МДҲ заифлашмоқда: Молдова Ҳамдўстликдан чиқяпти
Мамлакат расмийлари Россия-Украина урушини мисол келтириб, МДҲнинг асосий қадриятларига, хусусан, ҳудудий яхлитликни тан олиш ва чегаралар дахлсизлигига ортиқ амал қилинмаётганини таъкидлашмоқда. Молдованинг МДҲдан чиқиши собиқ совет давлатлари эндиликда ягона марказ атрофида бирлашмаётганидан далолат беради.
Сиёсат
11.04.2026, 12:37
Улашиш:

Молдова парламенти 2 апрель куни мамлакатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан (МДҲ) чиқишини маъқуллади, бу қарорни 60 нафар депутат ёқлаган.
Шундан сўнг Президент Мая Санду денонсация тўғрисидаги фармонларни имзолади. Фармонлар 8 апрель куни эълон қилиниб, кучга кирди. Ташқи ишлар вазирлигига бу ҳақда МДҲни хабардор қилиш вазифаси топширилди.
Агар Молдова Ҳамдўстлик таркибидан чиқса, унинг саккизта аъзоси қолади: Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон.
Молдованинг денонсацияси барча 15 республикани эмас, балки 11 та собиқ совет давлати томонидан тузилган ташкилотни назарда тутади.
МДҲ СССР парчаланганидан сўнг собиқ республикалар ўртасидаги ҳамкорликни сақлаб қолиш учун ташкил этилган.
Молдованинг чиқиши МДҲни сиёсий жиҳатдан янада заифлаштиради, бироқ қолган аъзо давлатлар ўз ўрнида қолса, блок фаолиятини давом эттираверади.
Мамлакат 1991 йилда имзоланган МДҲни ташкил этиш тўғрисидаги битимни, унга алоқадор баённомани ҳамда 1993-йилги МДҲ уставини денонсация қилишни маъқуллаган.
Молдова расмийларининг таъкидлашича, МДҲнинг асосий қадриятлари ва тамойилларига, хусусан, ҳудудий яхлитликни тан олиш ва чегаралар дахлсизлигига эндиликда амал қилинмаяпти.
Улар Россиянинг Украинага қарши уруши, Грузияга нисбатан тажовузкор ҳаракатлари ва Кремль қўшинларининг Молдова ҳудудида ноқонуний жойлашганини далил қилиб келтирмоқда.
Шунингдек, бу қадам Молдованинг Европа билан муносабатларига мос келади. Европа Иттифоқи эса унинг асосий иқтисодий ҳамкори бўлиб қолмоқда.
Ҳамдўстлик билан иқтисодий алоқалар сезиларли даражада пасайган: 2025 йилда Молдова экспортининг 5,9 фоизи МДҲ давлатларига, 67,5 фоизи эса Европа Иттифоқига тўғри келди.
Шу боис Молдованинг МДҲни тарк этиши бошқа аъзолар учун кутилмаган ҳодиса бўлмаслиги мумкин.
Жорий йилнинг 19 январь куни Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Михай Попшой Молдованинг аъзолигини таъминловчи учта асосий МДҲ келишувини денонсация қилиш жараёни бошланганини маълум қилди.
Уларга МДҲ Низоми, МДҲни таъсис этиш тўғрисидаги битим ва ушбу битимга илова киради.
Бу Молдованинг юридик жиҳатдан МДҲ аъзоси эмаслигини англатади, де-факто иштирок эса аллақачон тўхтатилган эди.
2020-йилги президентлик сайловларидан сўнг мамлакат ўзининг совет ўтмишидан қолган алоқаларини узиш йўлига ўтди.
Ўшанда президент Майя Санду Европа Иттифоқига интеграциялашув йўлини эълон қилди ва МДҲ саммитларида иштирок этишдан бош тортди.
Сўнгги йилларда ҳукумат МДҲ билан боғлиқ келишувлардан воз кечмоқда. Хусусан, 2024 йил январгача мамлакат МДҲ доирасида 283 та келишувни имзолаган бўлиб, улардан 71 таси аллақачон бекор қилинган, яна 60 га яқини эса бекор қилиниш жараёнида.
2025 йил 12 декабрда Молдова парламенти МДҲ фуқаролари учун визасиз саёҳат қилиш тўғрисидаги 1992-йилги Бишкек келишувини денонсация қилишни маъқуллади.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва яна бир қатор давлатлар учун визасиз режим икки томонлама шартномалар асосида сақланиб қолади. Расмийларнинг баёнот беришича, Бишкек келишувининг бекор қилиниши фақат Молдова билан шундай икки томонлама битимларга эга бўлмаган Тожикистон ва Қирғизистонга таъсир қилади.
Таъкидлаш жоизки, Украина Россия ва Беларус қаторида МДҲнинг таъсисчи аъзоларидан бири бўлган.
1991 йил 7-8 декабрь кунлари Совет Белоруссияси ҳудудидаги Беловежская пушчасининг Вискули қароргоҳида Борис Елсин, Леонид Кравчук ва Станислав Шушкевич СССР парчаланганини ва МДҲ тузилганини расмийлаштирувчи битимни имзолаган.
13 декабрь куни эса Ашхободда Марказий Осиёнинг беш давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбарлари МДҲга тенг ҳуқуқли иштирок этиш ва барча аъзоларни таъсисчи сифатида тан олиш асосида қўшилишга тайёр эканликларини билдирган.
1991 йил 21 декабрь куни Олмаотада собиқ Совет Иттифоқининг 11 республикаси раҳбарлари МДҲнинг мақсад ва принципларини белгилаб берувчи Олмаота декларациясини имзолади.
Постсовет интеграцияси СССР парчаланиши биланоқ бошланган бўлса-да, у бир нечта йўналишда ривожланди.
МДҲ билан бир қаторда Нурсултон Назарбоев Евросиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришни илгари сурди ва бу ҳаракат Евросиё иқтисодий иттифоқига айланди. Аввалига Россия, Қозоғистон ва Беларус томонидан тузилган блокка кейинчалик Арманистон ва Қирғизистон ҳам қўшилди.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
мавзуга оид янгиликлар

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради
Жаҳон
05.06.2026, 11:49

Ленинградда форум олдидан дрон ҳужумлари авж олди
Жаҳон
03.06.2026, 11:35

Саудия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун қатъий шарт қўйди
Жаҳон
01.06.2026, 07:09

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Нега АҚШ 30 йилдан кейин Раул Кастро ишини қайта очди?
Жаҳон
21.05.2026, 12:36

Теҳронда оммавий қатллар тўлқини: Эрон АҚШ жосусларини шафқатсиз жазоламоқда
Жаҳон
18.05.2026, 17:29
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
сўнгги янгиликлар

G7 давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаб, Россияга босимни кучайтиради
Жаҳон
17.06.2026, 12:26

1001 бош сигир ва «Hyundai» асосчиси: миллионернинг виждон қарзи қандай қайтарилди?
Маданий
17.06.2026, 12:16

Amazon Ўзбекистонда сунъий йўлдош интернетини йўлга қўяди
Ўзбекистон
17.06.2026, 11:53

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
Ўзбекистон
17.06.2026, 08:25

Тошкентда реновация лойиҳаларининг биринчи босқичи старт олди
Ўзбекистон
16.06.2026, 18:24

Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Ўзбекистон
16.06.2026, 15:25

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Жаҳон чемпионати юрак хуружига олиб келиши мумкин - тадқиқот
Фан-технология
16.06.2026, 14:34

Мушуклар қандай қилиб минглаб аскарлар ҳаётини сақлаб қолган?
Маданий
16.06.2026, 13:04

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар
Сиёсат
15.06.2026, 16:47

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири
Жаҳон
15.06.2026, 12:59

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Жаҳон
15.06.2026, 12:32

Банкомат пул бермаса, банклар жаримага тортилади
Иқтисодиёт
15.06.2026, 12:09

Франция – асосий фаворит, Ўзбекистон эса дебютантлар орасида энг юқори баҳоланди
Спорт
15.06.2026, 10:48

Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди
Жаҳон
15.06.2026, 10:24

АҚШ Сомали ҳакамини Жаҳон чемпионатига нега киритмади?
Спорт
14.06.2026, 08:41

Россияда ишлаб чиқарилган самолёт Ҳиндистонда фалокатга учради
Жаҳон
13.06.2026, 13:47
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
