Европа учун Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари энди муҳим эмасми?
Россия–Украина уруши бошланганидан сўнг, бир қатор Европа Иттифоқи давлатларининг Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ортди. Бу ҳолат минтақадаги геосиёсий мувозанат ўзгараётгани, шунингдек, Европа Иттифоқининг янги ташқи сиёсий стратегиясидан далолат беради.
Сиёсат
05.06.2025, 16:22
Улашиш:
Мисол учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэл Макрон билан кўришиб ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларни янада фаоллаштириб, иқтисодий ва хавфсизлик йўналишларида мулоқотнияхшиланаётганини айтган эди. Бундан ташқари, Италия Бош вазири Жоржа Мелони ҳам Самарқандга ташрифи мобайнида стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган муҳим келишувларни имзолади.
Жорий йилнинг 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммитида "Human Right Watch" ташкилотидан Искра Кирова Европа етакчиларидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳолати юзасидан очиқчасига муҳокама юритишга чақирган эди. Бироқ саммит давомида инсон ҳуқуқлари ва диний эркинлик расмий баёнотларда алоҳида тилга олинмади ёки кенг оммага очиқланмади.
Сиёсатшунос Фарҳод Толиповнинг "PARADIGMA.UZ" нашрига берган интервьюсида айтишича, сўнгги пайтларда инсон ҳуқуқлари масаласининг Европа Иттифоқи томонидан очиқ муҳокама қилинмаслиги дипломатик ёндашувдаги ўзгаришлар билан боғлиқ.
"Бу масала балки сал юмшатилган тарзда ифодаланаётгандир, аммо кун тартибидан бутунлай чиқариб ташланган эмас. Масалан, яқинда Дублин шаҳрида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган аёл фаол мукофот билан тақдирланди", — деган у.
Унинг сўзларига кўра, қарс икки қўлдан чиқади деган мақолни эсласак, европаликлар ўз қўлини чўзиш орқали дўстлик ва шерикликни таклиф қилмоқда.
"Албатта, улар учун диктаторлар, авторитар режимлар билан ҳамкорлик қилинмаслиги керак. Европа бундай режимлардан тарихда жуда кўп жабр кўрди. Шу сабабли, улар фақат демократик йўлни танлаган давлатлар билан дўстлашишни мақсад қилади. Агар биз ҳам улардан катта ёрдам кутаётган бўлсак, ҳамкорликни жадаллаштиришни истасак, сўнгги саммитлар, баёнотлар ва тадбирлар шуни кўрсатмоқда – бизда интилиш бор, истак бор", -деган сиёсатшунос.
Толипов Европа Иттифоқининг бу ёндашувини "шартсиз дўстлик" эмас, балки демократик ислоҳотлар эвазига таклиф қилинаётган шериклик деб ҳисоблайди. Унингча, агар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги бўйича янада амалий ва чуқур ислоҳотларни амалга оширса, Европа ва АҚШ каби стратегик ҳамкорлардан катта ёрдам олиш имкониятига эга бўлади.
Сиёсат
05.06.2025, 16:22
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Европа россиялик туристлар учун виза қоидаларини янада кучайтирмоқчи
Жаҳон
09.06.2026, 10:24

Франция ҳарбийлари Россия нефть танкерини тўхтатди
Жаҳон
01.06.2026, 11:25

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Хоразмда Хитой университетининг Хива филиали очилади
Таълим
20.06.2026, 16:44

Россия Европа билан музокараларга тайёр – Дмитрий Песков
Сиёсат
19.06.2026, 17:59

Болаларни ташиш қоидасини бузганлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
Ўзбекистон
19.06.2026, 16:49
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларини алмашди
Ўзбекистон
24.06.2026, 10:10

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк
Иқтисодиёт
22.06.2026, 13:24

Янги Тошкентга кўчиш: давлат идоралари бинолари аукционга чиқарилди
Иқтисодиёт
22.06.2026, 12:07

Тошкент давлат педагогика университети биноси сотувга қўйилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 11:51

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?
Жаҳон
22.06.2026, 11:24

Сурхондарёда халқаро аҳамиятга эга кўприкка талафот етди
Ўзбекистон
22.06.2026, 10:24

Британия Европа Миграция Тармоғига кузатувчи давлат сифатида қўшилди
Сиёсат
21.06.2026, 10:04
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
