Наманганда 1-синф ўқувчисини урган ўқитувчи бўйича хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи китоб ўқий олмагани учун 1-синф ўқувчисини урганлиги акс этган видеолар тарқалди.

Таълим

17.09.2026, 14:31

Улашиш:

Наманганда 1-синф ўқувчисини урган ўқитувчи бўйича хизмат текшируви бошланди

Наманган вилояти Косонсой туманидаги 39-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси 1-синф ўқувчисини китобни ўқиб бера олмагани учун урган. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган «Бола калтакландими?» сарлавҳали видео юзасидан бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, мактабда хизмат текшируви бошланган.

Дастлабки ўрганишларга кўра, воқеа 16 сентябрь куни соат 10:30 ларда, учинчи дарс вақтида содир бўлган. Ўқитувчи 1-синф ўқувчисини китобни ўқиб бера олмагани сабабли бир неча бор урган.

Айни вақтда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда унга масъул мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиш мақсадида хизмат текшируви давом эттирилмоқда.

Текширув якунлари бўйича мактаб раҳбарияти ва ўқитувчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Педофилларга умрбод қамоқ жазоси бериладими?

Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан оғир жинсий жиноятлар учун узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон

29.09.2026, 14:03

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами қарийб 2,6 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:06

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Косон тумани бўлими бошлиғига хизмат текшируви тайинланди

Фуқарога қўпол муносабати ортидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Косон тумани бўлими бошлиғи Убайдулла Очиловга хизмат текшируви тайинланди.

Ўзбекистон

31.07.2026, 10:44

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди

Исроилнинг юзлаб собиқ ҳарбий, разведка ва дипломатик амалдорлари Ғарбий соҳилда кўчманчилар зўравонлиги кучайиб бораётганини хавфли деб баҳолаб, Дональд Трампга мурожаат қилди.

Жаҳон

28.07.2026, 14:21

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида йўлга чиққан “Озодлик флотилияси” (“Freedom Flotilla”) иштирокчилари Исроил томонидан ушланганидан кейин қийноқ ва шафқатсиз муносабатларга дуч келганини маълум қилди.

Жаҳон

23.05.2026, 09:57

Ўзбекистонлик аёл Эпштейн иши бўйича гувоҳлик берди

Жеффри Эпштейн зўравонлигидан омон қолган ўзбекистонлик аёл унинг уй қамоғида бўлган даврида жинсий зўравонликка учраганини маълум қилди.

Жаҳон

15.05.2026, 12:15

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди

«Ал-Наср» — «Нефтчи» учрашуви хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб бир соатга кечиктирилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 09:58

«Дипломат Украина бўлиниши мумкинлигини айтди»

АҚШнинг собиқ дипломати Час Фриман Украина можародан кейин муваффақиятсиз давлатга айланиши ёки унинг ҳудуди бир неча мамлакат ўртасида тақсимланиши мумкинлигини билдирди.

Жаҳон

13.10.2026, 09:19

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин

Йўловчилар самолёт экипажи кўрсатмаларини бажармаса, 8,8 миллион сўмгача, авиакомпаниялар эса айрим ҳолатларда 44 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?

Янги Тошкентда Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади. Бу ҳудудларда маҳаллалар ташкил этиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари ҳудуддаги қуролли гуруҳ аъзосини нишонга олганини билдирган. ҲАМАС эса Исроилни сулҳ келишувига путур етказишда айбламоқда.

Жаҳон

12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади

Тўрт давлат Яман ҳусийларининг Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳужумларини кескин қоралаб, уларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Жаҳон

12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади

Қарор аҳоли учун авиасайёҳатларни арзонлаштириш, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасидаги қатновларни қулайлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жароҳатланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар шифохонадан чиқарилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди

11 октябрь куни Ўзбекистонда Yandex Go иловасидан фойдаланувчилар такси буюртма қилиш ва йўл ҳақини кўришда муаммоларга дуч келди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда

12 октябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Тошкентда ҳаво ҳарорати 19–21 даража илиқ бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида тормоз тизимида носозлик юзага келган HOWO юк машинаси еттита автомобиль билан тўқнашди. Уч киши ҳалок бўлди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?

MrBeastнинг Самарқандга ташрифи, Регистонда тўпланган мухлислар ва блогернинг Ўзбекистондан жўнаб кетиши ҳақидаги хабарлар ҳамда ташкилотчилар изоҳи.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:05

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди

Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Унинг янги ваколатлари ва меҳнат фаолияти ҳақида.

Таълим

12.10.2026, 09:37

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди

Ўзбекистонда банкларнинг кредит ёки кафиллик шартномалари бўйича қарздорликни мижознинг топшириғисиз банк карталаридан ундириш тартибига янги чеклов киритилмоқда.

Иқтисодиёт

10.10.2026, 10:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?

25 миллионлик Telegram аудиторияси, 16 миллионлик YouTube ва кунига соатлаб тармоқларда вақт ўтказадиган одамлар... Ўзбекистоннинг рақамли манзараси қандай?

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:40

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

2027 йил 1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик Ўзбекистонга ўтади. Келгуси йилги МДҲ саммити 8–9 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди

Ҳусийларнинг билдиришича, улар Яманда қайта авж олган фуқаролар урушида ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаётгани сабабли Саудия Арабистонига ҳужум қилмоқда.

Жаҳон

09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди

Унинг ишланмалари 1969 йилда инсоннинг Ойга илк бор қўнишини таъминлаган муҳим технологиялардан бири бўлган.

Жаҳон

09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида Қирғизистонга кетаётган фуқаронинг пайпоқларига яширилган 64 минг доллар аниқланди.

Ўзбекистон

09.10.2026, 14:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →