updated: 22.03.2026, 17:23

Покистонда 5 нафар фарзанди билан мушкул аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Покистонда мушкул аҳволда қолган фуқаро К.И. ва унинг 5 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.

Улашиш:

Покистонда 5 нафар фарзанди билан мушкул аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, ватандошимиз К.И. ўз мурожаатида Покистонда боқувчисиз қолгани, турар жой ва кундалик эҳтиёжлар, хусусан озиқ-овқат учун ҳам зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, Ўзбекистонга қайтиши учун амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, тезкор чоралар кўрилди.  Улар вақтинчалик турар-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кундалик эҳтиёжлари учун маблағ билан таъминланди. Шунингдек, оиланинг Ўзбекистонга етиб олиши учун Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди, бошқа турдаги зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Покистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар натижасида, ушбу мамлакатдаги виза тартиботи ва бу ерда бўлиб туриш тартиблари бузилганига қарамасдан, ҳамюртимиз ва унинг фарзандларини жарима ва тўловларсиз давлатдан чиқариб юбориш тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистон элчихона ва Миграция агентлиги кўмагида ушбу оилага "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг "Исломобод-Тошкент" йўналишидаги самолётига авиачипталар олиб берилди ва улар 27 сентябр куни Ватанга кузатиб қўйилди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 16:07

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Покистон Афғонистонда ҳаво зарбалари уюштирди

Покистон чегарада 29 нафар жангарини йўқ қилганини эълон қилди, бироқ Толибон буни тинч аҳолига қилинган ваҳшийлик деб атади.

Жаҳон

29.06.2026, 10:14

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди

Янги резолюция Ҳиротда Толибоннинг қатъий кийиниш қоидаларини бузганликда айбланиб  30 нафар аёл ҳибсга олинганидан сўнг қабул қилинди.

Жаҳон

16.06.2026, 10:55

Аббос Ароқчи Уммон султони билан музокара ўтказди

Аббос Ароқчи Покистондаги сафари давомида бирровга Уммонга ташриф буюрган. Сўнг яна Исломободга қайтган.

Жаҳон

27.04.2026, 13:04

“Uzbekistan Airways” Карачига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ташаббуси билан Карачи шаҳрида юртимиз туризм салоҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон

11.10.2025, 19:15

Иран и Афганистан: новая волна депортации

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда

2025 йил июнь ойида Эрон ҳудудидан Афғонистонга 256 мингдан ортиқ киши қайтган. Шу билан бирга, июль ойида бу рақам янада ошиши кутилмоқда. Кенг кўламли депортациялар Афғонистон иқтисодиёти ва ижтимоий тузилмасига жиддий зарар етказиши мумкин.

Сиёсат

11.07.2025, 12:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Одиссея” филми китоб савдоси ва юнон тилига қизиқишни кескин оширди

6 июлда премера қилинган Кристофер Ноланнинг “Одиссея” филми Гомернинг қадимий достонини ўқиш ва юнон тилини ўрганишга қизиқувчилар сонини кескин ошириб юборди. Бироқ, айрим пуристлар ушбу кинодан унчалик хурсанд эмас...

Маданий

28.07.2026, 16:21

Ҳиндистонда мусулмонлар асос солган университет бузилиши мумкин

Уттар-Прадеш ҳукумати университетнинг 40 та биносидан 38 таси қонунбузарлик билан қурилганини иддао қилмоқда. Талабалар эса қарорга қарши норозилик акцияларини бошлади.

Жаҳон

28.07.2026, 15:57

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?

Самарқанд бу йил FIDE президенти сайловига мезбонлик қилади. Бироқ шахматдаги сўнгги йирик ютуқларга қарамай, Ўзбекистон бу гал ҳам ўз номзодини илгари сурмади.

Спорт

28.07.2026, 15:03

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди

Исроилнинг юзлаб собиқ ҳарбий, разведка ва дипломатик амалдорлари Ғарбий соҳилда кўчманчилар зўравонлиги кучайиб бораётганини хавфли деб баҳолаб, Дональд Трампга мурожаат қилди.

Жаҳон

28.07.2026, 14:21

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда

Яманда ҳусийларга қарши кучлар шаклланиши мумкин. Чунки урушнинг қайта авж олишидан дарак берувчи аломатлар мавжуд.

Жаҳон

28.07.2026, 13:45

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ота ўз қизига нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалиши ортидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. 

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди

Суд Гулнора Каримовага нисбатан ишни жавобгарликка тортиш муддати билан боғлиқ сабабларга кўра тугатди. Шу билан бирга, Lombard Odier банки пул ювишнинг олдини олмагани учун миллионлаб франк жаримага тортилди.

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди

Икки қўлида пичоқ ушлаган ҳужумчини атрофдагилар полиция етиб келгунча ерга йиқитиб ушлаб туришган. “Менга Аллоҳ буюрди” - деган жиноятчи.

Жаҳон

28.07.2026, 10:48

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади

Табиий газ етиб бормаган маҳаллалар учун янги ечим тайёрланмоқда. Энди бундай ҳудудлардаги хонадонлар босқичма-босқич электр иситиш тизимига ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон

27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб

Таҳририятимизга Сирдарё вилоятида яшовчи бир аёлдан юракни эзадиган мурожаат келиб тушди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи оила давомида унинг номига бир нечта кредит расмийлаштирган.

Маданий

27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда

Умумий вазият жуда ёмон, биз  илгари кузатилмаган ҳолатга дуч келдик, деди Франция расмийси.

Жаҳон

27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун янги субсидия тизими ишга туширилди. 

Ўзбекистон

27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси мамлакатимиз маданий-тарихий салоҳияти учун яна бир улкан тарихий воқеа билан муҳрланди.

Маданий

27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи

Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2022 йилдан буён кескинлашган. Бунга Эрон Россияга Shahed дронларини етказиб бергани сабаб бўлган.

Сиёсат

27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди

Қозоғистондан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг қарийб 95 фоизи Вашингтон жорий этган қўшимча импорт божлари таъсирига тушмайди. 

Иқтисодиёт

27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Браунау ам Инн шаҳрида бир қизалоқ ўйнаётиб, суяк топиб олади. Бу суяк эса уруш даврида тартибсиз кўмиб ташланган 120 дан ортиқ аскар қабрига олиб борди.

Фан-технология

25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди

БМТ делегациясини Бош вазир аш-Шайбоний кутиб олди. Бу амалдаги БМТ раҳбарининг 17 йил ичида Сурияга илк расмий ташрифидир.

Жаҳон

25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков

Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.

Сиёсат

25.07.2026, 12:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →