлар жуда хилма-хил. 

Мақсадлар доимий ўзгариб туриши унга эришишга қаратилган ҳар қандай стратегияни беқарор қилиб қўяди. 

Умумий сунъий интеллект мавҳум фаразга таянади: гўёки USI ягона тизимда қайта тикланиши мумкин бўлган яхлит қобилиятдир ва у инсон идрокига жуда ўхшаш бўлади.

Нотўғри қараш

Қуш ҳам, самолёт ҳам учади, бироқ улар буни мутлақо фарқли механизмлар орқали амалга оширади. Ўхшашлик асосда эмас, натижада. 

Бугунги сунъий интеллект тизимлари самолётга ўхшайди: улар инсон тафаккурига хос бўлган вазифаларни – мулоҳаза юритиш, ташхис қўйиш, оптималлаштириш, ижод қилишни улкан ҳажмдаги маълумотлар орқали бажаради. 

Аммо СИ тажриба, мақсад ёки ҳиссиётга таяна олмайди.

Инсон интеллекти вазиятга боғлиқ. У маданият, ижтимоий муносабатлар, контекст ва реал ҳаёт тажрибасидан шаклланади. 

Сунъий интеллект намуналарни автоматик такрорлайди ва тилни чинакам мақсадларсиз шакллантиради. 

Мавжуд тизимлар, барча ҳайратланарли ютуқларига қарамасдан, ҳамон бир қатор доимий камчиликларни намоён этмоқда:

-      кутилмаган вазиятларда юзаки мушоҳада юритиш;

-      хом умумлаштириш;

-      мустаҳкам узоқ муддатли хотиранинг йўқлиги;

-      инсон томонидан яратилган маълумотларга тобелик.

Humans + AI: The Hybrid Future for Contact Centers - Natterbox

АҚШнинг стратегик хатоси

АҚШ Сунъий интеллект пойгасидаги асосий мақсад – умумий сунъий интеллект маррасига биринчи етиш деб ҳисобламоқда. 

Ресурслар бир неча хусусий лабораториялар томонидан ишлаб чиқилаётган ва тобора кенгайиб бораётган илғор моделларга қаратилмоқда. 

Натижада СИни ҳаётга кенгроқ татбиқ этиш, инфратузилмани ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва институционал интеграция каби соҳалар оқсамоқда.

Аммо “ғолиб ҳамма нарсани олади” деган тасаввур бу ўринда нотўғри. 

Тарихга назар ташласак, электр энергияси, автомобиль, интернет каби технологиялар чегара ва шароитлардан қатъи назар, кенг тарқалди.

Ҳақиқий фойда – биринчи бўлиб ихтиро қилганга эмас, балки самарали жорий этиб, қўллай олганларга насиб этади.

How is Artificial Intelligence (AI) Used in Everyday Life?

Хитой бошқача ёндашув танлади

Пекин илғор тадқиқотларни назардан четда қолдирмаган ҳолда, асосий эътиборни сунъий интеллектни ишлаб чиқариш, логистика, шаҳар тизимлари, таълим ва саноатга кенг миқёсда татбиқ этишга қаратди. 

Хитой моделлари самарадорликни сезиларли оширди. Ҳозир мамлакат сунъий интеллектга оид илмий нашрлар, патентлар сони ҳамда саноат роботларини жорий этиш каби йўналишларда пешқадамлик қилмоқда. 

АҚШ эса авангард технологик имкониятлар ва сармоялар бўйича устунлигини сақлаб қолмоқда. 

Бироқ, глобал рақобатнинг асл моҳияти – ким энг ақлли моделни яратишида эмас, балки ким шу кучли воситаларни иқтисодиётга чуқурроқ интеграция қила олишида намоён бўлмоқда.

Америка учун ҳақиқий хавф – дунёнинг энг илғор моделларини яратса-да, сунъий интеллектни ўз институтлари, ишчи кучи ва инфратузилмасига тўлиқ жорий этолмаслигидир.

The five layers of AI – where are the investing opportunities across the AI  stack | HL

Оқилона стратегия

Албатта, илғор тадқиқотлардан воз кечиш керак эмас. Моделлар, алгоритмлар ва самарадорлик борасидаги ютуқлар жуда катта аҳамиятга эга. 

“Хитой сунъий  интеллект асри учун бошқарувни қандай ўзгартирмоқда (2026)” китоби муаллифи Ян Криккенинг фикрича, СИ бўйича оқилона ёндашув қуйидагилардан иборат:

– давлат идоралари, саноат ва жамият миқёсида жорий этиш ҳамда интеграцияни жадаллаштириш.

– маълумотлар инфратузилмаси, ҳисоблаш қувватлари ва энергия тизимларини модернизация қилиш.

– кадрларни тайёрлаш, сунъий интеллект саводхонлиги ва таълимга катта сармоя киритиш.

– айрим йирик хусусий фирмалар билан чекланиб қолмай, кенгроқ тадқиқот экотизимини, жумладан, технологияларнинг кенг тарқалишига ёрдам берувчи очиқ ёндашувларни қўллаб-қувватлаш.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Жаҳон ҳамжамиятининг сунъий интеллект (СИ) таҳдидлари борасидаги хавотирлари мутлақо асосли. Бу ҳақда OpenAI компанияси бош директори Сэм Алтман баёнот берди.

Фан-технология

16.09.2026, 15:30

AI инсониятни 2030 йилгача йўқ қилиши мумкинми?

Anthropic'нинг собиқ тадқиқотчиси AI 2030 йилгача инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда The Guardian нашрида мақола эълон қилинди.

Фан-технология

10.09.2026, 10:30

Хитой сунъий интеллект соҳасида рақамли суверенитетни ҳурмат қилишга чақирди

Вашингтон ўнлаб давлатларга Хитой ва АҚШ ўртасидаги сунъий интеллект пойгасида бир томонни танлашни айтишга ҳозирланмоқда.

Жаҳон

19.08.2026, 14:34

Шимолий Корея хакерлари ҳужумларда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда

Шимолий Корея разведка хизматларига алоқадор "Kimsuky" хакерлик гуруҳи фишинг ҳужумларида сунъий интеллект ёрдамида яратилган ҳужжатлардан фойдаланмоқда.

Жаҳон

11.08.2026, 13:53

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллектдан фойдаланиб 16 та вирус яратди. Бу кашфиёт янги ютуқларга умид уйғотиш билан бирга, ундан нотўғри мақсадда фойдаланиш борасидаги хавотирларни ҳам кучайтирмоқда.

Фан-технология

07.08.2026, 12:10

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

Anthropic билан кучли рақобатга киришган OpenAI узоқ кутилган "супер илова"сини тақдим этди. 

Фан-технология

10.07.2026, 18:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga beriladi.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →